Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Ноль энергия сарфи билан бино қуриш тушунчаси



Download 16,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/119
Sana28.03.2022
Hajmi16,25 Mb.
#513516
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Bog'liq
БИНОЛАРНИНГ ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИК ИНЖЕНЕР

Ноль энергия сарфи билан бино қуриш тушунчаси 
Тахминан бир вақтнинг ўзида, Aмерикa Қўшма Штатлари ва Канадада 
"нол энергия сарфи билан қурилиш" (ZEB - Zero Energy Building) тушунчаси 
ишлаб чиқилди. Умуман олганда, ZEB концепцияси пассив уй стандарти 
(Passivhaus) билан бир қатор ўхшаш хусусиятларга эга, бироқ бир қатор 
фарқлар мавжуд. ZEB муқобил энергия манбаларидан, масалан, шамол 



генераторларидан ёки фотоволтаик конверторларга асосланган қуёш 
панелларидан фойдаланишга кўпроқ эьтибор қаратган.
Aмерикa Қўшма Штатларида ZEB доирасида бир неча экспериментал 
энергия тежовчи бинолар аллақачон қурилган. Улардан бири - Нью-Джерси 
(New Jersey) штатининг Хоупвелл (Hopewell) шаҳрида қурилган турар-жой 
биносидир. Қизиғи шундаки, бу уй бутунлай тармоқли энергиядан автоном. 
Бу ғоя "ideal" ёки "қуёш-водород"деб номланган. Ушбу уй америкалик 
муҳандис 
Майк Стризкий 
(Mike Strizki) томонидан қурилган бўлиб, у ушбу 
лойиҳа туфайли бутун дунёга машҳур бўлди. Бу қурилиш технологиясини 
вужудга келишига унга Sharp, Swagelok ва Proton Energy Systems 
компаниялари ёрдам берди. Ёзда қуёш панеллари қулай яшаш учун зарур 
бўлганидан 60% кўпроқ энергия беради. Бу ортиқча энергия сувни парчалаш 
ва водородни олиш учун кетади. Бу олинган қўшимча водород қуёш 
иссиқлиги етарли бўлмаган совуқ ойларда бинони иситиш учун сарфланади. 
2006 йилнинг кузида бу уй бутунлай автоном энергия таьминотига ўтди. 
Натижада 
Майк Стризкий 
ўша пайтдан бери электр, газ ёки ҳатто бензин 
учун бир цент ҳам тўламайди. Майкнинг автомобили водород двигателида 
ишлайди. Унинг автомобили Форд заводида "синовлар"да ўзини қандай 
тутишини синаб кўриш учун 10 нусха миқдорида ишлаб чиқарилган. 
Автомобилнинг ҳар бир экспериментал нусхаси Фордга уч миллион доллорга 
тушган. Майк Стризкий бу машинани 2000-йилдан бери бошқариб келади. 
Ушбу автомобил экологик жиҳатдан тоза ҳисобланиб, унинг тутун чиқариш 
қувуридан тоза сув томчилайди. Автомобилни водород билан тўлдириш учун 
Майкга
10 дақиқадан кам вақт керак.
Ушбу "қуёш-водород уйи" нинг барча энергетик ускуналари 56 та қуёш 
панелларидан иборат бўлиб, гараж томи улар билан жиҳозланган. Худди шу 
гаражда Майкнинг электролизери бор. Майкнинг оиласига бир сутка 
давомида ўртача 10 квт соат электр энергияси керак. Оддий ёз кунларида эса 
қуёш панеллари 90 квт соатгача электр энергияси беради. Майк ортиқча 
электр энергиясини водород гази кўринишида захиралайди ва уни 



баллонларда сақлайди. Электр энергиясини ишлаб чиқариш учун водородни 
кислородга улайдиган ёқилғи батареяси элементлари гараж ёнида 
жойлашган. Ҳар эҳтимолга қарши, Майк ҳар доим 100 квт соат зарядланган 
батарея захирасига эга. 
Шуни таькидлаш керакки, бугунги кунда ноль энергия истеьмоли билан 
бир қатор биноларни ишга тушириш баьзи муҳандислик ечимларининг 
юқори харажати туфайли жуда мураккаб. Шундай қилиб, Майк 
Стризкийнинг Хоупвеллдаги кичик майдонли "қуёш-водород" уйини 
қурилиши унга ярим миллион АҚШ долларига тушди (100 минг доллар 
шахсий жамғармаси + 400 минг доллар грант New Jersey Board of Public 
Utilities Кенгашидан олинган). Сўнгги йилларда ZEB билан бир қаторда - 
мустақил 
энергия 
таьминотига 
ўтмасдан 
энергия 
истеъмолини 
камайтиришни мақсад қилган мақсадли умуммиллий дастур Near-Zero Energy 
House (NZEH) янада кенг тарқалган. Ушбу дастур доирасида энергия 
сарфини камайтиришнинг пассив усулига энг кўп эьтибор қаратилган. Бу эса 
тўсиқ конструкцияларнинг энергия самарадорлигини ошириш, табиий 
шамоллатиш системалари орқали чиқиб кетаётган иситилган ҳаво оқимини 
камайтириш ва энергия тежайдиган архитектура-режалаштириш ечимларини 
жорий этиш орқали амалга оширилади. Мақсадли умуммиллий дастур NZEH 
ни амалга ошириш жараёнида бугунги кунга қадар бир неча юзта энергия 
тежамкор бинолар қурилди. Уларда энергия истеъмоли даражаси анъанавий 
уйларга нисбатан 50% га камайтирилган. NZEH ни яратувчилари энергия 
истеъмолини 
камайтиришнинг 
асосий 
омиллари 
сифатида 
тўсиқ 
конструкцияларнинг 
самарали 
иссиқлик 
изоляция 
қилиниши 
деб 
ҳисоблайдилар. Қайсиким иситилган ҳавони минимал йўқотилишини ҳамда 
"иқтисодий" 
лойиҳасини 
таъминлаш 
керак. 
Бу 
атама 
фасадларга 
йўналтирилган қуёш нурларининг йўналишларини, дераза ўринларининг 
сони ва ўлчамларини, том карнизларининг шакли ва ўлчамини ҳисобга олган 
ҳолда уйларни лойиҳалаш зарурлигини назарда тутади. Бу чора-тадбирлар 


10 
биргаликда биноларни 60-70% гача иситиш бўйича энергия тежашни 
таъминлаши мумкин. 
Баъзи натижаларни жамлаб шуни айтиш мумкинки, бу босқичда 
хорижий 
энергия 
тежамкор 
конструкция 
пассив 
энергия 
тежовчи 
технологиялардан фойдаланиш билан мос равишда ривожланмоқда. 
Тўғридан-тўғри Passivhaus тушунчаси ва Near-Zero Energy House дастури 
доирасида энергия тежамкор биноларнинг оммавий қурилиши амалга 
оширилмоқда. 

Download 16,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish