Банк маркетинг стратегиясининг назарий асослари


 – босқич. Банк миссиясини танлаш



Download 0,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/69
Sana27.03.2022
Hajmi0,93 Mb.
#512284
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   69
Bog'liq
tizhorat bankni innovatsion rivozhlanish asosida marketing strategiyasini takomillashtirish

1 – босқич. Банк миссиясини танлаш. 
Банк миссияси қуйидагиларни акс эттиради: 
- банк бизнесининг устувор йўналиши (у тегишли рақобатбардошлик 
даражасини таъминлаши зарур); 
Мисол: «Банк бизнесининг устувор йўналиши кичик бизнес 
субъектларига хизмат кўрсатилиши соҳасидаги тор ихтисослашув бўлиб, 
минтақанинг барча категориядаги тадбиркорларига кўрсатилаётган 
хизматлар жозибадорлигини таъминлайди». 
- банк низом фаолиятининг ҳар бир йўналиши бўйича стратегик 
мақсадлар ва уларни амалга ошириш бўйича ёндашувлар рўйхати; 
Мисол: «Банк ходимлар стратегиясининг устувор мақсади меҳнат 
жамоасида «корпоратив муҳит» муносабатларини шакллантириш ва унинг 
сақланишини таъминлашдир. Қўйилган мақсадга (амалий жиҳатдан) ушбу 


стратегия амалга ошириш жараёнида «инсон капиталини ривожлантириш» 
доктринасининг барча талабларини бажарилиши билан эришилади». 
Банк миссиясини танлашга таъсир ўтказувчи омиллар: 
- банк тарихи (биринчи навбатда, инқироз ва ноанъанавий вазиятларда 
стратегик хатоликлардан сақланиш имкониятини берувчи бозордаги фаолият 
тажрибаси); 
- банк маданияти (фаолиятни бошқаришда соҳасида юзага келади); 
Изоҳ: банк ташкилий – бошқарув маданиятининг асосий критерийлари 
қуйидагилардан иборат: 
- асосий молиявий операцияларни бошқаришнинг расмийлаштирилган 
технологияларининг мавжудлиги; 
- самарали информацион таъминот (банк разведкасининг баъзи 
элементларини ўз таркибига олади); 
- «инсон капиталини ривожлантириш» доктринаси доирасида 
аниқланган методология асосида ходимларни бошқариш; 
- мижозларга хизмат кўрсатиш ва банклараро муомилаларда 
информацион технологиялардан кенг кўламли фойдаланиш. 
 
- банкнинг режалаштирилаётган ёки тарихан шаклланган ташкилий 
структураси. 
Мисол: бошқарувнинг анъанавий ташкилий структурасига эга бўлган 
банк ўз миссиясида (хизматларнинг умуман янги сифатини мижозларга 
таклиф қилиши мумкин бўлмаганлиги сабабли) амбициоз мақсадларни 
қўйиши керак эмас. 
- банк асосий муассисларининг бизнес ва маънавий қимматликлари: 



назарий (асосий муассисларнинг банк иши ва бошқарувнинг назарий 
асослари билан танишлиги даражасини акс эттиради); 
мисол: одатда, муассислар бошқарув назарияси асосларини қанчалик 
яхши билишса, банкни оператив бошқариш ишларига шунчалик кам 
аралашади. 

иқтисодий (даромад олиниши билан бир қаторда банк фаолиятининг 
бошқа мақсадларига эриши зарурлиги муассислар томонидан англаниш 
даражасини акс эттиради); 
Мисол: Ривожланган мамлакатлар банк тизими амалиётидан бизга 
маълумки, сўнгги йилларда аксарият банклар муассислари томонидан «кўп, 
дарҳол ва исталган йўл билан» принципининг қўлланилиши банкларнинг 
молиявий мустаҳкамлигига жиддий путур етказди.
 

ижтимоий (муассисларнинг банкнинг ёлланма ходимлари ва 
маъмурияти ўртасидаги муносатларига қарашларини акс эттиради);
Мисол: муассисларнинг замонавий банк фаолиятига «инсон омили» 
нинг таъсири тушиниши даражасига қараб, банк маъмурияти томонидан 
(келгусида 
ходимлар 
стратегияси 
асосида 
турувчи) 
меҳнат 
муносабатларини ташкил қилишнинг базавий доктриналаридан бири 
танланади.

эстетик (умуммаданий устуворликларни акс эттиради);
 
Мисол: банк томонидан молиялаштириладиган маданий тадбирлар 
(концерлар, 
кўргазмалар 
ва 
х.к.) 
банкнинг 
ижобий 
имижини 
шакллантиришнинг анъанавий инструменти ҳисобланади. Бунда қўллаб – 


қувватлашнинг аниқ объектининг (симфоник оркестр ёки рок – гуруҳ) 
танланиши, кўп ҳолатларда муассисларнинг эстетик дунёқарашига боғлиқ. 

диний (муассиснинг қайси динга эътиқод қилишини акс эттиради).
Мисол: бу омил ҳомийлик фаолияти, шунингдек банк раҳбариятига 
ходимлар танлови амалиётида кўплаб учрайди (қонунчилик нормаларида 
манъ қилинган бўлса ҳам). 

Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish