стратегия амалга ошириш жараёнида «инсон капиталини ривожлантириш»
доктринасининг барча талабларини бажарилиши билан эришилади».
Банк миссиясини танлашга таъсир ўтказувчи омиллар:
- банк тарихи (биринчи навбатда, инқироз ва ноанъанавий вазиятларда
стратегик хатоликлардан сақланиш имкониятини берувчи бозордаги фаолият
тажрибаси);
- банк маданияти (фаолиятни бошқаришда соҳасида юзага келади);
Изоҳ: банк ташкилий – бошқарув маданиятининг асосий критерийлари
қуйидагилардан иборат:
- асосий молиявий операцияларни бошқаришнинг расмийлаштирилган
технологияларининг мавжудлиги;
- самарали информацион таъминот (банк разведкасининг баъзи
элементларини ўз таркибига олади);
- «инсон капиталини ривожлантириш» доктринаси доирасида
аниқланган методология асосида ходимларни бошқариш;
- мижозларга хизмат кўрсатиш ва банклараро муомилаларда
информацион технологиялардан кенг кўламли фойдаланиш.
- банкнинг режалаштирилаётган ёки
тарихан шаклланган ташкилий
структураси.
Мисол: бошқарувнинг анъанавий ташкилий структурасига эга бўлган
банк ўз миссиясида (хизматларнинг умуман янги сифатини мижозларга
таклиф қилиши мумкин бўлмаганлиги сабабли) амбициоз мақсадларни
қўйиши керак эмас.
- банк асосий муассисларининг бизнес ва маънавий қимматликлари:
назарий (асосий муассисларнинг банк иши ва бошқарувнинг назарий
асослари билан танишлиги даражасини акс эттиради);
мисол: одатда, муассислар бошқарув назарияси асосларини қанчалик
яхши билишса, банкни оператив бошқариш ишларига шунчалик кам
аралашади.
иқтисодий (даромад олиниши билан бир қаторда банк фаолиятининг
бошқа мақсадларига эриши зарурлиги муассислар томонидан англаниш
даражасини акс эттиради);
Мисол: Ривожланган мамлакатлар банк тизими амалиётидан бизга
маълумки, сўнгги йилларда аксарият банклар муассислари томонидан «кўп,
дарҳол ва исталган йўл билан» принципининг қўлланилиши банкларнинг
молиявий мустаҳкамлигига жиддий путур етказди.
ижтимоий (муассисларнинг банкнинг ёлланма ходимлари ва
маъмурияти ўртасидаги муносатларига қарашларини акс эттиради);
Мисол: муассисларнинг замонавий банк фаолиятига «инсон омили»
нинг таъсири тушиниши даражасига қараб, банк маъмурияти томонидан
(келгусида
ходимлар
стратегияси
асосида
турувчи)
меҳнат
муносабатларини ташкил қилишнинг базавий доктриналаридан бири
танланади.
эстетик (умуммаданий устуворликларни акс эттиради);
Мисол: банк томонидан молиялаштириладиган маданий тадбирлар
(концерлар,
кўргазмалар
ва
х.к.)
банкнинг
ижобий
имижини
шакллантиришнинг анъанавий инструменти ҳисобланади. Бунда қўллаб –
қувватлашнинг аниқ объектининг (симфоник оркестр ёки рок – гуруҳ)
танланиши, кўп ҳолатларда муассисларнинг эстетик дунёқарашига боғлиқ.
диний (муассиснинг қайси динга эътиқод қилишини акс эттиради).
Мисол: бу омил ҳомийлик фаолияти, шунингдек банк раҳбариятига
ходимлар танлови амалиётида кўплаб учрайди (қонунчилик нормаларида
манъ қилинган бўлса ҳам).
Do'stlaringiz bilan baham: