“Ilm-zakovatimiz – senga, ona-Vatan!” mavzusidagi Respublika onlayn
ilmiy-amaliy anjumani materillari
91
чиқарувчи компанияларни жалб этиш учун бир қатор имтиёзлар берилади.
Инвесторларга бериладиган солиқ, кредит имтиёзларининг ҳажми асосий фондларга
киритиладиган инвестициялар миқдори ва инвестицион лойиҳанинг регион
иқтисодиётининг устивор ривожланиш йўналиши билан қанчалик боғлиқлигига
қараб белгиланади. Илгари саноат ишлаб чиқариши жойлашган, кейинчалик улар
фаолиятини қисман ёки тўлиқ тугатган ҳудудларда саноат зоналари ташкил этилади
ва уларни комплекс ривожлантириш шарт-шароитлари ўрганилади. Ҳудуд бошида
тўлиқ ўрганилади, кейин саноат зонаси ҳудудини комплекс ривожлантириш
концепцияси ишлаб чиқилади, тасдиқланади ва уни амалга ошириш дастури ишлаб
чиқилади. Индустриал парк, саноат зоналари худуди, охирги вақтларда 100 гектар
атрофида бўлмоқда.
Мазкур соҳани ўрганишга дунёнинг етакчи иқтисодчи олимларидан М. Портер,
Ахмадеева О.А., Любова О.В. Беленов О. Н., Смольянинова Т. Ю., Шурчкова Ю. В.,
Беркович М. И., Антипина Н. Фридман А.М., Семенов В.М., Василенкова Н.В., И.,
Егорова А. О., Кузнецова С. Н., Ленчук Е. Б. лар катта ҳисса қўшган(2-8). Бу
олимларни ишлари минтақа иқтисодиётини тахлил этиш ва уларни ривожлантириш
масалаларига ҳамда россия ҳудудларида индустриал паркларни ва саноат паркларини
ташкил этиш, молиялаштириш уларни ривожлантириш масалаларига қаратилган.
Индустриал парклари ва саноат парклари ва зоналари ҳудудий жиҳатдан жуда катта
булиб уларда йирик саноат корхоналарини жойлаштириш ва ривожлантириш
муаммолари қаралади. Ўзбекистонлик олимларидан Баева Ш., Ғуломов С.С.,
Яхшибоев Г.К. (10,11,12) ва бошқаларнинг ишлари асосан корхоналар, кичик бизнес
ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришга бағишланган. Лекин, юқоридаги
ишларда кичик саноат зоналарини молиялаштириш масалалари деярли қаралмаган.
Тадқиқот методологияси сифатида кичик саноат зоналарини барпо этиш ва
ривожлантиришга оид олимлар фикрини ўрганган ҳолда, кузатиш, статистик таҳлил,
таққослаш каби усуллардан фойдаланилди.
Кичик саноат зоналар зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва паст
рентабелли ташкилотларнинг ва давлат мулки бўлиб фойдаланилмаётган ишлаб
чиқариш майдонларида ва биноларда ташкил этилади. Бу жойларда маълум даражада
ишлаб чиқариш инфратузилмаси мавжуд, яъни, сув, газ, электроэнергия таъминоти
ва автомобиль йўллари. Бу ўз навбатида тадбиркорларнинг ўз ишларини йўлга қўйиш
учун кетадиган бошланғич харажатларини кескин камайтиришга олиб келади ва
бизнесни бошлашни тезлаштиради.Кичик саноат зоналар учун ажратиладиган
майдонлар тадбиркорлик субъектларига минимал ставка билан қўшимча
коэффициентларсиз узоқ муддатга ижарага берилади.Улар учун зарур бўлган ташқи
муҳандислик коммуникация ва инфратузилма объектларининг қурилиши ДАК
“Ўзбекэнерго”, АК “Узтрансгаз” ва маҳаллий ҳокимиятлар бюджети маблағидан
амалга оширилади ва кичик саноат зонасида жойлашган тадбиркорлик субъектлари
электроэнергия ва табиий газ билан мунтазам равишда таъмиланади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Ўзбекистон
республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”
2017 йил 7 февраль, ПФ-4947-сон.
Do'stlaringiz bilan baham: |