hokim
yordamchilari
bilan birgalikda quyidagi yangi vazifalar yuklaydi:
- tomorqa xo‘jaliklari bilan agrosanoat klasterlari, tayyorlov, qayta ishlash va eksportyor
korxonalarni jalb etgan holda kooperatsiya aloqalarini tashkil etishga ko‘maklashish;
- aholi xonadonlarida, qoida tariqasida, 100 bosh parranda, 5-10 bosh kurka, 20 bosh
quyon, 5-6 bosh qo‘y va echki, 5 ta asalari uyasi boqishni tashkil etish;
- mahsulot etkazib beruvchi va xizmatlar ko‘rsatuvchi tashkilotlar ro‘yxatini
shakllantirgan holda, joylarda “tarqatish va mahsulotlarni yig‘ib olish bo‘yicha mobil
xizmatlar” faoliyatini yo‘lga qo‘yish;
- “xonadonbay” ishlash asosida hududlarning tuproq-iqlim sharoiti va hudud aholisining
tajribasidan kelib chiqqan holda tomorqa xo‘jaliklarini “Bir mahalla – bir mahsulot” tamoyili
asosida mahsulot etishtirishga ixtisoslashtirish;
- har bir mahallada kooperatsiya asosida parranda, quyonchilik, qo‘y-echkichilik,
asalarichilik va boshqa qishloq xo‘jaligi mahsulotlarini etishtirish bilan shug‘ullanish istagini
bildirgan etakchi tadbirkorlarni aniqlash.
Xulosa qilib aytganda, barcha xatti-harakatlar bugungi glodal dunyoda, aholini
tadbirkorlikka jalb qilish bilan birga mamlakat oziq-ovqat zahirasini ko‘paytirishda hissa
qo‘shishdan tashqari o‘zini-o‘zi band qilish, qo‘shimcha daromad va mablag‘lar topishda,
yangi imkoniyatlarni ko‘payishiga olib keladi.
“Ilm-zakovatimiz – senga, ona-Vatan!” mavzusidagi Respublika onlayn
ilmiy-amaliy anjumani materillari
90
И.Б. Хамрақулов - Фарғона политехника институти, ўқитувчи
ЎЗБЕКИСТОНДА КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИНИ БАРПО
ЭТИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ
Ҳозирги вақтда кичик бизнесни ривожлантириш ва уни давлат томонидан
қўллаб-қувватлашнинг самарали йўлларидан бири бўлиб кичик саноат зоналари
ҳисобланади (КСЗ). Кичик саноат зоналари – бу тадбиркорлик субъектларини
жойлаштиришга мўлжалланган, муҳандислик-коммуникация ва инфратузилма
объектларини, маълум ер майдони ёки ишлаб чиқариш майдонини ўз ичига олувчи
худуд. Кичик саноат зоналари улар жойлашган худудларни ривожлантиришга катта
имкониятлар яратади. Хусусан, саноат ишлаб чиқаришни жадаллаштиради,
ҳудудларни тадбиркорлик учун инвестицион жозибадорлигини оширади, янги
инвестиция ва янги технологияларни жалб қилишга, тадбиркорлик фаолиятини
рағбатлантиришга ва уларни ривожланишига кенг имкониятлар очиб беради, жамият
учун ўлик юк бўлиб ётган бўш майдонлардан реал иқтисодий секторни
ривожлантириш орқали улардан самарали фойдаланишга, аҳоли учун иш жойларини
яратишга, ҳамда янги рақобатбардошли маҳсулот ишлаб чиқаришга олиб келади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200 сонли қарори, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва
паст рентабелли ташкилотларнинг фойдаланилмаётган ҳудудларини ҳамда ортиқча
ишлаб чиқариш майдонларини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 2014 йил 15 июндаги 192-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги “Кичик саноат зоналарини барпо
этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида”ги 378-сонли қарори билан тасдиқланган низом Республикамиз
ҳудудларида кичик саноат зоналарини барпо этиш ва ривожлантиришга ҳуқуқий
замин яратди десак бўлади.
Россия Федерациясида ҳудудларни ривожлантиришда “Индустриал парк”,
“Индустриал зона”, “Промышленная зона” каби ишлаб чиқаришни самарали ташкил
этиш шаклларидан фойдаланилади. Индустриал парк деганда-янги ишлаб
чиқаришларни жойлаштириш учун махсус ташкил этилган ҳудуд бўлиб, у
лектроэнергия, инфратузилма, маъмурий-ҳуқуқий шароитлар билан таъминланган,
ҳамда у ихтисослашган комплекс томонидан бошқарилади. Индустриал паркларда
ишлаб чиқариш, омборхона ижтимоий-маиший ва бошқа объектлар биргаликда
жойлашади. Ривожланган давлатларда, хусусан, АҚШ, Германия ва бошқа Европа
давлатларида
индустриал
парклар
фан-техника
тараққиётининг
устувор
йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот институтларини, ишлаб чиқариш ва кадрлр
тайёрлаш тизимини ўз ичига олади. Уларда яратилган янгиликлар ишлаб чиқаришга
тезжорий этилади ва ишлаб чиқаришни охирги фан-техника ютуқлари асосида
ривожлантиришга эришилади. Россия Федерациясида индустриал паркларга ишлаб
Do'stlaringiz bilan baham: |