Bog'liq 4-qism. Ilzm-zakovat Iqtisodiy fanlar yo\'nalishi
“Ilm-zakovatimiz – senga, ona-Vatan!” mavzusidagi Respublika onlayn ilmiy-amaliy anjumani materillari 92
2. Беленов О. Н., Смольянинова Т. Ю., Шурчкова Ю. В. Индустриальные парки:
сущность и основные характеристики // Региональная экономика и управление.
Электронный научный журнал. 2013. № 1 (33). С. 66-76.
3. Беркович М.И., Антипина Н.И. Особенности и классификация
индустриальных парков: региональный аспект // Вестник Костромского
государственного технологического университета. 2013. № 1 (3). С. 25-28.
К.Р. Хонкелдиева - Фарғона давлат университети, ўқитувчи ЎЗБЕКИСТОНДА ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА ТАРМОҚ КОРХОНАЛАРИ КЛАСТЕРЛАШУВИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ Ижтимоий-иқтисодий тизимларнинг ривожланиш тарихи тараққиётнинг
ўзгаришлар таъсирида муайян қонуниятларга асосланган ҳолда юзага келишини
кўрсатади. Бугунги кунгача шаклланган иқтисодий тараққиёт назариялари аниқ вақт
оралиқларида юз берган ўзгаришлар жаҳон иқтисодиёти ривожланишида ўзига хос
бурилишлар негизидаги тараққиёт юз берганлигини кўрсатади.
Иқтисодий тараққиёт назарияларининг дастлабки кўриниши классик назария
ҳисобланиб, бу назария асосчилари ўз илмий қарашларида иқтисодий ўсиш ва
ривожланиш ялпи талабнинг ялпи таклифга мутаносиблиги асосида юзага келишини
таъкидлаганлар. Неоклассик назария намояндалари Ж.Кейнс, Р.Солоу, Р.Харрод ва
Е.Домарлар томонидан классик назарияда илгари сурган ёндашувлар кенгайтирилиб,
замонавий ўзгаришлар шароитидаги ресурслар мутаносиблигига турли даражадаги
омиллар таъсир этиши масалалари назарий тадқиқ этилган.
Иқтисодий ўсишнинг индустриал модели негизида шаклланган постиндустриал
моделда эса асосий эътибор классик назарияда кўрсатиб ўтилган ҳолатларнинг
глобаллашув ҳамда фан-техника тараққиёти таъсиридаги ўзгаришига қаратилган бўлиб,
тараққиёт асосини моддий ишлаб чиқаришнинг ўзигина эмас, балки унга зарурий
шароитлар яратувчи хизматлар ҳам биргаликда ташкил этиши назарий асосланган.
Бугунги кунда жаҳоннинг барча мамлакатларида моддий ишлаб чиқариш
тармоқларининг ривожланишида ишлаб чиқариш корхоналарини зарурий ресурс
жойлашган ва истеъмолчиларга етказиб бериш қулай бўлган ҳудудларда шу билан бирга
фаолиятни зарурий тузилмалар билан биргаликда комплекс ҳолатда ташкил этишга
алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистонда миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларидан бири бўлган саноат,
хусусан, тўқимачилик саноатида ҳам иқтисодий ўсиш назарияларида асосланган
рақобат устунликлари негизидаги ривожланиш кузатилади. Мамлакатимизда
тўқимачилик саноатининг шаклланиши ва ривожланиши ижтимоий-иқтисодий, табиий-
иқлим, географик ва тарихий асосларга эга бўлиб, мамлакатда фойдаланиладиган