222
Якуний сўз сифатида таъкидлаш мумкинки,
банкларнинг турларини
кўпқирралиги, уларнинг бажарадиган операцияларининг сонини ортиб
бориши жамиятнинг ижтимоий – иқтисодий ривожланиши билан бевосита
боғлиқдир. Бозор иқтисодиёти шароитида буларнинг барчаси тегишли қонун,
қоида, тартиб ва механизмлар асосида тартибга солиб борилади.
10.4. Банкларнинг иқтисодиётдаги роли
Банкларнинг моҳияти ва функциялари, шунингдек,
бажарадиган
операциялари ва кўрсатадиган хизматлари уларнинг иқтисодиётдаги ролини
белгилаб беради. Банкларнинг иқтисодиётдаги роли деганда асосий
эътиборни уларнинг вужудга келиш омиллари, ривожланиш жараёнлари ва
бажарадиган операцияларига қаратиш лозим. Банкларнинг роли уларнинг
функциялари каби маълум даражадаги хусусиятларга эгадир. Банклар
мулкий жиҳатдан қандай шаклда ташкил топган бўлишидан қаътий назар,
иқтисодиётда умум аҳамиятга эга бўлган операцияларни бажаради. Шу боис
ҳам банклар қандай мулкий шаклда ёки
ихтисосликда ташкил топган
бўлишидан қаътий назар, улар иқтисодиётда алоҳида аҳамият касб этади.
Банкларнинг иқтисодиётдаги роли хусусида сўз кетганда, дастлаб
жамиятда уларнинг бажарадиган операцияларини зарурлиги ва турлари,
шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолининг уларга бўлган
эҳтиёжи доирасида сўз юритиш мақсадга мувофиқ. Буларнинг барчаси
банкларнинг иқтисодиётдаги аҳамиятини англатади.
Албатта, банкларнинг иқтисодиётдаги аҳамияти жуда кўпқиррали
бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:
жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларни
тегишли шартлар
асосида ўзига жалб этади;
қўшимча молиявий маблағларга эҳтиёжи мавжуд хўжалик юритувчи
субъектлар ва аҳолига қайтаришлик, тўловлик, муддатлилик ва
таъминланганлик асосида маблағлар беради;
223
миллий валютанинг эмиссиясини ташкил этади ва унинг
барқарорлигини таъминлаш доирасида пул – кредит сиёсатини
амалга
оширади;
пул айланмасини ташкил этади ва унинг тартибини белгилайди;
иқтисодий муносабатларга киришувчи субъектлар ўртасида ҳисоб –
китоб ва тўловларни амалга оширишда воситчилик қилади;
бозор иштирокчиларига турли даражадаги комиссион ва маслаҳат
хизматларини амалга оширади;
аҳолига ва мижозларга траст ва депозитар хизматларини таклиф
этади.
Банкларнинг иқтисодиётдаги ролининг асосий жиҳатларидан бири,
жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларини жамғариш асосида уларни
иқтисодиётнинг тегишли тармоқларига қайта тақсимлашда намоён бўлади.
Маълумки, жамиятда фаолият юритувчи хўжалик субъектларининг асосий
мақсади иқтисодий фойда олишга қаратилган. Шу
билан бирга, ишлаб
чиқариш жараёни турли тармоқда турлича бўлганлиги боис, маълум даврда
айрим хўжалик юритувчи субъектларда ишлаб чиқариш жараёнини
ривожлантириш учун қўшимча молиявий маблағларга эҳтиёж туғилса,
айримларида аксинча. Иқтисодиёт тармоқларида ишлаб чиқариш циклининг
турли – туманлиги (қишлоқ хўжалиги, қайта ишловчи корхоналар, қурилиш
саноати ва бошқалар) сабабли, молиявий маблағлар вақтинчалик ишлаб
чиқариш жараёнидан четлаштирилади. Бу жараёнда бир томондан бир гуруҳ
иқтисодиёт тармоқларида қўшимча молиявий маблағларга нисбатан қўшимча
эҳтиёжни келтириб чиқарса, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида
маблағларнинг ишлаб чиқаришдан четлашишини келтириб чиқаради.
Бу икки томоннинг иқтисодий манфаатларини бирлаштирувчи молиявий
ташкилот сифатида банклар майдонга чиқади. Биринчи гуруҳ иқтисодиёт
тармоқларининг вақтинчалик бўш пул маблағларини тегишли шартлар
асосида
жалб этиб, ушбу маблағларга эҳтиёжи бўлган иккинчи гуруҳ
224
иқтисодиёт тармоқларига, яъни қўшимча молиявий ресурсларга эҳтиёж
сезган хўжалик субъектларига қайта тақсимлаб беради.
Бизнингча, ушбу муносабатларни банкдан бўлак бирорта молиявий
ташкилот самарали ва тез ҳал эта олмайди. Банкларнинг ушбу ўзига хос
жиҳати иқтисодиётдаги ролини белгилайди.
Банкларнинг иқтисодиётда бажарадиган яна бир ўзига хос
хусусиятларидан бири, бу уларнинг хўжалик юритувчи субъектлар, аҳоли ва
давлат ташкилотлари ўртасида амалга ошириладиган ҳисоб – китобларни
ташкил этиши ва уларнинг устидан тегишли назорат ишларини амалга
ошириш ҳисобланади. Маълумки, бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик
субъектлари ўртасида ҳар куни бир неча юз минглаб пул ўтказмалари амалга
оширилади. Буларнинг барчаси банклар томонидан
амалга оширилади ва
тартибга солиб турилади.
Банкларнинг иқтисодиётдаги ролини юқори ёки пастлигига қатор
омиллар таъсир қилади. Уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: