11 – БОБ
МАРКАЗИЙ БАНК
11.1. Марказий банкларнинг вужудга
келиши ва функциялари
Бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат банк тизими икки бўғиндан
ташкил топади. Банк тизими – бу маълум тарихий давр ичида шаклланган ва
тегишли қонун ҳужжатлари асосида мамлакатда пул – кредит муносабат –
ларини ташкил этадиган ва тартибга соладиган муассасалар мажмуидир.
Бозор иқтисодиёти шароитида фаолият юритаётган давлатларнинг деярли
барчасида банк тизими икки поғонадан иборат бўлиб, ушбу банклар
мамлакатнинг ижтимоий – иқтисодий шароити ва тарихий шаклланишига
қараб ўзига хос хусусиятлар асосида фаолият юритади. Кўпчилик
мамлакатлардаги сингари Ўзбекистонда ҳам банк тизими икки поғонадан
иборат бўлиб, уларнинг фаолияти тегишли қонун ҳужжатлари асосида
тартибга солинади. Икки поғонали банк тизимида банклар – эмиссион банк
(Марказий банк) ва эмиссион бўлмаган (тижорат банклари, кредит
уюшмалари, микрокредит ташкилотлар, ломбардлар) банклардан ташкил
топади.
Ўзбекистонда икки поғонали банк тизимининг шаклланиши 1987 –
1990 йилларда, собиқ Давлат банкини ислоҳ қилиш даврига тўғри келади.
Ўша даврда асосий эътибор монопол эмиссион банк ҳисобланган Давлат
банкининг ташкилий тузилмасини кескин ўзгартириш орқали, иқтисодиётни
ривожлантириш ва мижозлар билан ишлайдиган ихтисослашган банкларни
ташкил этишга қаратилди.
Банк тизимида мустақилликгача бўлган даврда амалга оширилган
ислоҳатларнинг асосий концепцияси сифатида қуйидагиларни келтириш
мумкин:
232
Икки поғонали банк тизимини ташкил этиш;
Давлатнинг ихтисослашган банкларини хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи
молиялаштиришга ўтказиш;
Хўжалик юритувчи субъектларга янги банк хизматларини таклиф
этиш, замонавий ҳисоб – китоб шаклларини ва кредит муносабатларини
амалиётга жорий этиш масалалари шулар жумласидандир.
Банк тизимида 1987 йилда бошланган иқтисодий ислоҳатлар ва
банкларни қайта қуриш натижасида уларнинг мулкчилик шаклида, хизмат
кўрсатишида, кредит ва ҳисоб – китоб муносабатларида айрим ўзгаришлар
содир бўлди. Лекин, банк тизимида принципиал аҳамиятга эга бўлган
ижобий ўзгаришлар юз бермади. Давлат банки кредит ресурсларини
марказлашган ҳолда монопол тақсимловчи муассаса сифатида ўз мавқиени
деярли йўқотмади. Натижада, собиқ иттифоқ тузуми даврида 1988 – 1989
йилларда банкларни ислоҳ қилишнинг иккинчи босқичи бошланди. Ушбу
даврда дастлабки акциядорлик тижорат банклари вужудга кела бошлади.
Ўзбекистон 1991 йилда мустақилликка эришгандан сўнг, мамлакатда
халқаро банк амалиётидаги каби ҳақиқий икки поғонали банк тизими
ташкил топиши йўлида қатъий қадамлар қўйилди. «1991 йилнинг ўзидаёқ
«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ги қонун қабул қилинди. Ушбу
қонунга кўра, эски Давлат банкининг республика идораси базасида мустақил
Ўзбекистоннинг Марказий банки ташкил этилди ва унга республика давлат,
эмиссион ва резерв банки мавқие берилди»
61
.
Мамлакат банк тизимининг асосий бўғини Марказий банк
ҳисобланади. Марказий банк бевосита мижозларга банк хизматларини
кўрсатмайди, айрим давлат ташкилотлари бундан мустасно. Барча
мамлакатларда Марказий банкларнинг бажарадиган вазифалари ва
функциялари деярли бир хил бўлиб, улар турли мамлакатларда турли номда
юритилиши мумкин. Хусусан, ҳозирги кунда, бизга маълумки, дунёнинг
61
Ўзбекистон Республикаси банк тизими. Ф.Муллажонов таћрири остида. –Т.: «Ўзбекистон» нашриёти,
2001й. 34 – бет.
233
турли мамлакатларида ушбу банклар “марказий банк”, “халқ банки”,
“эмиссион банки”, “миллий банки”, “захира банки”, “давлат банки” тарзида
юритилади.
Масалан, АҚШда Федерал захира тизими, Англияда Англия банки,
Европада Европа Марказий банки, Ўзбекистонда Марказий банк,
Қозоғистонда Миллий банк ва ҳоказо. Марказий банкларнинг вужудга келиш
тарихига эътибор қаратадиган бўлсак, улар мамлакатда пул муомаласини
тартибга солиб турувчи молиявий муассаса сифатида вужудга келди.
Маълумки, дастлабки банклар, янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак,
тижорат банклари мустақил равишда қоғоз пулларни эмиссия қилган.
Албатта, бу маълум давр давомида мамлакатда пул муомаласини ташкил
қилиш, ҳисоб – китобларни амалга ошириш ва муомала жараёнини ташкил
этишда ўзининг ижобий натижасини бериб келган. Бироқ, вақт ўтиши билан
тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган қоғоз пулларнинг ҳажми
ва тури жуда кўпайиб кетган. Бу ўз навбатида пулларнинг қадрсизланишини,
айрим ҳолларда тижорат банкларининг банкрот ҳолатига тушиб қолиши
иқтисодиётда пул муомасаласини бузилишига ва бошқа қатор салбий
ҳолатларни вужудга келишига сабаб бўлган.
Буларнинг барчаси мамлакатда пул эмиссиясини марказлашган ҳолда
амалга ошириш ва пул муомаласини тартибга солиш зруриятини келтириб
чиқаради. Бу ўз навбатида тижорат банклари базасида Марказий банкларнинг
вужудга келишига сабаб бўлди, Марказий банкларнинг вужудга келиши
давлатга пул эмиссиясини марказлашган ҳолда амалга ошириш ва пул
муомаласини тартибга солиш имкониятини берди.
Масалан, АҚШда 1836 ва 1860 йилларда 2500 дан ортиқ штат банклари
ташкил этилиб, уларнинг 100 дан ортиғи биринчи ўн йил ичида ёпилиб
кетган. Шу даврда банклар мустақил равишда муомалага пул чиқариш
ҳуқуқига эга бўлиб, муомалада уларнинг 5500 дан ортиқ турли пул белгилари
амал қилган. Банкларнинг стихияли равишда пул муомаласини ташкил
этиши, умумий назоратнинг мавжуд эмаслиги уларни инқирозга юз
234
тутишига, аҳолининг ишончини пасайишига, муомаладаги пулларнинг
қадрсизланишига сабаб бўлган, шунингдек, пулнинг тўлов воситаси
функциясини бажармаслик ҳолатлари тез – тез содир бўлиб турган. Бу
компания ва фирмаларнинг молиявий йўқотишларига сабаб бўлган.
Жумладан, 1862 йилда банкларнинг инқирозга юз тутиши натижасида
АҚШнинг йирик компания ва фирмалари 100 млрд АҚШ долларидан ортиқ
зарар кўрган. Буларнинг барчаси АҚШ ҳукумати томонидан тижорат
банклари ва пул муомаласи устидан тегишли назоратни амалга ошириш
заруриятини келтириб чиқарган, натижада 1913 йилда АҚШ Федерал захира
тизими ташкил этилиб, ушбу банкка ягона эмиссия ҳуқуқи ва тижорат
банклари фаолиятини лицензиялаш вазифаси юклатилган
62
.
Иқтисодий адабиётларда, дастлабки Марказий банк 1650 йилда
Швециянинг Стокгольм шаҳрида ташкил этилганлиги қайд қилинган
63
. Ушбу
банк олтин тангалар асосида депозит сертификатларини муомалага чиқарган,
мазкур депозит сертификатлари бутун швеция ҳудудида тўлов воситасини
бажарган бўлиб, тақдим қилувчига олтин танга берилиши билан
кафолатланган.
Дастлабки эмиссион банк 1694 йилда Англия банки сифатида ташкил
этилган бўлиб, ушбу банк муомалага пулларни эмиссия қилиш ва
банкларнинг тижорат векселларини рўйхатга олиш билан шуғулланган
64
.
Миллий иқтисодиётнинг ривожланиши, мамлакатлар ўртасида халқаро
савдо ва ҳисоб – китобларнинг ривожланиши Марказий банклар зиммасига
қўшимча вазифаларни юклаш заруриятини келтириб чиқарди. Энди
Марказий банклар эмиссион банк вазифасини бажаришдан ташқари
мамлакатда кредит муассасалари фаолиятини тартибга солиш, иқтисодиётда
пул – кредит сиёсатини амалга ошириш билан шуғулланади.
62
Compton, Eric N. Principles of banking. Library of Congress. Printed in the USA. Fourth edition, 1991. pp. 8 – 9.
63
Деньги, кредит, банки: учебник. /кол. авт.: под ред.засл.деят. науки РФ, д.э.н. проф. О.И.Лаврушина. – 5 –
е изд., стер. –М.: КНОРУС, 2007. –С. 403.
64
Деньги, кредит, банки: учебник. /кол. авт.: под ред.засл.деят. науки РФ, д.э.н. проф. О.И.Лаврушина. – 5 –
е изд., стер. –М.: КНОРУС, 2007. –С. 403.
235
Давлат мамлакат миллий валютасини муомалага чиқариш, уни
тартибга солиш, кредит муассасалари фаолиятини назорат қилиш, ҳисоб –
китобларни ташкил этиш билан боғлиқ қатор қонунларни қабул қилди. Шу
тарзда давлат кредит муассаслари фаолиятини ташкил этиш ва пул
муомаласини амалга ошириш бўйича барча ишларни тўлиқ ўз қўлига олди.
Марказий банкларнинг ташкил топиш шаклига эътибор қаратадиган
бўлсак, улар давлат капитали асосида ташкил топган марказий банклар
(Буюк Британия, Европа иттифоқи, Россия), акциядорлик шаклидаги
марказий банклар (АҚШ, Италия), аралаш капитал иштирокида марказий
банклар (Япония, Бельгия) кўринишида вужудга келган.
Айрим марказий банклар дастлаб акциядорлик шаклида ташкил топиб,
кейинчалик давлат томонидан миллийлаштирилган. Таъкидлаш жоизки,
марказий банклар қандай шаклда ташкил топган бўлишидан қаътий назар,
улар ўз вазифаларини давлат билан ўзаро келишув ва унинг сиёсатига
ҳамоханг тарзда олиб боради. Айниқса, уларнинг ўзаро яқинлиги
мамлакатлар ўртасида иқтисодий алоқаларнинг ривожланишининг замонавий
босқичида жуда чуқурлашди.
Марказий банк давлат билан жуда яқин алоқада фаолият юритсада,
мамлакатда пул – кредит сиёсатини амалга оширишда давлатдан мустақил
бўлиши муҳим ҳисобланади. Агар давлат Марказий банкларнинг пул –
кредит сиёсатига бевосита аралашса, уларга пул – кредит сиёсатини амалга
ошириш бўйича зарур даражадаги мустақилликни бермаса мамлакат миллий
валютаси ва пул муомаласи барқарорлигини таъминлашда қатор муаммолар
вужудга келади. Шу жиҳатдан, Марказий банклар иқтисодий ва ҳуқуқий
жиҳатдан мустақил ҳисобланади, уларнинг давлатга боғлиқлиги ёки
мустақиллиги турли мамлакатларда турличадир. Одатда мамлакат
парламентига ҳисобдор бўлган Марказий банклар кўпроқ мустақил
ҳисобланади (АҚШ, Россия, Ўзбекистон), мамлакат Молия вазирлигига
ҳисобдор бўлган Марказий банклар мустақилиги нисбатан пастроқ
ҳисобланади, дунёда бундай банклар кўпчиликни ташкил этади.
236
Марказий банк пул – кредит сиёсатини амалга оширишда у ёки бу
даражада давлатдан мустақил бўлгани билан ўзининг пул – кредит сиёсати
орқали ҳукуматнинг ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш режасини,
сиёсатини қўллаб – қувватлашга бевосита ва билвосита масъул ҳисобланади.
Шундай экан, Марказий банк томонидан амалга оширилаётган пул – кредит
сиёсати ҳукуматнинг макроиқтисодий даражадаги сиёсатини амалга ошириш
нуқтаи назаридан ишлаб чиқилиши ва амалиётга жорий этилиши лозим
бўлади.
Марказий банк мазкур жараёнида амалга оширишда ўзининг қатор
функцияларини бажариш орқали иштирок этади. Шуни алоҳида таъкидлаш
жоизки, Марказий банкларнинг асосий мақсади мамлакат миллий
валютасининг барқарорлигини таъминлашдан иборат. Улар ушбу вазифани
бажариш учун қатор функцияларни бажаради, ушбу функция ва вазифалар
давлатнинг Марказий банк тўғрисидаги қонунида белгилаб қўйилади.
Саноати ривожланган шаҳарларда Марказий банклар асосан тўртта
функцияни бажаради:
Do'stlaringiz bilan baham: |