а). Аҳоли ва мижозларнинг банкларга бўлган ишончининг
мустаҳкамлиги
.
Халқаро банк амалиёти ва мустақилликдан кейин босиб
ўтилган қисқа даврда йиғилган тажрибаларнинг натижалари шуни
кўрсатмоқдаки, бозор иқтисодиётининг асосий ўзаги асосан ўзаро ишонч ва
ҳалолликка таянади. Агар мазкур ҳолатни аҳоли ва мижозларнинг банкларга
бўлган ишончи йўқолиши билан боғлаб кўрадиган бўлсак, банкларга
нисбатан ишонч йўқолиши оқибатида уларнинг жамиятдаги ролини
пасайишига олиб келади.
Аҳоли ва мижозларнинг банкларга бўлган ишончининг заифлигига
қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
–банкларнинг мижозлар олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида
бажармаса;
–аҳоли ва мижозларнинг кредитга, айниқса нақд пулга бўлган талаби
тўлиқ ва ўз вақтида қондирилмаса;
225
–мижозларнинг ҳисобварақлари бўйича маблағлар қолдиғи ва
айланмалари ҳақида банк сири таъминланмаса;
–мижозларнинг пул ўтказмаларини исталган пайтда ва зарур миқдорда
тегишли манзилга ўтказилмаса;
–банкда омонатларни сақлашнинг иқтисодий манфаатдорлиги пасайиб
кетиши ва бошқалар.
б). Мамлакат иқтисодиётида бозор механизмлари тўлиқ ва барчага
баробор равишда амал қилиши лозим
.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки,
1991 йил мустақилликка эришганимиздан сўнг иқтисодиётни марказдан
бошқаришнинг бюрократик усулларидан воз кечиб, иқтисодиётни
бошқаришнинг бозор механизмларига ўтдик, – деганимиз билан амалиётда
бунинг ижобати тўлиқ намоён бўлмаяпти. Хусусан, тижорат банкларининг
хўжалик субъектларига кредитларни беришда, айниқса мижозларнинг нақд
пулларга бўлган талабини қонидирилмаслиги бу борадаги вазиятнинг
долзарблигини англатади. Буларнинг барчаси банкларнинг иқтисодиётдаги
ролини янада ошириш лозимлигидан далолат беради.
Банкларнинг иқтисодиётдаги ролини ошиши ёки пасайишига нафақат
уларнинг сайи ҳаракатлари, балки миллий иқтисодиётнинг ривожланганлик
даражаси ва рақобатбардошлиги бевосита таъсир қилади. Чунки, банклар
миллий иқтисодиётдан ажралган ҳолда, алоҳида субъект сифатида самарали
фаолият юритиши мумкин эмас. Масалан, банкларнинг асосий фаолият
турларидан бири муомалага пулни эмиссия қилишини оладиган бўлсак,
муомалага эмиссия қилинган пул массаси товар массаси билан таъминланган
бўлиши лозим. Акс ҳолда, миллий валютанинг инфляция даражаси ошиши
билан бирга, унинг сотиб олиш қобилияти пасайиб кетади. Демак, муомалага
эмиссия қилинган пуллар тегишли товар массаси билан таъминланган
бўлиши лозим. Бу ўз навбатида иқтисодиётда ишлаб чиқариш ва товарлар
айланмаси самарадорлиги таъминланганлигини талаб этади.
Демак, иқтисодиётда товар массаси ва пул массаси ўртасидаги
мувозанатликнинг таъминланиши, биринчидан, банкнинг иқтисодиётдаги
226
ролини оширса, иккинчидан, миллий иқтисодиётнинг самарадорлигини
таъминлашга хизмат қилади. Бироқ, бу мувозанатликни таъминланишига
қатор объектив ва субъектив омиллар таъсир қилади.
Масалан, 90 йилларнинг охирларида Россияда, шунингдек, қатор собиқ
иттифоқ республикаларида, шу жумладан малакатимизда ҳам пулларни
муомалага чиқариш ҳажми ишлаб чиқариш ҳажмидан сезиларли даражада
пасайиб кетди. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш жараёнида узилишларни
вужудга келишига, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида
дебитор – кредитор суммалари миқдорининг сезиларли даражада ошиб
кетишига олиб келди.
Банкларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини, яъни уларнинг
ролини реал секторни кредитлаш муносабатлари мисолида ҳам кўришимиз
мумкин. Мамлакат реал сектори иштирокчилари банк кредитига нисбатан
доимий равишда эҳтиёжи мавжуд бўлиб, ушбу эҳтиёж айниқса, иқтисодий
инқироз шароитида ортиб кетади. Инқироз шароитида истеъмол товарларга
нисбатан талабнинг ҳамда товар ва хизматлар баҳосининг пасайиши, давлат
буюртмалари ҳажмининг қисқариши, дебиторларнинг тўловга лаёқатсизлиги
корхоналарда қўшимча молиявий ресурсларга бўлган кучли талабни пайдо
бўлишига сабаб бўлади. Албатта, ушбу талаб тўлиғича банкларнинг
кредитлари ҳисобидан қондирилиши, биринчидан, мақсадга мувофиқ эмас.
Иккинчидан, банкларда иқтисодий инқироз шароитида ушбу эҳтиёжни
қондириш учун етарли молиявий ресурсларнинг тақчиллиги пайдо бўлади.
Бундан ташқари, энг муҳими банклар томонидан берилган
кредитларнинг тўлиқ қайтмаслик хавфи, яъни кредит риски вужудга келади.
Шу боис, иқтисодий инқироз шароитида банкларнинг кредитига талаб юқори
бўлсада, банклар кредит қуйилмалари ҳажмини оширишга мойиллик
сезишмайди. Бу банкларнинг иқтисодиётдаги ролини пасайишига эмас, балки
банклар ҳам тижорат муассаса сифатида асосий эътиборини иқтисодий
манфаатдорлик олишга қаратишини, энг муҳими банклар риск асосида
кредит сифатида берадиган маблағлари ўз маблағлари эмас, балки четдан
227
жалб қилинган бошқа шахсларнинг маблағлари ҳисобига фаолият
юритаётганлигини унутмаслик лозим.
Хулоса ўрнида таъкидлаш мумкинки, банкларнинг иқтисодиётдаги
роли нафақат банкларнинг ўзига, балки миллий иқтисодиётнинг ривожи ва
рақобатбардошлигига бевосита боғлиқ. Ўз навбатида, иқтисодиётнинг
ривожланиши ва рақобатбардошлиги мамлакатда барқарор ва самарали банк
тизимининг ташкил этилганлиги билан бевосита боғлиқдир. Бир сўз билан
айтганда, банклар ва миллий иқтисодиёт бир – биридан айри ҳолда
ривожланишининг имконияти мавжуд эмас. Улар бири – бирини тўлдирган
ҳолда, бир – бирига ўзаро ҳамоханг тарзда ривожланиб ва такомиллашиб
борадиган иқтисодий – молиявий субъектлар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |