15
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
САНОАТ
ҳисоблаш қадамидаги салоҳият
ташкил этувчиси ресурсларининг интеграл баҳоси,
бирликдаги улуши;
ҳисоблаш қадамидаги салоҳият
ташкил этувчисининг ресурслардан фойдаланиш
самарадорлиги интеграл баҳоси, бирликдаги улу-
ши;
ҳисоблаш қадамидаги салоҳият
ташкил этувчиси таркибий мувозанатлашти-
рилганлигини тавсифловчи кўрсаткичлар динами-
касининг ҳақиқатдаги ва эталон қийматлари мосли-
гининг интеграл баҳоси, бирликдаги улуши.
Тўқимачилик саноати корхоналари иқтисодий
салоҳияти даражасини баҳолаш ва таҳлилар Тош-
кент шаҳри, Учтепа туманида фаолият юритаётган
“Baypak textile” ҚК, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ
туманида фаолият юритаётган “Osborn textile” ХК,
Тошкент шаҳри, Сергели туманида фаолият юрита-
ётган “Uztex Tashkent” ҚК ва Тошкент вилояти, Чи-
ноз туманида фаолият юритаётган “Chinoz textile”
МЧЖ кесимида амалга оширилган [4].
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, тадқиқот объ-
екти ҳисобланган тўқимачилик саноати корхонала-
рида газлама тўқийдиган ип-калава ишлаб чиқариш
ҳажми “Baypak Textile” ҚК ва “Uztex Tashkent” ҚК
корхоналарида кескин камайган бўлсада маҳсулот
ишлаб чиқариш қиймати ошган.
Жумладан, “Chinoz textile” МЧЖ корхонаси-
да маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми кескин ошган,
яъни, агар 2015 йилда 3,6 минг тонна маҳсулот
ишлаб чиқарган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич қа-
рийб 2 мартага ошган ва 6,6 минг тоннага етган.
Ушбу услуб асосида “Ўзтўқимачиликсаноат”
уюшмаси таркибига кирувчи тўқимачилик корхо-
наларининг 2016-2018 йиллардаги ҳисобот мате-
риаллари асосида уларнинг салоҳияти баҳоланди.
Ҳисоб-китоб натижалари шуни кўрсатадики, ушбу
тўқимачилик корхоналарининг салоҳиятини тав-
сифловчи умумлаштирилган интеграл баҳоси 0,42-
0,56 оралиқда бўлган. Ушбу маълумотлар бу тўқи-
мачилик корхоналарида мавжуд салоҳиятдан паст
даражада фойданилганлигини кўрсатади.
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси корхоналари-
ни комплекс ривожлантиришни амалга оширишда
биринчи навбатда ип ишлаб чиқариш, сўнгра дағал
газлама ва трикотаж полотнолар ишлаб чиқариш
бўйича замонавий ишлаб чиқариш қувватлари таш-
кил этилмоқда. Бу, ўз навбатида, ишлаб чиқарилган
тўқимачилик маҳсулотлари рақобатбардошлигини
оширади. Бунинг учун эса қуйидаги омилларга эъ-
тибор қаратилмоғи лозим:
– илғор технологик жараёнлар ва асбоб-ускуна-
лар асосида материал сарфи камайтирилган газла-
малар, трикотаж полотнолари ва улардан тайёрлан-
ган маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
– чиқитсиз технологик жараёнлар ва асбоб-
ускуналар асосида тўқимачилик саноати маҳсулот-
ларининг замонавий янги турларини ишлаб чиқа-
риш;
– янги технологиялар, юқори даражада унумдор
асбоб-ускуна мажмуалари асосида маҳсулот ишлаб
чиқаришни автоматлаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: