29
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
ТУРИЗМ
тармоқлар кўп эмас. Туристик хизматлар сотувда
истеъмол ёки ишлаб чиқариш
товарлари сифати-
да намоён этилмайди ҳамда кўриб чиқилмайди.
Уларни одатда олдиндан, истеъмол қилинадиган
манзилидан йироқда харид қилишади. Шу сабабли
туризм турли тасвирлар, тавсифлар, коммуникация
ва ахборотларни узатиш воситаларига бевосита
боғлиқдир” [2], – деб таъкидлайди. Л.А.Родигин
эса туризмда ахборотларни барча туристик фаоли-
ятларни боғловчи бўғин сифатида талқин этади [3].
Шундай қилиб, туризм тармоғи доирасида ту-
ристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва истеъмол-
чига етказиб беришнинг барча босқичларида ту-
ристик фаолият қатнашчиларини ягона марказга
бирлаштирувчи бўғин бўлиб ахборотлар ҳисобла-
нади. Бунда маълум бир товарлар эмас, айнан ахбо-
рот оқимлари туристик фаолият қатнашувчилари-
нинг ўзаро алоқаларини таъминлайди ҳамда турли
хил хизматлар ва тўловлар шаклида намоён бўлади.
Туристик хизматлар ўз истеъмолчиларига етказиб
берилмайди ва улар истеъмол қилингунга қадар
сақланмайди. Балки,
ушбу хизматларнинг мавжуд-
лиги, нархи ва сифати тўғрисидаги маълумотлар
узатилади, ўрганилади ҳамда мақбуллари танлаб
олинади. Бундан ташқари, туристик соҳанинг
алоҳида компонентлари бир-бири билан узвий
боғланган, чунки, кўпчилик туристик ташкилотлар
бир-бирининг фаолиятига жалб этилган ҳисоблана-
ди. Буларнинг барчаси туристик фаолиятни “юқори
даражадаги интеграциялашган товар ва хизматлар
мажмуи” сифатида таҳлил этиш талабини юзага
келтиради. Бу, ўз навбатида, туристик фаолиятни
ташкил этиш ва бошқаришда ахборот техноло-
гияларидан янада кўпроқ фойдаланишга мойил-
ликнинг юқори даражада бўлишига сабаб бўлади.
Бундан ташқари, туризм соҳасида алоҳида сегмент
томонидан ахборот технологияларидан самарали
фойдаланиш қолган йўналишлар учун ҳам муҳим
аҳамият касб этади.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, сўнгги
йиллар давомида ҳудудий туризм бозорида амал
қилувчи ташкилотлар
фаолиятига ахборот техно-
логияларини қўллаш, хусусан, стандарт ва махсус
дастурли таъминотнинг татбиқ этилиши туфайли
электрон ҳужжат айланишини йўлга қўйиш орқа-
ли туризмдаги кўпгина технологик жараёнларни
мазмунан ва шаклан ўзгартирилишига эришилди.
Мижозлар ва ҳамкорларнинг ўзаро ҳисоб-китоб
ишларида (хусусан, туристик йўлланманинг нақд
ва нақдсиз усулдаги тўловларида) қўшимча имко-
ниятлар яратилди. Бундан ташқари, компьютерлар
ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби ва статистик
ҳисобининг юритилиш ишларини анчагина сод-
далаштирди. Электрон почта, визаларни, суғурта,
жойлаштириш ҳужжатлари ва турни ташкил этиш
билан боғлиқ бошқа жараёнларни расмийлашти-
ришда қулай восита бўлди. Ҳамкорлар ва мижозлар
билан муносабатлар янги замонавий босқичга кўта-
рилди.
Аммо, ҳозирги вақтда туризм соҳасида эришил-
ган ютуқларга қарамай, фикримизча, мустаҳкам
ихтисослик билимлари ва ахборот-коммуникация
технологияларини самарали қўллаш бўйича мукам-
мал билимларга асосланган, туризм соҳасининг
янада истиқболлироқ,
жадал ривожланиш даража-
сига етказиш учун амалга оширилиши зарур бўлган
ишлар мавжуд.
Ҳудудий туризм бозорида потенциал харидор-
ларни аниқлаш ва уларнинг эҳтиёжларини ўрга-
ниш учун миллий туристик маҳсулотларнинг ички
истеъмолчилари ўртасида ўтказилган социологик
сўров натижаларига кўра, мавжуд туристик ресурс-
лардан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи асосий
омиллардан бири сифатида мавжуд ҳудудий турис-
тик хизматлар турлари ҳақида маълумотларнинг
йўқлиги белгиланди (1-чизма).
Туристик соҳани ахборотлаштиришнинг асо-
сий мақсади – ишончли маълумотларни ўз вақтида
тўлиқ етказишни таъминлашдан иборатдир. Чунки,
узатилаётган ахборотларнинг объективлиги, тез-
корлиги, долзарблиги, ўз вақтидалиги қабул қили-
надиган бошқарув қарорларининг муваффақияти-
ни белгилашдан ташқари, бутун соҳанинг самарали
ривожланиши таъминлайди.
Ҳудудий туризм бозори ривожланишининг таш-
килий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш
самараси, энг аввало, барча даражаларидаги бошқа-
рув фаолиятига оид жараёнларнинг кенг кўламли
ахборот билан таъминланишига бевосита боғлиқ-
дир. Ушбу вазифани чуқур англаш ҳамда
туризм ин-
дустриясининг марказлаштирилган, тартиблашти-
рилган, қатъий ташкиллаштирилган ахборот билан
таъминлаш тизимига бўлган эҳтиёжи, фикримизча,
ҳудудий, қолаверса миллий иқтисодиёт даражасида
интеграциялаштирилган туристик ахборотлар ре-
сурсини шакллантириш концепция сининг ярати-
лишини тақозо этади. Интеграциялаштирилган ах-
боротлар ресурси – бу энг аввало туризм соҳасида
30
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
ТУРИЗМ
бошқарув фаолиятининг барча даражаларида асо-
сли қарорларни қабул қилишга йўналтирилган, ту-
ризм бозорининг батафсил ҳолатли таҳлили, бошқа-
рувнинг стратегик мақсадлари ва уларга эришиш
омилларининг таҳлили, маркетинг тадқиқотларида
тизимли фойдаланишга мўлжалланган ахборотлар-
нинг марказлаштирилган ва тартиблаштирилган
мажмуасидир. Интеграциялаштирилган ахборот-
лар ресурсини шакллантириш ва улардан фойдала-
нишнинг тизимли равишда амалга оширилишини
таъминлаш ҳудудий туристик ахборот тизимини
такомиллаштириш талабини юзага келтиради. Ўз-
бекистон Республикасида
туристик ахборот ти-
зимини такомиллаштириш механизмининг усул,
элементлари ва воситалари 2-чизмада келтирилган.
Ҳудудий туристик ахборот тизими миллий ту-
ризм бозорида бошқарув фаолиятининг барча
даражаларига (туристик ташкилотлардан тортиб
юқори бошқарув органларигача) тегишли тартиб-
лаштирилган ахборотлар маълумотлари базалари-
ни шакллантириш, ахборотларни қуйи поғонадан
юқори поғона томон интеграциялаш, уларни ти-
зимли равишда горизонтал ва вертикал йўналиш-
ларда узатиш, тизим доирасида ҳар бир элемент
учун ахборотлардан фойдаланиш тартиботини
ҳамда чегараларини белгилаш билан боғлиқ ўзаро
алоқа ва муносабатларни тартибга солиш элемент-
лари мажмуидан ташкил топган ўзига хос тизимдир.
Туристик ахборот тизимини такомиллашти-
риш хақида фикр юритганда,
авваламбор, тизим
доирасидаги барча тузилмавий бўғинларнинг (таш-
килотлар, давлат бошқаруви тузилмалари) манфа-
атлари инобатга олинган муносабатларни ташкил
этиш лозимлиги тушунилади. Туристик ахборот
оқимлари тизимида ахборотларни ишлаб чиқиш ва
истеъмол қилиш жараёнида йирик бирлашмалар:
саёҳатчилар, воситачи ташкилотлар (турагент ва
туроператорлар) ва ихтисослаштирилган туристик
хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар, яъни хизмат-
ларни етказиб берувчилар (транспорт ташкилотла-
ри, меҳмонхоналар ва ҳ.к.) ҳамда туризм соҳасида
ихтисослашган давлат органлари иштирок этади.
Ихтисослашган давлат органлари эса туризм-
нинг самарали ривожланишини қўллаб-қувватлаш
мақсадида тузилмавий жиҳатдан тартиблашти-
рилган маълумотлар базасини шакллантириш ва
ундан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда муво-
фиқлаштириш вазифасини бажарадилар.
Муомаладаги ахборотлар оқимининг тўлиқлиги
ҳамда ундан фойдаланиш самарадорлиги эса, ушбу
тизимнинг туризм индустриясининг барча ташки-
лотлари фаолиятини қамраб олиш даражасига боғ-
лиқдир. Бу эса,
бизнинг фикримизча, ахборотлар-
ларнинг тартиблаштирилган тузилмавий базасини
ташкил этиш ҳамда уни шакллантириш ва ундан
тизимли равишда фойдаланиш механизмларини
ишлаб чиқиш лозимлигини келтириб чиқаради.
Шу сабабли, ҳудудий туристик ахборотлар тизи-
мини асосий таркибий қисми сифатида интерактив
туристик ахборотлар тизимини шаклллантиришни
Do'stlaringiz bilan baham: