24
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
МЕ²НАТ БОЗОРИ
ошириб бориш, меҳнат фаолиятини рағбатланти-
риш ва иш ҳақини самарали ташкил этиш зару-
риятини келтириб чиқаради. Бу ҳолат иш билан
бандликнинг самарадорлигини ошириш билан
макроиқтисодиётнинг ўсиш суръатларини жадал-
лаштиради.
Қишлоқ меҳнат бозорини самарали ривожла-
нишини комплекс таҳлил этиш ҳамда унинг ис-
тиқбол параметрларини аниқлашда мазкур бозор
фао лияти мазмуни ва моҳиятини ифодаловчи,
унинг ҳолатини ҳамда динамикасини баҳолаш,
таққослаш имконини берувчи мезонлар ва кўр-
саткичларнинг яхлит тизимини ишлаб чиқиш
зарурия ти туғилади.
Меҳнат бозори ва уни самарали ривожлани-
шини таҳлил этишнинг асосий мезонлари ҳамда
кўрсаткичларини тадқиқ этишда халқаро меҳнат
ташкилоти, ривожланган мамлакатлар тажрибаси
ҳамда маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳол-
да унумли фойдаланиш зарур.
Халқаро меҳнат ташкилотининг кўп йиллик
тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, меҳнат бозори
ҳолатини баҳолаш ва таққослашда мазкур ташки-
лот меҳнат билан боғлиқ статистик маълумотлар
базасини ўзида мужассам этган ILOSTAT имко-
ниятларидан фойдаланишни тавсия этилади [4].
Мазкур дастурий маҳсулот ўз таркибига ҳалқаро
миқёсда меҳнат бозорини ифодаловчи 17 турдаги
муҳим статистик кўрсаткичларни қамраб олган
ҳолда асосий мезонлар юзасидан кўрсатмалар
берилмаган. Ушбу кўрсаткичлар тизими ўз ичига
қуйидагиларни олади: аҳолининг ишчи кучи тар-
кибидаги иштироки, бандлик даражаси, бандлик
мақоми, секторлар бўйича бандлик, фаолият тур-
лари бўйича бандлик, норасмий бандлик, умумий
ишсизлик даражаси, ёшлар ишсизлиги, маълумот
даражаси, бандлар таркибида камбағаллик дара-
жаси ва бошқалар.
Меҳнат бозори ва унинг сегментларини ком-
плекс таҳлил этиш масалаларига бағишланган ил-
мий манбаларда бозор фаолиятини тўлиқ қамраб
олиш ва баҳолашнинг турлича ёндашувларини
кўриш мумкин [1,2,3].
АҚШда меҳнат бозори ҳамда иш билан банд-
лик кўрсаткичлари тизимли равишда даврий ўрга-
ниб борилади, таҳлил этилади ва чоп этиб борила-
ди. Мазкур бозор фаолияти билан боғлиқ асосий
кўрсаткичлар сифатида қуйидагилар белгиланган:
ташкилий жиҳатдан (расмий) банд бўлган аҳоли
сони; ўзини-ўзи банд қилганлар сони; иш ўринла-
ри сони; банд бўлганлар сони; ишини йўқотганлар
сони; ишсизлик даражаси; иш ҳафтаси узунлиги;
ўртача соатбай иш ҳақи; меҳнатга лаёқатли аҳоли
сони; ишсизлар сони; ишсизлик нафақаси олишга
мурожаат қилганлар сони. Мазкур кўрсаткичлар
даврийлигига қараб ҳафта, ой ва ярим йиллик таҳ-
лилий нашрларда чоп этиб борилади [5].
Россия Федерациясининг расмий идоралари
маълумотларига кўра, меҳнат бозорини таҳлил
этишда чекланган маълумотлардан фойдаланила-
ди. Бунда статистик кўрсаткичлар тизими икки-
га бўлиб таҳлил этилади: меҳнат бозори кўрсат-
кичлари ва аҳоли бандлиги кўрсаткичлари. Улар
қаторига аҳоли сони,
Do'stlaringiz bilan baham: