39
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
ЖАРАЁН
табиий, минерал-хомашё, саноат, қишлоқ хўжа-
лиги, туристик ва меҳнат салоҳиятидан комплекс
ва самарали фойдаланиш йўналишлари алоҳида
кўрсатиб
берилди
1
.
Ҳаммамизга маълумки, бозор иқтисодиёти но-
аниқлик ва таваккалчиликлардан иборат бўлган
мураккаб бир тизимдир. Бундай шароитда иқти-
содий жараёнларни ўрганишда иқтисодий-мате-
матик усуллар ва моделлардан фойдаланиш содир
бўлиши мумкин бўлган салбий оқибатларни ол-
диндан кўра билиб, уларнинг олдини олиш имко-
нини яратиб беради. Иқтисодий-математик усул-
лар ва моделлар илмий асосланган қонуниятлар
асосида аниқ ҳамда ноаниқликлар шароитида са-
марали қарорлар қабул қилиш, иқтисодий жара-
ёнларнинг ҳозирги ҳолати, унинг истиқболдаги
ўзгаришларини олдиндан кўрсатиб беришга ҳам
имконият яратади. Ваҳоланки, бозор конъюнк-
турасини ўрганмасдан, уни прогноз қилмасдан
туриб, хўжалик юритувчи субъектлар маҳсулот
ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) ва сотиш
стратегиясини тўғри белгилай олмайдилар.
Шундай экан, ҳозирги рақамли иқтисодиёт
шароитида бозор шароитларини илғаб олиш,
уларнинг мазмун-моҳиятини, ривожланиш қо-
нуниятларини чуқур таҳлил қилиш, кўп
вариант-
ли ечимларни яратиш, бунинг асосида оптимал
иқтисодий қарорлар қабул қилиш муҳим аҳами-
ятга эга.
Математик усуллар оддий анъанавий усул-
ларни инкор этмасдан, балки уларни янада ри-
вожлантиришга ва объектив ўзгарувчан натижа
кўрсаткичларини бошқа кўрсаткичлар орқали
муайян таҳлил қилишга ёрдам беради.
Математик
усуллар ва электрон технологияларининг миллий
иқтисодиётни бошқаришда афзалликларидан
бири шундаки, улар ёрдамида моделлаштирувчи
объектга омилларнинг таъсирини, натижа кўр-
саткичига ресурсларнинг ўзаро муносабатлари-
ни кўрсатиш мумкин. Бу эса ўнлаб тармоқлар ва
минглаб корхоналарда ишлаб чиқариш натижа-
лари ва миллий иқтисодиётнинг устувор йўна-
лишларини илмий
асосда прогнозлаштириш ва
бошқаришга имкон беради.
Математик усуллар ва моделларнинг аҳамия-
тини қуйидагиларда яққол кўриш мумкин:
1. Иқтисодий-математик усуллар ёрдамида
моддий, меҳнат ва пул ресурсларидан оқилона
фойдаланилади.
2. Математик усуллар ва моделлар иқтисодий
ҳамда табиий фанларни ривожлантиришда етак-
чи восита бўлиб хизмат қилади.
3. Математик усуллар ва моделлар ёрдамида
тузилган прогнозларни умумий амалга ошириш
вақтида айрим тузатишларни киритиш мумкин
бўлади.
4. Иқтисодий-математик моделлар ёрдамида
иқтисодий жараёнлар фақат чуқур таҳлил қили-
нибгина қолмасдан, балки уларнинг янги ўрга-
нилмаган қонуниятларини ҳам очиш имкони яра-
тилади [4].
Корреляцион таҳлил ҳодисалар ўртасидаги
боғланишни аниқлайдиган усуллардан биридир.
Фақат корреляцион таҳлил боғланишнинг зичли-
ги ҳақида оддий баҳо бера олади. Бу ҳолат иқти-
содий тадқиқотларда корреляцион таҳлилни кенг
қўллаш учун имконият яратади. Корреляцион
таҳлил ҳақида сўз юритганда регрессион таҳ-
лилни ҳам унутмаслик керак. Регрессион таҳлил,
ҳодисалар ўртасидаги боғланишнинг
статистик
таҳлил усули бўлиб, боғланиш шаклларини таҳлил
қилади. Регрессион таҳлил натижалари регрес-
сия тенгламалари ва коэффициентларида сифат
ифодасига эга бўлади [5].
Ҳатто энг такомиллашган эконометрик мо-
дель ҳам иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг бу-
тун алоқадорлигини қамраб олишга қодир эмас.
Шунга кўра, иқтисодий таҳлил ва эконометрик
моделлаштиришни қўллашда ҳар доим ноаниқ-
лик элементлари мавжуд бўлади. Одатда, эконо-
метрик моделлаштиришни қўллашни самарадор-
лигининг асосий шартларидан бири унинг реал
кўриниш ва жараёнга айнан мос келиши ҳисобла-
нади [6].
Илм-фан ривожланишининг ҳозирги босқи-
чида корреляцион математик моделларни ҳосила
функцияси тузиш ёрдамида қуриш аҳамиятлидир.
Маълумки, агар ўзгарувчилар
орасида функцио-
нал боғланиш бўлмаса, у ҳолда амалий масалалар-
ни ечишда корреляцион боғланиш функцияла-
рини қуриш билан кифояланилади. Бу усул жуда
кўп йиллардан бери ўзини ҳар томонлама оқлаб
1
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар страте-
гиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўрганиш бўйича илмий-ом-
мабоп рисола. – Тошкент: “Маънавият”, 2017 й. – 115-б.