51
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
ДОЛЗАРБ МАВЗУ
тишга тайёр турган ягона инвестор деб айтиш мумкин.
Инновацион фаолиятни ташкил этишда АҚШ таж-
рибасига эътибор қаратиш лозим. Америкача изланиш-
ларни ташкил қилиш тажрибасида бизнеснинг ўзига хос
шакли – венчурли (таваккалчилик) бизнесга кенг эъти-
бор қаратилган. Венчурли бизнес – илмий тадқиқотлар
олиб боришга, янги маҳсулотлар яратишга ихтисослаш-
ган кичик фирмалардир. Бизнеснинг ушбу тури АҚШ-
дан ташқари Европа ва Японияда ҳам кенг тарқалган [2].
Венчурли фирмалар ўз фаолиятини икки йўналишда
олиб боради:
1. Барча таваккални ўз бўйнига олиб (кредит олиб)
фаолият юритиш.
2. Йирик компанияларнинг ҳимояси остида фаолият
олиб бориш.
Венчурли капитал нафақат йирик компаниялар, бал-
ки давлат, банклар, суғурта ва бошқа фондларнинг пул
воситаларидан шаклланган маблағлар бўлиши мумкин.
Инновацион жараёнда янги ишланмаларнинг вужуд-
га
келиши учун яратувчан, қизиқарли ва ижодкор ғоя-
нинг ўзи етарли бўлмасдан, балки уни амалга ошириш
учун муайян вақт ҳам талаб этилади. Барча яратилаётган
янги маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқаришга кенг
жорий этиш давригача етиб келмаслигининг бир қанча
сабаблари мавжуд бўлиб, бунда ушбу жараённни ташкил
этиш бўйича малака ва билимларнинг етарли эмаслиги,
молиявий маблағлар билан узлуксиз таъминлаш бораси-
да муаммоларнинг юзага келиши кабилар нисбатан кўп
учрайдиган сабаблар ҳисобланади.
Инновацион жараён кўп сонли мутахассисларнинг
ҳаракатларини бирлаштирувчи жараён бўлиши билан
бир қаторда ушбу мутахассислар жамоасини биргалик-
даги фаолиятининг бутун даври давомида (ғоянинг
туғилишидан янги маҳсулотнинг оммавий ишлаб чиқа-
риш босқичигача) молиявий ва моддий ресурслар билан
таъминланишни талаб этади.
Соҳа олимларининг фикрича, венчурли бизнес
инвес тициялашнинг ўзига хос шакли бўлиб, бунда мо-
лиявий маблағлар жадал ривожланиш салоҳиятига эга
корхоналарнинг қимматли қоғозларига капитал ки-
ритиш кўринишида молиялаштирилади. Бизнеснинг
бу тури илм-фан ва юқори технологиялар соҳалари-
да илмий-тадқиқот натижаларини молиялаштиришга
нисбатан кўпроқ мос келади. Бироқ, бу тадқиқот нати-
жаларининг ижобий бўлиши кафоатланмагани юқори
таваккалчилик мавжуд бўлишини тақазо этади [3].
Венчур капиталидан фойдаланиб инвестиция фао-
лиятини амалга ошириш асосан кичик ва ўрта
корхона-
лар тизимида кенг тарқалган бўлиб, ушбу фаолият янги
ишланмалар, технология ҳамда товарларни ишлаб чиқа-
ришга йўналтирилган инвестицияларни қамраб олади.
Инновацияларнинг ўзига хос хусусияти сифатида улар-
нинг турли даражадаги таваккалчиликлар билан боғлиқ
бўлиши венчур капиталидан фойдаланиш заруратини
тақазо этади [4].
Венчурли капиталга яқин бўлган яна бир молия-
лаштириш манбаи рискли капитал ҳисобланади. Рискли
капитал деб, инновацион корхоналар вужудга келиши
ва фаолият юритишининг дастлабки даврида, яъни янги
ғоя ларнинг пайдо бўлишидан ижобий натижалар оли-
ниб, янги маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган даврда
ушбу корхонани молиявий қўллаб-қувватлашни ягона
манбаи сифатида намоён бўладиган капиталга айтилади.
Таваккалчиликка асосланган венчурли бизнес фао-
лиятининг муҳим хусусияти шундан иборатки, венчурли
фирма ихтиёрига берилган ресурслар шартнома муд-
дати амалда бўлган вақт мобайнида қайтариб
олиниши
мумкин эмас.
Венчур капиталининг инвесторлари барча
масъулият ва молиявий рискларни тадбиркор билан тенг
шерикликда ўз зиммаларига олишади.
Венчур капитали кўринишидаги кредит маблағла-
рига эҳиёж асосан энди иш бошлаётган тадбиркорлар,
олимлар, тадқиқотчилар, муҳандис ва ихтирочиларда
юзага келиб, улар ўзларида пайдо бўлган янги, ўзига хос,
ноёб ғояларни ва истиқболли ишланмаларни мустақил
равишда амалга оширишни мақсад қилиб қўйишади.
Улар учун кредит мабағларини олиш бир қатор қийинчи-
ликларни туғдиради. Биринчидан, аксарият инновацион
лойиҳалар ўз самарасини бир неча йиллардан кейин бера
бошлайди, яъни кредит маблағлари узоқ муддатга мўл-
жалланган бўлиши талаб этилади. Иккинчидан, банклар
учун бу бизнесга пул ажратишнинг молиявий риск дара-
жаси жуда юқори ҳисобланади. Учинчидан,
кредитлаш
тамойилларидан келиб чиқиб, банклар кредит бериш
учун гаров ёки кафолат талаб этишади. Бу эса венчурли
бизнес билан шуғулланувчилар учун қийинчилик туғ-
диради. Мана шундай ҳолатда тадбиркорга ёрдамчи ва
ҳомий сифатида венчурли бизнес инвесторлари кириб
келади [5].
Венчур фондлар таваккалчилик ва ноаниқликлар да-
ражаси жуда юқори бўлган ҳолатларда ҳам маблағ ажра-
тишга тайёр туриши керак. Айнан мана шу ҳолатлар
уларда максимал фойда олиш имконини юзага келтиради.
Венчурли фондлар одатда 5-7 йил давомида фаолият
кўрсатади. Венчурли фондлар томонидан инновацион
лойиҳаларни амалга оширишни молиявий маблағлар би-
лан таъминлашнинг қуйидаги босқичлари мавжуд:
1. Фондни яратиш.
2. Келишувларни амалга ошириш (шартномаларни
имзолаш).
3. Молиялаштириш.
4. Молиялаштиришдан кейинги жараёнлар.
52
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
ДОЛЗАРБ МАВЗУ
5. Бизнесни якунлаш жараёнлари [6].
Венчурли фирмалар одатда фойда олмайдиган кор-
хоналар ҳисобланади, чунки, ўз тадқиқот натижаларини
бошқа фирмалар – эксплерент, патиент, виолент, комму-
тант фирма орқали юзага чиқаради. Венчурли фирмалар
асосан буюртмалар бўйича ишлайдиган фирмалардир.
Эксплерент фирмалар деб, бозорнинг ички сегмент-
ларини янгидан шакллантиришга ихтисослашган фир-
маларга айтилади. Улар янгиликларни
бозорга киритиш
билан шуғулланади. Экспелерент фирмалар бозорга
янги (тубдан янгиланган) маҳсулотлар билан кириб бо-
риб, бозорнинг бир қисмини эгаллашни мақсад қилган
ҳолда ўз фаолиятини амалга оширади. Мазкур фирма-
лар кичик корхоналар кўринишида бўлади. Янги маҳсу-
лот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун эксплерент
фирма йирик фирмалар билан келишади, чунки, унинг
бир ўзи янгиликларни тарқатиб билмайди. Янги товар-
лар тарқатилишининг секинлашуви товар нусхалари ва
ўхшаш маҳсулотлар пайдо бўлиши хавфини кучайтиради.
Патиент фирмалар – бозорнинг тор сегментларига
ихтисослашган бўлиб, улар мода таъсирида шакллана-
диган янги эҳтиёжларни қондиради. Патиент фирмалар
янги хусусиятларга эга ёки такомиллаштирилган маҳсу-
лотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашиш орқали бо-
зорнинг тор сегментларига мўлжалланган ҳаракатини
амалга оширади.
Йирик бизнес соҳасида эса виолент фирмалар фаоли-
ят кўрсатади. Улар кучли стратегияга эга бўлган фирма-
лар ҳисобланади. Виолент
фирмалар кенг истеъмолчилар
доираси учун янги маҳсулотларни йирик серияли ва ом-
мавий ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Виолент фао-
лият кенг ишлаб чиқариш ҳамда кўлам самараси туфайли
рақобатчилардан олдин ўз маҳсулотларини оммавий бо-
зорларга чиқарадиган йирик компанияларга хос бўлган
хатти-ҳаракатларни амалга оширади ва фойда олади.
Коммутант фирмалар – миллий ҳамда ҳудудий эҳти-
ёжларни қондиришга қаратилган, кичик ва ўрта бизнес
билан шуғулланадиган корхоналардир. Коммутант фир-
малар маҳаллий бозорлар талабларига мослашиш, янги
маҳсулотлар ва янги технологиялар пайдо бўлгандан
ке йин янги хизмат турларини кўрсатиш, янги маҳсулот-
ларга тақлид қилиш ҳамда уларни истеъмолчиларнинг
кенг қатламига тарқатишдан иборат хатти-ҳаракатларни
амалга оширади ва мазкур фирмалар ҳам фойда олади.
Мамлакатимизда венчурли бизнесни жорий этиш ва
венчурли фирмаларнинг самарали ишлаши учун қуйида-
гиларни амалга ошириш лозим:
– венчурли бизнеснинг меъёрий-ҳуқуқий асослари-
ни яратиш ва жорий этиш, уни ҳуқуқий кафолатини таъ-
минлаш ҳамда унга доир қонунлар чиқариш;
– мамлакатимизда юқорида номлари келтирилган
эксплерент, патиент, виолент,
коммутант фирманинг
фао лият кўрсатишиини йўлга қўйиш;
– кенг жамоатчиликка венчурли бизнес ҳақида маъ-
лумотлар бериш ва бутун оммани бу тўғрисида хабардор
қилиб бориш;
– таълим тизимида ушбу йўналишда мутахассислар
тайёрлаш ҳамда мутахассисларнинг малакасини оши-
риш тизимини ишлаб чиқиш;
– венчурли бизнес билан шуғулланувчилар учун рағ-
батлантириш ва имтиёзлар тизимини яратиш;
– венчур капитали бозорининг ҳолати ҳамда ишти-
рокчиларнинг молиявий кўрсаткичлари ҳақида маълу-
мотлар махфийлигини таъминлаш ва бошқалар.
Инновацион фаолиятни молиялаштиришнинг хо-
рижда кенг тарқалган ва самарали қўлланилиб келаётган
усули ҳисобланган венчурли бизнеснинг мамлакатимизда
жорий этилиши анча мураккаб жараён бўлсада, буни жо-
рий этиш иқтисодиётда янги, илм-фан сиғими юқори бўл-
ган товар ва хизматлар ишлаб чиқариш соҳалари ташкил
этиш ва молиялаштириш жараёнлари билан боғлиқ бир
қатор муаммоларнинг ечилишига катта ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: