Рақамли иқтисодиёт Дилором тожибоева. Рақамли иқтисодиёт ва унинг таълим тизимига талаблари 3 Маркетинг


на основе государственно-частного партнерства



Download 13,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/123
Sana25.03.2022
Hajmi13,76 Mb.
#508465
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   123
Bog'liq
7 biznes expert (2)

на основе государственно-частного партнерства
Foreign experience in the formation of corporate governance on 
the basis of public-private partnership
УЎТ: 338.467
Калит сўзлар: 
давлат-хусусий шерикчилик, корпоратив бошқарув, молия, хусусий сектор.
ХХ асрнинг охири ва ХХI асрнинг бошларида 
жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши, жаҳонда 
юз берган молиявий-қтисодий инқироз давлат-ху-
сусий шерикчилиги (ДХШ)ни амалий жиҳатдан 
рўёбга чиқариш миллий иқтисодиётлар даражасида 
инфратузилмавий лойиҳаларга инвестицияларни 
жалб қилишнинг энг самарали механизмларидан 
бири эканлигини тасдиқлади. Бундан ташқари, таъ-
кидлаш жоизки, мазкур ДХШни тизимли ривож-
лантириш учун тегишли қонунчилик базаси 
бўлишини тақозо этади. Энг муҳими, ҳар қандай 
мамлакатда ДХШ муносабатларини тартибга со-
лиш ва мувофиқлаштириш ҳамда миллий, минтақа-
вий даражада ДХШ бўйича тегишли тадбирларни, 
ўрнатилган тартибда амалий ишларни амалга оши-
рувчи махсус институт ташкил қилиниши зарур.
БМТнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш 
бўйича Комиссиясининг қайд этишича, бугунги 
кунда дунёнинг турли мамлакатларида ДХШнинг 
51 та институтлари, шулардан 24 таси Европада, 2 
таси Шимолий Америкада, 5 таси Жанубий Аме-
рикада, 7 таси Африкада ва 1 таси Осиёда фаолият 
юритади. Бундан ташқари, бугунги кунда дунёда 
бошқа вазифалари қаторида яна бир вазифаси 
ДХШни тартибга солиш бўлган 9 та халқаро ташки-
лотлар (
БМТ, ЕТТБ, Халқаро Молия корпорацияси 
ва ҳ.к
.) фаолият кўрсатади [1].
Буюк Британияда ДХШ асосида хусусий ка-
питални инвестиция лойиҳаларини амалга оши-
ришга жалб қилиш ўтган асрнинг 80-йилларида 
бошланди. Мазкур тадбирлар М.Тэтчер томонидан 
давлатнинг иқтисодиётга таъсирини камайтириш 


48
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
мақсадида ўтказилди. Амалий жиҳатдан “Хусу-
сий молиявий ташаббус мақсадли дастури амалга 
оширила бошланди ва 1992 йилга келиб амалдаги 
(Private Finance Initiative (PFI))” ҳолат бироз ўзга-
риб самара бера бошлади [2].
Бугунги кунда PFI Буюк Британияда ДХШни 
ривожлантириш бўйича умумий ҳукумат дастури-
нинг бир қисми бўлиб, ўз ичига хусусийлаштириш 
жараёнлари ва ҳукумат билан бўладиган барча ҳам-
корликдаги фаолият турларини, кафолатлар тақдим 
этишгача бўлган ваколатларни қамраб олди. PFI 
ларнинг энг асосий фарқли жиҳати ва ўзига хос ху-
сусияти шундаки, Буюк Британияда ҳукумат актив-
ларни сотиб олиш нуқтаи назаридан ДХШ лойиҳа-
ларини қараб чиқмасдан, балки амалга оширилиши 
кутилаётган лойиҳа аҳолининг турмуш даражасини 
ошишига қанчалик таъсир этади ва бунда хусусий 
томон бирон-бир активга узоқ муддатли хизмат 
ёки сервис кўрсатиш мажбуриятини олса, ҳукумат 
эса, ўз навбатида, муайян товар ёки хизматлар-
га, маҳсулотларга доимий талабни таъминлаб ту-
риш мажбуриятини олади. Лойиҳа бўйича мавжуд 
риск ларнинг бир қисмини хусусий томон олади ва 
ДХШ лойиҳаси бўйича қарор қабул қилишда асо-
сий мезон ўрнида баҳо ҳамда сифат нисбати (value 
for money (VFM)) майдонга чиқади. Бунда VFMни 
баҳолаш деганда хизмат, товар ёки жараённинг са-
марадорлиги, натижадорлиги, тежамкорлиги билан 
боғлиқ мезонлар тушунилади, масалан, харажатлар 
қийматини натижалар қиймати билан таққослаш, 
ресурсларни жалб қилиш, фойдаланиш ҳамда бош-
қариш бўйича баҳолаш усулларини таққослаш ва 
ҳ.к.
Буюк Британия ДХШ сиёсатининг самарадор-
лигини – амалга оширилган лойиҳаларнинг 2/3 
қисми бўйича мустақил аудиторлик ҳисоботларида 
келтирилган лойиҳаларнинг белгиланган муддат-
ларда ўз вақтида, бюджетда кўрсатилган маблағлар 
доирасида бажарилганлиги тўғрисидаги ахборот-
лар тасдиқлайди. Таққослаш учун эса, дунёда 1/3 
қисм ДХШ лойиҳалари ўз вақтида белгиланган 
бюджет доирасида бажарилади. Бундан ташқари, 
Буюк Британияда ДХШ лойиҳалари давлат томо-
нидан молиялаштиришга нисбатан исталган ман-
баларга қараганда молиявий ресурсларни барқарор 
равишда тежашни таъминлайди [3].
Ирландия. Ирландияда хусусий сектор билан 
давлатнинг ўзаро алоқалари диний ташкилотлар 
иштирокида касалхоналар ва мактаблар қуриш 
ҳамда пуллик автойўлларни бошқаришдан бошлан-
ди. ДХШни тизимли ривожлантириш мамлакатда 
1998 йилдаги инфратузилмавий лойиҳаларни мо-
лиялаштиришдаги улкан тақчилликдан сўнггина 
бошланди. Ирландия иш берувчилари ва ишчилари 
Иттифоқи, қурувчилар ва миллий ижтимоий-иқти-
содий Кенгаш ҳаракатларининг қўшилиши натижа-
сида 1999 йил декабрида 2000-2006 йилларда Мил-
лий иқтисодиётни ривожлантириш режаси ишлаб 
чиқилди ва ДХШ миллий иқтисодиётни ривожлан-
тиришнинг бир йўли сифатида қабул қилинди. Бун-
да ДХШ – давлат харидларидан фарқли ўлароқ, 
давлат ва хусусий сектор ўртасида рискларнинг 
конкрет тақсимланишини, хусусий сектор томони-
дан ижтимоий инфратузилмадан фойдаланган ҳол-
да ижтимоий аҳамиятга молик хизматларни кўрса-
тиш ҳуқуқини берувчи келишув деб тарифланади.
Дастлаб ДХШни амалиётга жорий қилиш бў-
йича қадамлар ўта эҳтиёткорлик билан ташланди 
ва 1999 йилда ҳукумат 8 та тажриба тариқасидаги 
мактаблар, ижтимоий транспорт, йўллар ва чиқин-
диларни қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни эълон 
қилди. Шунга қарамасдан, Миллий ривожланиш 
режаси жуда катта кўламдаги ДХШ бўйича инвес-
тиция лойиҳаларини ўз ичига олган эди ва бу ҳу-
кумат ҳисоботларида тегишли исботини топди. 
Масалан, 2000-2006 йилларда амалга оширилган 
инфратузилмани ривожлантириш лойиҳаларига 
сарфланган 17,6 млрд. ирланд фунтларининг қа-
рийб 1,85-2,0 млрд. фунти ДХШ шаклидаги лой-
иҳаларга сарфланган.
Франция. 2004 йил 17 июнда Франция прези-
денти томонидан 2004-559-сонли “ДХШ контрак-
тлари тўғрисида”ги қарор имзоланди ва унда мам-
лакат ҳудудида ДХШни ташкил қилишнинг асосий 
ёндашувлари аниқланди. Хусусан, ДХШ шартнома-
сига – бу давлат манфаатлари номидан иш кўрувчи 
давлат ёки компания учинчи томонга инвестиция 
даври мобайнида молиялаштириш шарти билан 
лойиҳа бўйича қурилиш, қайта лойиҳалаш, таъмир-
лаш, асосий восита ва номоддий активларга жорий 
хизмат кўрсатиш ёки бошқариш бўйича комплекс 
ишларни бажаришни топширишни назарда тутув-
чи фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси деб таъриф бе-
рилди.
Мазкур қарорнинг кучга кириши натижасида 
молия вазирлиги 2005 йил май ойида расмий ра-
вишда Франция ДХШ маркази – MAPPP 
(Mission 
d’Appui aux PPP)
ни ташкил қилди. MAPPPнинг 


49
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
асосий мақсади бутун Франция ҳудуди бўйлаб 
ДХШ лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишда
давлат ҳокимиятининг ижро этувчи органларига 
кўмак бериш эди [4].
АҚШда ДХШ лойиҳаларининг амалга ошири-
лишини тартибга солувчи ягона Федерал қонун йўқ. 
Шу билан бирга шталарнинг ҳар бирида у ёки бу 
ДХШ соҳасини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатлар мавжуд.
Мамлакатда ДХШ ривожланишига жавоб бе-
рувчи асосий институт бу – 2005 йилда ташкил қи-
линган ДХШ бўйича кенгаш 
(The National Council 
for Public-Private Partnerships, NCPPP) 
ҳисобланади. 
Кенгаш Колумбия штати ҳукумати таркибидаги но-
тижорат ташкилоти бўлиб, асосий миссияси ҳуку-
матнинг барча даражаларида ДХШ ёндашувларини 
тарғиб қилиш, юритиш, давлат ва хусусий сектор-
нинг ишбилармонлик ҳамкорлигини яхшилаш бўй-
ича мамлакатнинг тегишли соҳаларида аҳоли учун 
ижтимоий аҳамиятга молик товар ҳамда хизматлар-
нинг сифатини оширишга кўмаклашиш саналади 
[5].
Умумий қилиб айтганда, АҚШдан ташқари, бар-
ча давлатларда ДХШни амалга оширишнинг барча 
қоидалари, шароитлари қонуний-меъёрий жиҳат-
дан қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйилган.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, юқоридаги бар-
ча давлатларда ДХШ лойиҳалари сонининг орти-
ши ва жараённинг мураккаблашиб бориши билан 
бирга махсус ДХШ марказлари, лойиҳалар мони-
торинги бўйича тузилмалар ташкил қилина бош-
ланди. Таъкидлаш жоизки, ДХШнинг миқдоран 
ва сифат жиҳатдан юксалиши айнан қонунчилик 
билан мустаҳкамланган махсус институтлар пайдо 
бўлгандан кейингина жадаллашди. 
Демак, хулоса сифатида Ўзбекистонда ҳам 
ДХШни тартибга солувчи миллий ва минтақавий 
даражадаги махсус қонунни ишлаб чиқиб, қабул 
қилиш ҳамда яқин 3-5 йил ичида ДХШни самарали 
ривожлантириш учун махсус марказ ҳамда тузил-
маларни ташкил қилиш мақсадга мувофиқ.

Download 13,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish