Рақамли иқтисодиёт Дилором тожибоева. Рақамли иқтисодиёт ва унинг таълим тизимига талаблари 3 Маркетинг



Download 13,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/123
Sana25.03.2022
Hajmi13,76 Mb.
#508465
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   123
Bog'liq
7 biznes expert (2)

меҳнатга лаёқатли аҳоли 
сони, ишчи кучи сони, иқтисодиёт банд бўл-
ганлар сони, ишсизлар сони, аҳолини ишчи 
кучи сифатидаги улуши, ишсизликни расмий 
ва норасмий даражаси, бўш иш ўринлари сони, 
меҳнат бозорининг кескинлик даражаси каби 
кўрсаткичларидан фойдаланилади. Кўриниб 
турибдики, мазкур ёндашувда демографик 
кўрсаткичлар ҳам меҳнат бозори кўрсаткичла-
ри тизимига киритилган 
[6]

Россия Федерацияси тадқиқотчиси Фомина 
А.С. меҳнат ресурслари ва бандликнинг статистик 
кўрсаткичларига кўпроқ эътибор қаратгани ҳолда 
асосан нисбий кўрсаткичлар тизимидан фойдала-
нишни таклиф этган. Жумладан, унинг аҳолини 
иқтисодий фаоллик ва нофаоллик коэффициенти, 
кадрларни зарурий айланиш коэффициенти, кадр-
ларнинг ортиқча айланиш коэффициенти каби бо-
зорнинг барча қирраларини қамраб олишга йўнал-
тирилган кўрсаткичларига ёндашувини алоҳида 
кўрсатиб ўтиш мумкин [1]. 
Шунингдек, Яковлева Е.А. ўз қарашларида 
меҳнат бозорини тадқиқ этишда муҳим индика-
торлар сифатида мутлоқ кўрсаткичларни фой-
даланишни тавсия этгани ҳолда уларни таҳлил 
этишда статистиканинг вариацион қаторлардан 
фойдаланиш самарали, деб ҳисоблайди [2].
Профессор Холмўминов Ш. ўз тадқиқотла-
рида қишлоқ меҳнат бозорида оқилона бандлик 
шаклланишининг барча демографик, иқтисодий, 
ижтимоий ва бошқа омиллар таъсирида шаклла-
надиган қуйидаги мезонларини келтириб ўтади: 
ишчи кучига талаб ва таклифнинг бозор мувоза-
натига эришиш; қишлоқ хўжалиги бўлмаган соҳа-
ларда иш жойларини кўпайтириш; иқтисодий 


25
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
МЕ²НАТ БОЗОРИ
фаол аҳолининг меҳнатда иштирокини ошириш; 
меҳнат унумдорлигини; қишлоқ аҳолиснинг даро-
мадлигини ошириш ва ишсизликни камайтириш 
[3]. Мазкур мезонларга мувофиқ бўлган нисбий ва 
мутлоқ кўрсаткичлар тизими ҳам тавсия этилган. 
Меҳнат бозорининг таркибий қисми ҳисо-
бланган қишлоқ меҳнат бозорини тадқиқ этиш 
аҳолининг қарийб 60 фоизи истиқомат қиладиган 
қишлоқ жойларида ишчи кучи бандлиги ҳолати-
ни ўрганиш, янги иш ўринларини барпо этиш, 
ишсизликни камайтириш ва аҳоли даромадини 
оширишга хизмат қилади. Мазкур бозорга асосан 
демографик ва ижтимоий-иқтисодий омилларни 
ифодаловчи кўрсаткичлар таъсир кўрсатиб, улар 
тизимнинг шаклланиши, мувофиқ фаолият кўрса-
тиши, ривожланиши ҳамда тартибга солинишини 
илмий ўрганиш заруриятини юзага келтиради.
Миллий тажриба ва хусусиятларни ҳисобга 
олган ҳолда биринчи навбатда мазкур бозорнинг 
самарали фаолиятига демографик кўрсаткичлар 
кучли таъсир кўрсатади. 
Демографик омилларнинг таъсири натижа-
сида, меҳнат бозорига таъсир қиладиган меҳнат 
ресурсларини ривожланиш жараёни динамикаси 
(ҳаракати) аниқланади. Бу омиллар жамиятдаги 
аҳоли, унинг миллий таркиби, сони ва маълумот-
лари билан чамбарчас боғлиқ. Агар демографик 
омилларнинг таъсири юқори бўлса, меҳнат бозо-
рида актив ва пассив сиёсатнинг амалга ошишига 
шароит яратилади. Яъни, статистик маълумотлар-
га кўра, демографик омиллар асосидаги илмий 
тахмин қилинган фикрлар республикамиз меҳнат 
бозори ҳолатини ўзгартириб юборади. Демог-
рафик омиллар меҳнат ресурслари ҳаракатини 
қамраб олади, яъни меҳнат бозорида меҳнат ре-
сурслари тайёр ишчи кучи сифатида шаклланади, 
ривожланади ва ҳудудлар бўйича тақсимланади. Бу 
эса муайян даврларда юз беради, сони ва салмоғи 
ошиши, камайиши ҳамда нисбатан ўзгармас ҳолат-
да бўлиши мумкин. Ушбу ҳолат меҳнат ресурслари 
динамикасини акс эттиради.
Қишлоқ меҳнат бозори ҳолати ва ривожлани-
шига ижтимоий-иқтисодий омилларининг таъ-
сири алоҳида ўринга эга. Бу омилларнинг меҳнат 
бозори фаолиятига таъсири, айниқса, бозор ис-
лоҳотлари амалга ошаётган даврда ишчи кучига 
талабга нисбатан сезиларли бўлади. Бунда ортиқча 
ишларни бўшатиш ва иш билан таъминлаш зарури-
яти мавжуд ишчи кучи бўш иш жойларига тўлдири-
лишини амалга оширилади. Бу меҳнат бозори фао-
лиятига таъсир этувчи омилларнинг энг асосийси 
ҳисобланади ва унга меҳнат бозори фаолиятидаги 
банд ва ишсиз аҳолининг моддий аҳволи, ижти-
моий келиб чиқиши кабилар киритилади. Шунин-
гдек, мазкур омиллар таъсирида меҳнат бозорига 
билвосита таъсир этувчи макроиқтисодий кўрсат-
кичлар, жумладан, аҳоли жон бошига ялпи маҳсу-
лот, асосий воситаларга инвестициялар, банд лик 
инфратузилмасининг шаклланганлиги ҳамда ри-
вожланганлиги, тадбиркорлик муҳити, даромад 
солиғи ставкаси ва бошқалар ҳам тадқиқ этилади.
Фарғона вилояти қишлоқ ҳудудларида аҳоли-
нинг бандлиги ҳолатини иқтисодий-статистик 
жиҳатдан таҳлил этиш ва эконометрик баҳолашда 
асосий мезонларга мувофиқ бўлган кўрсаткичлар 
тизимидан фойдаланилади (1-чизма). 
Халқаро меҳнат ташкилоти, АҚШ, Россия Фе-
дерацияси каби мамлакатларда қўлланилаётган ме-
зонлар ва статистик кўрсаткичлар асосида ҳамда 
миллий тажрибани ҳисобга олган ҳолда қишлоқ 
меҳнат бозорини таҳлил қилишнинг асосий ме-
зонлари сифатида қуйидагилар таклиф этилади:
– ҳудуд миқёсида ишчи кучи салоҳиятидан тў-
лиқ ва самарали фойдаланиш;
– вилоят ҳудуди ва аҳоли бандлиги секторлари-
да янги иш ўринлари барпо этилиши;
– қишлоқ меҳнат бозорида малакали ишчи кучи 
таклифини ошириш.
Мазкур мезонларга мувофиқ бўлган ва уларга 
эришишни таъминловчи кўрсаткичлар статистик 
нуқтаи назардан мутлоқ ва нисбий миқдорлардан 
иборат бўлади. Жумладан, мутлоқ кўрсаткичлар 
сифатида иқтисодий фаол аҳоли сони, иқтисоди-
ётда банд бўлганларнинг ўртача йиллик сони, янги 
иш ўринлари сони, ишга жойлашганлар сони, ўр-
тача ойлик иш ҳақи каби кўрсаткичлардан фойда-
ланилади.
Нисбий миқдорлар сифатида қишлоқ меҳнат 
бозоридаги кескинлик коэффициенти, қишлоқ 
аҳолисининг ишсизлик даражаси, кичик бизнес ва 
фермер хўжаликларида банд бўлганлар салмоғи, 
ишга жойлашганлар таркибида ёшлар, хотин-қиз-
лар улуши, ишга жойлаштирилган рақобатбардош 
бўлмаган аҳолининг улуши ҳамда бошқалар қўлла-
нилади.
Қишлоқ меҳнат бозори самарали ривожлани-
шини комплекс таҳлил қилишда маълумотлар ва 
таҳлилий ахборотларнинг даврийлиги ҳам муҳим 


26
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
МЕ²НАТ БОЗОРИ
ўринга эга бўлиб ҳисобланади. Шу нуқтаи назар-
дан, ишчи кучи имкониятларидан самарали фой-
даланиш мезони бўйича маълумотлар таҳлилини 
ҳар ойда ўтказиш ва чоп этиш мақсадга мувофиқ-
дир. Янги иш ўринларининг барпо этилиши мезо-
ни билан боғлиқ маълумотлар ва таҳлилий матери-
аллар бевосита аҳолининг ижтимоий-иқтисодий 
шароитлари ҳамда меҳнат фаолиятига дахлдорли-
гини ҳисобга олган ҳолда ҳар ҳафтада амалга оши-
рилиши зарур бўлади. 
Малакали ишчи кучи таклифини оширишга та-
алуқли бўлган кўрсаткичлар меҳнат бозорини си-
фат томонидан ўзгаришини таҳлил этади ва баҳо-
лайди. Мазкур кўрсаткичлар тизимининг маълум
даражада вақт омили билан боғлиқлигини ҳисобга 
олиб, улар бўйича ҳар ярим йилда ҳисобот тайёр-
лаш мақсадга мувофиқдир. 
Шундай қилиб, Ўзбекистонда меҳнат бозори-
нинг шаклланиши ва ривожланишининг ҳозирги 
босқичида қишлоқ ҳудудларидаги аҳолининг иш 
билан бандлиги, янги иш ўринларининг барпо 
этилиши, малакали ишчи кучи таклифини оши-
риш ҳолатини комплекс таҳлил этиш мазкур бозор 
фаолиятини самарали баҳолаш имконини берувчи 
мезонларни аниқ белгилаш ва кўрсаткичлар тизи-
мини тўғри шакллантириш билан чамбарчас боғ-
лиқ, деб ҳисоблаймиз. 

Download 13,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish