Рақамли иқтисодиёт Дилором тожибоева. Рақамли иқтисодиёт ва унинг таълим тизимига талаблари 3 Маркетинг



Download 13,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/123
Sana25.03.2022
Hajmi13,76 Mb.
#508465
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   123
Bog'liq
7 biznes expert (2)

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Шеремет А.Д. Теория экономического анализа: Учебник. – 2-е изд., доп. – М.: ИНФРА-М, 2005 г. - 
С.184. 
2. Ожегов С.И. Словарь русского языка / Под ред. докт. филол. наук, проф. Н.Ю. Шведовой. М.: 14-e 
изд., Стереотип. 1992 г.
3. Болтабоев М.Р. Тўқимачилик саноатида маркетинг стратегияси. Монография. – Т.: ФАН, 2004 г.
4. www.uzts.uz – “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси расмий сайти.


16
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
ИНВЕСТИЦИОН СИЁСАТ
Аннотация 
Иқтисодиётнинг тармоқлар ва ҳудудлараро мутаносиб ривожланишини таъминлашда жалб этилаётган ички ва 
ташқи инвестицияларни оқилона фойдаланишни таъминловчи фаол инвестиция сиёсати юритилиши лозим бўлади.
Для обеспечения сбалансированного развития экономики между секторами и регионами прежде всего необходимо 
проводить активную инвестиционную политику, обеспечивающую рациональное использование внутренних и ино-
странных инвестиций.
In order to ensure the balanced development of the economy between sectors and regions, first of all, it is necessary to pursue 
an active investment policy that ensures the rational use of domestic and foreign investments.
Шохиста АХУНОВА, 
ФарПИ доценти, и.ф.н
Фаол инвестиция сиёсати – иºтисодиётнинг ривожлантирувчи 
локомотиви сифатида
Активная инвестиционная политика как развивающийся 
локомотив экономики
Active investment policy as a developing locomotive of the 
economy
УЎТ: 330.322
Калит сўзлар: 
инвестиция, жаҳон иқтисодиёти, инвестиция сиёсати, лойиҳалар, инвестицион 
муҳит, инвестицион манбалар, солиқ имтиёзлари, иқтисодий цикллар, сектор ҳудудий тузилма, капитал 
йиғиш шароити, пул муомаласи, тўлов баланси, нархлар, рақобат, ижтимоий муносабатлар, ташқи иқти-
содий масалалар, кадрлар масаласи.
Жаҳон иқтисодиётини жадал ривожланти-
ришда инвестицияларнинг ўрни ниҳоятда юқо-
ридир. Шу сабабли иқтисодиётдаги таркибий ўз-
гаришларни амалга оширишда биринчи навбатда 
инвестиция сиёсатини оқилона юритиш мақсадга 
мувофиқ ҳисобланади. Ўзбекистон Республика-
си Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, 
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қайси дав-
лат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса, ўз 
иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган [1]. 
Инвестиция сиёсати – бу иқтисодиётнинг усту-
вор тармоқларини ривожлантириш, қўллаб-қув-
ватлаш, марказлашган инвестициялаш жараёни-
дан номарказлашган инвестиция жараёнига ўтиш, 
устувор инвестиция лойиҳаларни қўллаб-қувват-
лашга қаратилган механизм, услублар йиғиндиси 
ҳисобланади [2].
Фаол инвестиция сиёсат хорижий инвестиция-
лар жалб этиш ҳажмини ошириб, иқтисодиётнинг 
барқарор ўсишини таъминлашга ҳамда унинг 
рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади 
[3]. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республика-
сини ривожлантиришнинг бешта устувор йўна-
лиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида юқори 
технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг 
аввало, фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш 
асосий мақсадлардан бири сифатида белгиланган. 
Инвестиция сиёсатида дастлаб инвестиция 
манбаларини кўпайтириш орқали танлаб олинган 
ҳудуд ёки корхонада инвестиция муҳитини ташкил
этиш, уларни такомиллаштириш орқали истиқ-
болдаги янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш 
тармоқларини ишга тушириш имкониятлари очи-
лади. Инвестицион муҳитни яхшиловчи омил – бу 
мамлакат минтақалари бўйлаб хорижий ва маҳал-
лий инвесторлар учун тадбиркорлик фаолия ти 


17
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
ИНВЕСТИЦИОН СИЁСАТ
учун қулай шарт-шароит, имтиёзлар яратиш, қу-
лай тадбиркорлик муҳитини ташкил этишдан ибо-
рат (1-чизма). 
Фаол инвестиция сиёсатида инвестиция ман-
баларини аниқлаш ва уларни тез фурсатда шакл-
лантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси то-
монидан кўриладиган чора-тадбирлар эса аниқ 
манзилли, истиқболли, иқтисодиётга тез самара 
берадиган инвестиция лойҳаларини саралаб олиш 
ва уларни молиялаштириш долзарб масалалардан 
бири ҳисобланади. Мамлакатлар томонидан кўри-
ладиган чора-тадбирлар кўплаб дастурлар кўрини-
шида тақдим этилмоқда ва бундай чоралар асосан 
инвестицияларнинг ички манбаларига тегишли 
бўлган ҳолда инвестициялар олиб кирилаётган 
корхоналар ва тармоқларга солиқлардан имтиёз-
лар бериш орқали давлат, аҳоли, корхона, банк ва 
давлат бюджети маблағларини доимо шаклланти-
риш ишларини олиб бориш мақсад қилинган. 
Мамлакатда махсус зоналар ва кластерлар таш-
кил этиш асносида узоқ муддатли солиқ имтиёзла-
ри бериш, солиқ ставкаларининг пасайтирилиши 
аҳоли ва корхоналар даромадларининг ошишига, 
тўпланган маблағларни янада иқтисодиётга қайта 
йўналтириш имкониятлари очилади. Шу билан 
бирга тадбиркорлар учун қўшимача даромадлар 
тўпланишига сабабчи бўлади. Айни пайтда инвес-
тицияларнинг манбаларига кўра тузилишида бу 
икки гуруҳнинг улуши ошади. Жами инвестиция-
лар ҳажмида банк кредитлари, корхона ва аҳоли 
маблағлари ҳиссасининг юқори бўлиши бозор 
иқтисодиёти шароитида ижобий ҳодиса ҳисобла-
нади [4]. 
Юқоридаги 2-чизмада иқтисодиётни модер-
низациялаш даврида инвестиция жараёнларини 
макроиқтисодий тартибга солиш объектлари бўй-
ича маълумот берилган бўлиб, бундай объектларга 
инвестиция муҳити, иқтисодий цикллар, сектор 
ҳудудий тузилма, капитал йиғиш шароити, пул 
муо муласи, тўлов баланси, нархлар, рақобат, ижти-
моий муносабатлар, ташқи иқтисодий масалалар, 
кадрлар масаласи, қуйилиш ҳаражатлари кабилар-
ни киритиш мумкин (2-чизма). Буларни барчаси 
инвестицион жараёнларни шаклланишига ўз таъ-
сирини кўрсатади. Инвестиция сиёсатининг энг 
муҳим қисми сифатида инвестиция маблағларни 
истиқболли ҳисобланган тармоқ ва ҳудудларга 
жалб қилиш таклифлари асосида чора-тадбирлар 
мажмуаси ишлаб чиқилади. 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, оқилона 
инвестицион сиёсат юритиш орқали иқтисодиёт-
да қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат. Ин-
вестицион сиёсат юритиш орқали инвестицион 
жозибадорлик ортган сари иқтисодиёт тармоқла-
рида барқарор ривожланиш кузатила бошлайди. 

Download 13,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish