Рақамли иқтисодиёт Дилором тожибоева. Рақамли иқтисодиёт ва унинг таълим тизимига талаблари 3 Маркетинг



Download 13,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/123
Sana25.03.2022
Hajmi13,76 Mb.
#508465
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   123
Bog'liq
7 biznes expert (2)

Абдувоси НАЗИРОВ,
Тошкент Архитектура қурилиш институти 
Менежмент кафедраси и.ф.н., доцент.
Ривожланаётган бозор шароитида саноат корхоналарини 
реструктуризациялаш масалалари
Реструктуризация промышленных предприятий в условиях 
развивающегося рынка
Restructuring of industrial enterprises in a developing market 
environment
УЎТ: 338.272.
Калит сўзлар: 
бозор иқтисодиёти, рақобат, реструктуризация, саноат корхонаси, 
рақобатбардошлик.
Бозор иқтисодиётига ўтиш кўплаб саноат кор-
хоналарига салбий таъсир кўрсатди. Тўлов қоби-
лиятига эга талабнинг пасайиши, молия-кредит 
тизимининг етарли даражада ривожланмаганлиги, 
давлат иқтисодиёти тузилмасининг норационал ту-
зилиши, сиёсий ва иқтисодий беқарорлик, рақобат 
шароитида, уларнинг кўпчилиги фақатгина ишлаб 
чиқариш ҳажмини камайтирибгина қолмай, балки 
зарар ҳам кўрмоқда. Корхоналарнинг ҳаётийлиги-
ни тиклаш ва уларнинг кейинги ривожланишини 
фақат фаолиятнинг айрим йўналишларини тако-
миллаштириш орқали амалга ошириш мумкин 
эмас. Янги бизнес шароитларига мослашишнинг 
энг яхши усули – бу уларни реструктуризациялаш-
дир.
Унинг доирасида фаолият юритадиган хўжалик 
юритувчи субъектлар учун бозор иқтисодиёти бир 
қатор талабларни қўяди. Энг муҳим ва шу билан 
бирга бажарилиши қийин бўлган ҳолатлардан бири 
бу ўзгарувчан муҳитга мослашиш қобилиятидир. 
Бунга корхонанинг турли соҳаларини тубдан ўз-
гартириш, яъни уни реструктуризациялаш орқа-
ли эришилади [1]. Муайян корхона фаолиятини 
ўзгартиришдаги муваффақият биринчи навбатда 
ўзининг кучли томонларига ва молиявий ҳолатига 
боғлиқ.
Бироқ, ушбу ҳолатлар давлат томонидан қўл-
лаб-қувватланмаса, бу жараён чўзилиб кетиши мум-
кин, шу сабабли, самарали реструктуризация учун 
замин яратадиган чораларни давлат даражасида 
аниқлаштириш керак. Бунда қуйидагилар устувор 
аҳамиятга эга:


12
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
МОДЕРНИЗАЦИЯ
1. Ушбу жараённи бошқарадиган норма-
тив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш. Ҳозирги вақтда 
мамлакатда, аслида, самарали ислоҳотлар масаласи 
бўйича ягона ҳужжат мавжуд эмас. Реструктуриза-
циялаш жараёнининг баъзи жиҳатлари турли хил 
қоидаларда кўриб чиқилган, аммо кўп жиҳатлар ҳа-
лигача ҳал қилинмаган [2].
2. Кўпгина маҳаллий менежерлар билан бу бо-
рада тажриба етишмаслигини қоплайдиган услубий 
ёрдамни яратиш.
3. Хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ман-
баи бўлиши мумкин бўлган махсус фондни яратиш. 
Молиявий ёрдам барча мулкчилик шаклидаги кор-
хоналарга, агар тўланадиган ёки тўланган (кредит 
учун фоиз ставкаси) асосли бизнес-режа мавжуд 
бўлса, кўрсатилиши мумкин.
4. Қайта ташкил этилган корхоналарнинг қарз-
ларини реструктуризациялаш механизмини ишлаб 
чиқиш. Амалга оширилмаган молиявий мажбури-
ятларнинг катта ҳажми (илгари рўй берган гипе-
ринфляция натижасида) йиғилиб, бу кўпгина кор-
хоналар учун реструктуризациялаш имконсиз ёки 
муросасиз бўлишига олиб келади. 
5. Банклар ва корхоналарни реструктуризация-
лаш жараёнида ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш. 
Банклар корхоналар учун зарур бўлган молиявий 
ресурслар билан бир қаторда, малакали мутахас-
сисларга ва кенг мижозлар билан ишлашда катта 
тажрибага эга, бу ўзаро самарали реструктуриза-
циялаш учун замин яратади. 
6. Хорижий инвесторларни маҳаллий корхо-
наларни реструктуризациялашга жалб қилиш ме-
ханизмини яратиш, бу нафақат зарур маблағларни 
олиш, балки хорижий бой тажрибадан фойдаланиш 
имкониятини яратади.
Муайян корхонани реструктуризациялаш мақ-
сади бозор шароитларига мослашиш ва рақобат-
бардошликни оширишдир. Бунинг учун компания 
бир қатор маҳаллий (оралиқ) мақсадларни амалга 
оширади – иқтисодий, молиявий, таркибий, бошқа-
рув, ишлаб чиқариш, техник ва технологик, ижти-
моий ҳамда бошқалар [3].
Умуман олганда, реструктуризациялаш лойиҳа-
ларининг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги тизими 
қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
– реструктуризациялашнинг мақсадга муво-
фиқлиги мезонлари кўлами;
– ривожланаётган бозорда реструктуризация-
лашнинг энг мақбул йўналишларини танлаш учун 
услубий аппаратлар;
– реструктуризациялаш лойиҳасини амалга 
оширишнинг иқтисодий механизми;
– саноат корхоналарини реструктуризациялаш 
самарадорлигини баҳолаш методологияси;
– реструктуризация оқибатларини иқтисо-
дий-иқтисодий баҳолаш мезонлари ва усуллари ти-
зими.
Корхонани реструктуризациялаш икки асосий 
муаммони ҳал қилишга қаратилган бўлади: бирин-
чидан, корхонанинг иложи борича омон қолиши-
ни таъминлаш; иккинчидан, корхонанинг бозорда 
рақобатдошлигини ошириш.
Реструктуризациялаш зарурлиги тўғрисидаги 
қарор Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳозирги шарои-
тига мослаштирилган замонавий услубий базага 
асосланиши лозим. Реструктуризация лойиҳала-
рини асослаш учун иқтисодий воситаларни ишлаб 
чиқиш, бизнинг фикримизча, уни амалга ошириш 
зарурлигини баҳолаш мезонлари тизимидан бош-
ланиши керак.

Download 13,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish