Рақамли иқтисодиёт Дилором тожибоева. Рақамли иқтисодиёт ва унинг таълим тизимига талаблари 3 Маркетинг



Download 13,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/123
Sana25.03.2022
Hajmi13,76 Mb.
#508465
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   123
Bog'liq
7 biznes expert (2)

Мамаюнус ПАРДАЕВ, 
СамИСИ профессори, и.ф.д. 
Муҳиддин КАЛОНОВ, 
Тошкент Давлат иқтисодиёт 
университети профессори, и.ф.д.
Гулнора ШАДИЕВА,
Тошкет Давлат транспорт 
университети профессори в.б. и.ф.д.
Маркетинг фаолиятида ºўлланиладиган ахборотлар тизими ва 
уларнинг таснифи 
Информационные системы, используемые в маркетинге,
и их классификация
Information systems in marketing and their classification
УЎТ: 658.8
Калит сўзлар: 
маркетинг, ахборотлар, маркетинг фаолияти, маркетинг тадқиқоти, бошқарув қаро-
ри, рақам, баҳо, хабар, далил, маълумот.
ХХI аср ахборот асри сифатида баҳоланмоқда 
ва у энг зарур ҳамда бир вақтнинг ўзида моддий 
қимматликка айланди. Ахборот барча хулосалар ва 
улардан келиб чиқадиган бошқарув қарорларининг 
асосини ташкил этади. Шу туфайли, ҳаётимизнинг 
барча соҳасида, шу жумладан, маркетинг фаолияти-
да ҳам ахборотлардан фойдаланишнинг зарурати 
кенгайиб ҳамда кучайиб бормоқда. Чунки, ахборот-
ларсиз ушбу тадқиқотни амалга ошириш мумкин 
эмас ва мос равишда корхоналарнинг бозордаги 
аҳволига баҳо ҳам бериш қийин. 
Ахборотларнинг муҳимлиги унинг маркетинг 
фаолиятини ўтказиб, тегишли равишда бошқарув 
қарорларини қабул қилиш учун асос бўлади. Маз-
кур ҳолат ушбу босқичларнинг кетма-кетлигини 
ўрганишни тақозо этади. Бу қуйидаги чизмада ўз 
ифодасини топган (1-чизма).
Жамият ҳаётида иқтисодий ва ижтимоий жа-
раёнлар узлуксиз давом этмоқда. Аммо уларни ах-
боротларда ифодалаш, жамлаш ва тегишли йўна-
лишлар бўйича хулоса қилиш ҳамда бошқарув 
қарорларини қабул қилиш масаласи шу ахборот-
ларни нима учун жамланиш мақсадига боғлиқдир. 
Маркетинг фаолиятини ўтказиш учун ҳам, қайси 
соҳа бўлмасин шунга дахлдор ахборотлар зарур 
бўлади. Чунки, ахборотларни тўплаш ва улардан 


8
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
МАРКЕТИНГ
фойдаланиш бир қанча масалаларни ҳал қилиш им-
конини тақдим этади. Жумладан:
– соҳа корхоналарининг ҳолатини билиш имко-
нини беради;
– соҳа корхоналарининг бозордаги мавқеига 
ташхис қўйишга асос бўлади;
– рақобатчилар ўртасидаги аҳволини билиш им-
кониятини тақдим этади;
– тармоқ корхоналарининг қай даражада сама-
рали фаолият кўрсатаётганлигинига баҳо бериш 
мумкин бўлади;
– корхоналарнинг маркетинг стротегиясини 
ишлаб чиқиш учун асос бўлади;
– корхоналарининг ташқи ҳамкорларига тегиш-
ли қарор қабул қилиши учун шароит яратади;
– соҳа корхоналарининг ўз фаолиятига ташхис 
қўйиш имконини яратади.
Кўриниб турибдики, ахборотлар корхона фао-
лиятида, хусусан, маркетинг фаолиятида ҳам муҳим 
аҳамият касб этади. Унинг мазкур аҳамиятидан ке-
либ чиқиб, ахборотларнинг мазмунига қисқача тўх-
талишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Ахборотлар ҳақида гап кетганда қуйидаги ту-
шунчаларнинг ҳам фарқини ва уларнинг хусуси-
ятларини инобатга олиш зарур. Буларга: далил, 
маълумот, хабар, баҳо ва рақамларни киритиш мум-
кин. Уларнинг ҳар бирига изоҳ берилса, фарқини 
аниқлаш ва хусусиятларини англаб олиш имкония-
ти пайдо бўлади.
Далил деганда, бевосита ҳодиса ёки жараён 
ҳақида исботланган ҳақиқий маълумот тушунилади. 
Маълумот деганда, бевосита ҳодиса ёки жараён 
ҳақидаги ахборотларнинг тизимлаштирилган ва 
умумлаштирилган шакли тушунилади. 
Хабар деганда, бевосита ҳодиса ёки жараён 
ҳақидаги турли воситалар орқали бериладиган, 
аммо қонуний кучга эга бўлмаган оддий маълумот 
тушунилади. 
Баҳо деганда, ҳодиса ёки жараён ҳақидаги ман-
тиқий ҳамда ҳисоб-китоблар натижасида аниқлан-
ган маълумот тушунилади. Бунга мисол қилиб, 
прогноз кўрсаткичларини, самарадорлик даражаси 
кабиларни келтириш мумкин.
Рақам деганда, ҳодиса ёки жараён ҳақидаги миқ-
дорий маълумотлар тушунилади.
Булардан келиб чиқиб, ахборотларга ҳам таъриф 
бериш мумкин. Ахборотлар деганда, ҳодиса ёки 
жараёнлар ҳақидаги далил, маълумот, хабар, баҳо 
ва рақамларда ифода этилган, уларни таҳлил қилиб, 
тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш учун 
асос бўладиган маълумотлар тушунилади.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “Ахборот” 
атамасига “Иш, воқеа-ҳодисалар ҳақида тушунча 
берувчи хабар, маълумот”
1
, деган изоҳ берилган. 
Кўриниб турибдики, ахборотлар корхона ва бошқа 
хўжалик юритувчи субъектларда иш, ҳаётда воқеа -
-ҳодисалар ҳақида тушунча берувчи хабар, маълу-
мотлардан иборат экан. Демак, ҳаётда қанчалик 
воқеа-ҳодисалар кўп бўлса, улар ҳақида тушунча 
берувчи хабарлар ҳам, уларни ифода этадиган маъ-
лумотлар ҳам шунчалик кўпдир. Уларни ўрганиш 
маълум даражада тизимлаштиришни тақозо этади. 
Бу эса, ўз навбатида, уларни маълум белгилари бў-
йича таснифлаш заруратини келтириб чиқаради.
Ахборотларни таснифлашда А.Дуровичнинг 
тавсияси
2
диққатга сазовордир. Шу туфайли биз 
ҳам уни асос қилиб олишни мақсадга мувофиқ, деб 
ҳисоблаймиз. Бу қуйидаги жадвалда келтирилган 
(1-жадвал).
Мазкур жадвалдан кўриниб турибдики, марке-
тинг фаолиятида қўлланиладиган ахборотлар 9 та 
белгиси бўйича таснифланган. Бунда ахборотлар-
нинг 25 та тури келтирилган ва унга изоҳ берилган. 
Аммо, бу тизим тўла мукаммал даражада деб ҳисоб-
ламаймиз. Чунки, тадқиқотнинг мақсади ва кути-
лаётган натижасидан келиб чиқиб, уларни яна бир 
қанча гуруҳларга ҳам бўлиш мумкин. Мос равишда 
келтирилган гуруҳларнинг айримларидан фойдала-
ниш ҳам шарт бўлмайди. Шу жиҳатдан, ахборотлар 
қанчалик кўп бўлса, уни ўрганишга бўлган қизиқиш 

Download 13,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish