Рақамли иқтисодиёт Дилором тожибоева. Рақамли иқтисодиёт ва унинг таълим тизимига талаблари 3 Маркетинг


-жадвал.  Жанубий Корея, Россия, Марказий Осиё давлатларининг таълим ва у билан боғлиқ индекслар



Download 13,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/123
Sana25.03.2022
Hajmi13,76 Mb.
#508465
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   123
Bog'liq
7 biznes expert (2)

 1-жадвал
Жанубий Корея, Россия, Марказий Осиё давлатларининг таълим ва у билан боғлиқ индекслар 
бўйича рейтинги (2019 йил)
10
Мамлакатлар
Инсон камолоти 
индекси
Таълим индекси
Ахборот-коммуни-
кация технологияла-
рининг ривожлани-
ши индекси
Жон бошига яра-
тилган ЯМД, АҚШ 
долларида
ўрни даража-
си
ўрни даража-
си
ўрни
даражаси
ўрни
миқдори
Жанубий Корея 
22
0.906
24
0.862
2
8.85
32
30600
Россия 
49
0.824
33
0.832
45
7.07
73
10230
Тожикистон 
125
0.656
97
0.673
...
...
172
1010
Туркманистон 
108
0.710
113
0.628
...
...
91
6740
Ўзбекистон
108
0.710
73
0.712
95
4.9
150
2020
Қирғизистон
122
0.674
67
0.734
109
4.37
169
1220
Қозоғистон
50
0.817
38
0.817
52
6.79
83
7830
8
Биз Инглиз тилидаги дигитaл-рақамли сўзини тез-тез эшитадиган бўлдик. У лотинча digitus, яъни бармоқ сўзидан келиб 
чиққан бўлиб, инсоният дастлаб узоқ йиллар давомида ҳисоб-китоб қилишда бармоқларидан фойдаланган. Айнан ўнлик саноқ ти-
зими, жумладан ҳинд-араб саноғи ҳам шу асосда яратилган. Одатда бармоқ билан бутун сонлар ҳисобланади. Шунинг учун “рақам-
ли” деганда дискрет сонлар билан ишлайдиган ҳар қандай объект тушунилади. Рақамли технологияни кириб келишини олимлар 
рақамли революция деб ҳам аташмоқда. 
9
A Handbook for Teaching and Learning in Higher Education. Enhancing Academic Practice. Third edition. Edited by Heather Fry, 
Steve Ketteridge, Stephanie Marshall. First edition.This edition published 2009, New York,. - p. 399.
10
БМТ ва Жаҳон банки тадқиқот гуруҳлари маълумотлари. https://gtmarket.ru/ratings/rating-countries-gni/rating-countries-
gni-info маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


6
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
РАªАМЛИ ИªТИСОДИЁТ
тиб турибди.
Албатта, инсон камолоти уни салоҳиятини ривож-
лантириш учун йўналтирилган инвестицияларга боғлиқ. 
Мамлакатимизда бюджет харажатлари таркибида ижти-
моий сарфларга, жумладан, аҳоли соғлигини сақлаш, таъ-
лим, фан ва инновацияларни ривожланишига харажат-
лар ўсиб бориб, унинг ярмидан кўпини ташкил этмоқда. 
Лекин ҳаёт кўрсатмоқдаки, маблағ ягона омил эмас. Бу 
ерда ҳар бир инсоннинг ўз билими, салоҳиятини узлук-
сиз ошириш учун мотивацияси асосий роль ўйнайди. 
Бундай мотивация оила, таълим тизимидаги устозлар, 
жамият томонидан яратилади. 
Иқтисодиётни рақамлаштириш меҳнатни янада му-
раккаблашувига, сифатини оширишга олиб келади. Энг 
муҳими ана шу вазифаларни амалда бажаришда таълим 
тизими ниҳоятда муҳим, масъулиятли роль ўйнайди. Таъ-
лимни рақамлаштириш ҳақида мулоҳазалар жуда кўп, 
унинг афзалликларини кўрсатиш билан бирга келажак-
да университетларни онлайн платформага ўтказилиши 
уларни қисиб чиқаради, деган тахминларгача мавжуд
11
.
Таълим тизимини рақамлаштириш туфайли ўқитув-
чи, устозни ўрнини планшет, смартфонлар эгаллайди-
ми? деган савол туғилади. Йўқ, бундай бўлиши мумкин 
эмас. Рақамли кундалик ёки баҳо дафтарчаси уни тек-
ширишни, электрон доска унга ёзишни йўқ қилмайди. 
Мультимедиа ўқитувчининг ўрнини боса олмайди. 
Рақамли таълим инструментларидан фойдаланиш анъа-
навий синф, аудитория, лабораторияларда шуғулланиш-
ни йўққа чиқармайди. Ўқитувчининг жонли мулоқоти, ўз 
шогирдларига берадиган меҳри, эътиборини, талабалар-
нинг ўзаро жонли мулоқотини ҳеч нима боса олмайди. 
Рақамли таълим мунтазам равишда ўз устида индивидуал 
ишлаш, таълим сифатини ошириш ва баҳолашга талабни 
оширади ҳамда ниҳоятда катта имкон яратади. 
Шунинг учун биз устоз сифатида иқтисодчиларни 
тайёрлаш жараёнида талабаларни ўз фикрини аниқ баён 
қилишга, хусусийликда умумийликни, умумийликда ху-
сусийликни кўра билишга, абстрактлик билан реаллик-
ни эсда тутиш, назария билан амалиётни боғлашга, катта 
ахборот оқимидан зарур маълумотларни тезда ажратиш, 
иқтисодиётни рақамлар жилосида кўра олиш ва таҳлил 
қилиш, улар асосида энг муҳим зарур қарор қабул қи-
лишни ўргатадиган методларни, уларнинг мавзуларга 
мос равишда турли вариантларини ишлаб чиқиш ва ўқув 
жараёнида қўллашимиз зарур. 
Фикримизча, инсонларнинг инсон сифатида 
бир-бирига меҳр оқибати ўзаро мулоқотда, муносабат-
да шаклланади ва ривожланади, инсоний фазилатла-
ри мукаммалашади. Коронавирус инсонлар учун бир 
томондан огоҳлантириш ва иккинчи томондан синов 
бўлди. Келажакда ҳар бир инсон, мамлакат учун асосий 
диққат қаратиладиган хавфсизлик – бу озиқ-овқат, ичим-
лик суви ва экологик хавфсизлик эканини, энг муҳими, 
инсонларнинг инсоний фазилати, маданияти, жамият 
томонидан қабул қилинган қонун-қоидаларга нақадар 
риоя қилиши асосий роль ўйнашини кўрсатди. Шунинг 
учун норасмий институтлар (удум, анъана, оилавий 
ришталар, аҳлоқ кодекси, маданият кабилар)ни рақамли 
технологиялар, жумладан, рақамли таълимнинг ижобий 
томонларидан фойдаланган ҳолда жонли мулоқот билан 
“икки палла (ёрти) – бир бутун” ҳолда амалга ошириш, 
индивидуал тарзда ишлашнинг афзалликларини жамоа 
билан ишлаш устунликлари билан қўшиб олиб бориш 
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. 

Download 13,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish