126
Ёнилғининг соатли сарфи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
t
Q
G
e
6
,
3
,
(3)
бу ерда G - ѐнилги сарфи, кг/соат;
Q - синов вақтида сарфланган ѐнилги миқдори, кг;
t - синаш вақти, с.
Ёнилғининг солиштирма сарфи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
e
e
N
G
g
100
, (4)
бунда q
е
- ѐнилғининг солиштирма сарфи, г/о.к. соат ѐки мкг/Ж.
Тракторлар йиғик холатда таъмирлаш корхоналарининг дастгоҳларида
ѐки полигонларида барча узатмаларда 1,5-2,0 соат давомида чиниқтирилади.
Юк автомобиллари чиниқтириш вақтида ўзига мулжалланган юк билан
30 км йўл утиши керак. Улар қаттик қопламали йўлларда барча узатмаларда
30км/соат дан ошмайдиган тезликда чиниқтирилади.
Машиналарни ишга куйишдан олдин уларни чиниқтириш керак.
Шунда машинанинг барча асосий механизмлари
ишлаб бир-бирига
мосланиши лозим. Машиналарни чиниқтириш катта эътиборни талаб қилади.
Шунинг учун хам у техник сервис хизмат кўрсатиш, ростлаш ва созлаш
қоидаларига амал қилган холда тажрибали механик-хайдовчи ѐки пахта
териш машиналари бўйича катта механик назоратида амалга оширилади.
Чиниқтириш
ишлари тугаллангач, пахта териш машинасини ишла-
тадиган хўжалик рахбари чиниқтириш ишлари бажарилганлигини ва вақтини
тасдиқлайдиган актни тузади ва машина ишлатишга топширилади.
Двигателни салт ишлатиб чиниқтириш (15 минут) учун у ишга
туширилади. Дастлабки 5 минутда двигател 700-800 айл /мин; иккинчи 5
минутда 1000-1100 айл /мин ва сунгги 5 минутда
энг катта тезликда салт
ишлаши лозим. Чиниқтириш вақтида двигателнинг ишлаши давомида
чиқадиган товушга қулоқ солинади, ѐнилги
билан таъминлаш ва мойлаш
тизимларидаги бирикмалардан сизиш йуқлиги текширилади; назорат
асбобларининг кўрсатиши кўзатиб борилади.
Гидравлик тизим 35 минут давомида бакдаги ѐнилги хароратини 60°C
дан оширмаган холда двигателни 700-800 айл/мин
тезликда ишлатиб
чиниктирилади. Чиниқтириш вақтида бункер, иш аппаратлари вақт-вақти
билан (бир минутда кўпи билан бир марта) кутарилади ва туширилади,
зичлагич силжитилади.
Аппаратларни, шамолпарракларни ва сувнасосни (5 соат 40 минут)
салт ишлатиб чиниқтириш учун аппаратлар ва шамолпарракни бир неча
минут давомида айлантириб куриш ва уларнинг тузуклигига ишонч ҳосил
127
килгач, чиниқтиришни давом эттириш керак. Аппаратларни чиниқтириш 40
минут давом эттирилади ва сув тизимининг иши текширилади (бак
сувга
тўлдирилади, машина ювилади).
Машинани ишлатиб чиниқтириш учун ҳосилдорлиги гектарига 20 -25
центнер булган ўртача калинликдаги гўза майдонида узунлиги камида 200 -
250 м ли пайкал танланади. I узатмада шамолпаррак ишга туширилган холда
ва I тезликда аппаратларни 20 соат ишлатиб, II узатмада шамолпарракни ва
аппаратларни ишга туширган холда 10 соат чиниқтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: