Тошкент давлат аграр университети


Машиналарни буяш технологик жараѐни



Download 8,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/310
Sana24.03.2022
Hajmi8,95 Mb.
#508018
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   310
Bog'liq
Pripoylar

Машиналарни буяш технологик жараѐни. 
Машиналарни ишлатганда унинг буѐғи атроф-муҳит ва механик таъсир 
натижасида хиралашади, ейилади, ѐрилади ва кучади. 
Сиртни буяшга тайѐрлаш. Сиртни буяшга тайѐрлаш буѐқнинг металлга 
яхши ѐпишишига тусқинлик қиладиган эски буѐқларни, зангларни, ѐғ ва 
бошқа кирларни кетказишдан иборат. 
Тракторлар ва автомобилларни асосий таъмирлашда эски буѐқ олиб 
ташланади. Эски буѐқларни ва зангларни кетказиш учун ихтисос-
лаштирилган таъмирлаш корхоналарида қум пуркаш аппаратларидан 
фойдаланилади.
Кейинги вақтларда металл сиртларини ѐғдан тозалашда синтетик ювиш 
воситалари тобора кенг кулланилмокда.
Бу воситалар сувда яхши эрийди, металлнинг тозаланадиган сиртини 
хамда кир устини намлайди ва кирни яхши кетказади. Бундай воситалар 
қаторига таркибида сиртқи-фаол моддалар (СФМ) ва ишқорли электролитлар 
бўлган МЛ-51, МЛ-52, МС-5, МС-6, "Лабомид-101", "Лабомид-203" ишқорли 
ювиш воситаларини кўрсатиш мумкин. 
Сиртларни тайѐрлаш. Эски буѐқ таъмир турига ва эски қоплама 
холатига қараб қисман ѐки бутунлай кетказилади.
Эски буѐқни кетказиш усуллари: 
1) каустик соданинг 5 фоизли эритмаси 80-90°C гача иситилган 
ваннага ботириш; 
2) сиртларни қулда, жилвиртош, пулат чуткалар билан механик усулда 
тозалаш. 
Сиртларга буѐқ суркашдан олдин уларни совун-содали эритма, сунгра 
сув билан ювиш ва артиб қуритиш керак.
Сиртларни буяш олдидан улар грунтовкаланади. Грунтовкалаш - буяш 
учун тайѐрланган сиртга суртиладиган қатлам. Грунтовка сиртларга 15-20 
мкм қалинликда суртилади. Грунтовка қатлами металлни занглашдан 
сақлайди ва буѐқнинг сиртга мустахкам ѐпишишини таъминлайди. Бўнинг 
учун скипидарда эритилган №138 ѐки ГФ-020 грунтлари ишлатилади.
Шунингдек ФЛ-03К, ФЛ-03КК, ФЛ- 03 Ж фенолформалдегид грунтлар 
хам ишлатилади. Тракторлар учун купинча ПФ-133 ѐки ПФ-115 пентафталли 
эмаллар, ХВ-133, ХВ-125, ХВ-16, ПХВ-6, ПХВ-15 полихлорвинил эмаллар ва 
бошқалар купроқ қулланилади. 
Қишлоқ хўжалиги машиналари бир-икки қатламда буялади. 


128 
Енгил автомобилларни буяш учун нитроцеллюлозали эмаллар 
ишлатилади. 
Шпатлевка грунтовкалаш устидан суртиладиган қатлам бўлиб, 
сиртларни текислаш - ғовакларни, тирналган, чуқур ва бошқа 
нотекисликларни тўлдириш учун мулжалланган. Хар бир шпатлевка 
қатламининг қалинлиги 0,5 мм, умумий қалинлиги эса 1 - 1,5 мм дан 
ошмаслиги керак. Шпатлевка қилингандан кейин сиртга буѐқ ѐки эмал 
суртилади. 
Буяш. Қишлоқ хўжалигида буюмларни пневматик буѐқ пуркагич 
ѐрдамида буяш универсал усули қўлланилади. Бу холда буѐқ сиқилган ҳаво 
ѐрдамида буюм сиртига пуркалиб, юпқа текис қатлам ҳосил қилинади.
Буяш усуллари: 
1) ҳавосиз иситиб пуркаш; 
2) иситмасдан ҳаво билан пуркаш; 
3) бир жойга урнатилган ускуналар ѐрдамида юқори кучланишли 
электр статик майдонда буяш; 
4) электростатик пуркагичлар билан буяш; 
1- ва 2- усуллар йирик, I ва II гурух мураккаблигидаги деталларни 
буяшда, 3- ва 4- усуллар эса оддий ва ўртача мураккаб шаклли деталларни 
буяшда қулланилади. 
Қуритиш. Сиртларга суртилган буѐқлар очиқ ҳавода табиий равишда 
қуритилади ѐки юқори хароратда сунъий усулда қуритилади. Буѐқларни 
қуритишнинг бир нечта сунъий усуллари бор: конвекция, термо-радиация, 
индуксион, терморадиация-конвекция усуллари. Машиналарни таъмирлашда 
уларни конвекция ва терморадиация усуллари билан қуритиш кенг 
қулланилади.
Конвекция усулида қуритишда буюм қуритиш хоналарида иссиқ ҳаво 
ѐки ѐниш махсулотлари билан қиздирилади. 
Терморадиацион усулида қуритиш анча самарали бўлиб, бўнда буялган 
детал (қисм) инфрақизил нурлар билан нурлантирилади. Бўндай нурлар яхши 
сингиш хусусиятларига эга бўлганлиги сабабли деталнинг металлига 
ютилади. Бу буяш учун тайѐрланган металл сиртларга, шунингдек 
грунтланган сиртларга маълум талаблар қуяди. 
Кузовлар, кабиналар ва платформаларни буяш сифати сиртларга 
суртилган буѐқ қатламининг қалинлиги ва тайѐрланган сиртнинг адгезия 
хусусиятлари бўйича назорат қилинади. 
Буѐқ қатламининг қалинлиги буѐқни бузмасдан магнитли қалинлик 
ўлчагич билан назорат қилинади. Қалинлик ўлчагичнинг иши магнитнинг 
ферромагнитли тагликка тортилиш кучининг магнитмас парданинг (буѐқ 
пардасининг) қалинлигига қараб узгаришига асосланган. 

Download 8,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish