Электр учқунли қоплаш усулларида деталларни тиклаш



Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana19.03.2022
Hajmi0,56 Mb.
#501511
  1   2
Bog'liq
10 маъруза Электр учкуни ердамида деталларни тиклаш



ЭЛЕКТР УЧҚУНЛИ ҚОПЛАШ УСУЛЛАРИДА 
ДЕТАЛЛАРНИ ТИКЛАШ


Совет олимлари Б.Р. Лазаренко ва Н.И. Лазаренколарнинг 
кашфиѐти (AС № 70010, 1943) - электр учқуни металлни қайта 
ишлашнинг технологик воситаси сифатида қўлланилиши мумкинлиги 
бугунги кунда бутун дунѐда тан олинган. 
Усулнинг моҳияти шундаки, газсимон муҳитда кечадиган импульсли 
электр зарядлари таъсири остида металлга ўхшаш электрод 
материалларининг эрозияси, яъни уларнинг парчаланиб, катод қисми 
юзасига металл заррачаларининг тушиши ва чўкиши (3.5.1-расм) содир 
бўлади. Усул саноатдаги қисмларни мустаҳкамлаш учун кенг 
қўлланилади. Электр учқунли пишиқлаш учун Т15К6, ТЗ0К4, Т60К4 каби 
қаттиқ қотишмалар билан тайѐрланган электродлар қўлланилади. 
Деталларнинг 
юзасини 
пишиқлаштириш 
учун 
ҳар 
қандай 
қаттиқликдаги металлар ва қотишмалар билан амалга оширилиши 
мумкин, масалан, сормит, стеллит, волфрам ва бошқалар. Электро 
учқунли 
пишиқлашни 
кам 
электродли 
қурилмаларда 
амалга 
оширилади, улардан энг кўп фойдаланиладиганлар ЭФИ гуруҳидир. 
Деталларни пишиқлаштириш режимлари 1-жадвалда келтирилган. 



A
йланувчи деталларни (цилиндрлар, конусларни) мустаҳкамлаш 
ЭФИ-66, ЭФИ-68 ва ЭФИ-80 қурилмаларида, бир нечта электродлар 
билан жиҳозланган, токарлик дастгоҳига ўрнатилган кузатув 
мосламалари ѐрдамида амалга оширилади, бу еса электр учқун 
легирлаш иш унумдорлигини сезиларли даражада оширади. 
Ушбу усулнинг кенг имкониятлари, айниқса ейилишга бардошли 
матал керамик қопламаларини қўллашда очилади. Ушбу усулдан кейин 
деталлар ва асбобларнинг ейилишга бардошлилиги 3-8 бараварга 
ортади.


Унинг афзалликлари юзани тайѐрлаш, қоплаш ва кейинчалик қайта 
ишлаш босқичларида соддалиги, кўпгина ток ўтказувчи материалларни 
электрод сифатида ишлатиш имконияти, қопламанинг таянч материалга 
юқори даражада ѐпишиши, ишлов бериш натижасида деталнинг ҳаддан 
ташқари қизиб кетмаслиги ва унинг дарз кетмаслигидадир. Ўлчамни 
тиклаш ѐки мустаҳкамлаш қайта ишлов бериш технологиясини 
танлаѐтганда, асосан ишлов бериладиган юзанинг зарур ишлаш 
хусусиятларига тегишли физик-механик хусусиятларга эга электрод 
материалларидан фойдаланган ҳолда таъминлаш ва учқун пульсларининг 
катта ѐки камроқ энергиясига эга электр ишлов бериш режимларини 
танлаш орқали олинади. 
Усулнинг муҳим хусусиятларидан бири - бу ишлов бериладиган юза ва 
механик ишлов берилгандан кейинги юзалардаги текстураларнинг 
фарқидир. Қайта ишлов берилгандан сўнг думалоқ сферик чиқиқли ва 
ботиқликли микрорелеф ҳосил бўлади. Юзада мой чўнтаклар пайдо бўлиб, 
бу эса ишқаланиш коеффициентининг пасайишини таъминлайди, яьни 
улар "лабиринт зичлагичлари" деб номланиб, суюқлик оқиб кетишини 
олдини олади. Электр учқунли ишлов бериш натижасида олинган юзадаги 
мой плѐнкасининг энг катта анъанавий қалинлиги силлиқланган юзаларга 
қараганда 2,5-4,6 баравар катта бўлади. 


Усул 0,1 мм гача (сирпаниб ишқаланиш шароитида ишловчи) ва 0,6 
мм гача (қўзғалмас бўғинларда ишловчи) бир томонлама ейилган 
деталларни тиклаш имкониятини таъминлайди. Бу ейилган деталлар 
эскирган деталлар умумий ҳажмининг 70 фоизини ташкил қилади. Қайта 
тикланадиган маҳсулотлар ассортименти қуйидагиларни ўз ичига олади: 
валлар, ўқлар, шковренлар, цапфалар, олдинги ўқ балкалари, ротор 
валлари, узатмалар қутиси корпуслари, қопқоқлар, подшипник 
қалқонлари, цилиндр блокининг асосий подшипниклари, совутгич 
компрессорларининг тирсакли валлари, гидравлик бошқариш клапанлари 
ва рул гидрокучайтиргичлари, электр моторли подшипниклари ва б. 
A
малга оширилаѐтган технологияларнинг ўзига хос хусусияти 
шундаки, қопламани ейилган юзаларга ўлчам асосида қоплаш, 
кейинчалик ишлов бериш орқали металлни керакли ўлчамга олиб 
келинади. 
Намунавий технологик маршрут: тайѐргарлик ишлари (ювиш, детални 
тозалаш, керак бўлганда марказий тешикларни тўғрилаш), қўлда ѐки 
механизациялашган режимда электр учқун қопламаси, кейинчалик ишлов 
бериш (ташқи юзаларни - силлиқлаш ѐки текислаш, ѐки юкланган ролик 
юргазиб чиқиш), ички юзаларни – тешиш ѐки ишлов беришсиз).


Электр учқун усули ѐрдамида ейилган юзаларни қайта тиклаш 
таннархи бошқа усуллар билан тиклаш харажатларидан 3 баравар кам, 
тайѐргарлик-якуний операциялар учун йўқотишларни ҳисобга олган 
ҳолда, бу фойда янада катта. Пишиқлаш ѐки тикланадиган 
қопламаларни бериш бўйича ишлар қўлда ѐки механизациялашган 
режимда ишлайдиган турли хил моделларнинг электр учқун 
қурилмаларида: Элитрон, Вестрон, Aлиер (3-жадвал), шунингдек БИГ 
технологик мажмуаларида амалга оширилади. 
A
йниқса, турбокомпрессорларни ва гидравлик қурилмаларни 
таъмирлашда электр учқунли тиклаш самарали: буларга клапанлар, 
насослар, гидростатик узатмалар мисол бўлади. Уларнинг ресурси 
ишчи юзаларнинг физик-механик хусусиятларининг ўзгариши, шу 
жумладан ейилиш бардошлилигини ортиши туфайли янги детллардан 
кўра юқори бўлади. Қопламалар “Элитрон" ва БИГ каби электр учқун 
қурилмаларида амалга оширилади. Наноструктурали қопламаларни 
тракторлар 
турбокомпрессорларининг 
"турбина 
роторли 
вали-
подшипник" юзаларига қоплаш БИГ-3 қурилмасида электр учқунли 
ишлов бериш орқали амалга оширилади.



Масалан, Мордовия Республикаси фермер хўжаликларида қайта 
тикланган 
ва 
пишиқланган 
деталларни 
синаш 
натижалари 
турбокомпрессорларнинг ресурси 2 баравар кўпайганлигини кўрсатди. 
Маҳаллий ва хорижий қишлоқ хўжалиги техникаларининг ГСТ-33, 
ГСТ-52, ГСТ90, ГСТ-112 гидростатик узатмаларини электр учқуни 
ѐрдамида ейилган деталларини тиклаш ва пишиқлаш билан 
таъмирлаш технологияси “цилиндр блокининг втулкаси-поршень", 
“цилиндр блокининг туби-тақсимлагич" бирикмаларининг хизмат қилиш 
муддатини 1,5 марта ортишини таъминлайди. Шу билан бирга, ушбу 
технологик занжирдан плунжерларни қиммат ускуналарида ишлов 
бериш марказсиз силлиқлаш ва хонинглаш каби операциялар чиқариб 
ташланади.




Ейилиш омилига кўра қиѐслаш шуни кўрсатдики, золотник 
жуфтлиги деталларининг ейилиш жадаллиги ишлов берилмаган 
деталларга кўра 6.25 га камдир. Шу билан бирга, технологик 
занжирдан махсус юқори аниқликдаги технологик ускуналар чиқариб 
ташланади. Технологияни жорий қилиш қиймати уч-тўрт ой ичида 
оқланади. 
Электр 
учқуни 
билан 
ишлов 
берилгандан 
сўнг 
турбокомпрессорлар 
ва 
гидравлик 
агрегатлар 
деталларининг 
ресурслари ортиши 4-жадвалда келтирилган.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish