412
ПАРАЦЕТАМОЛНИ МИҚДОРИНИ КОНДУКТОМЕТРИК
АНИҚЛАШДА ОПТИМАЛ ШАРОИТЛАР ТАНДАШ
Тўракулов Аббос Уролович, Рўзметов Учқун Ўрунбоевич
Ўзбекистон миллий университети
Короновирус пандемияси дунёда кенг тарқалган
бир пайтда, тиббиёт
амалиётида оғриқ қолдирувчи-антипиретик ва яллиғланишга қарши
препаратларга бўлган талабнинг ўсиб бормоқда, бу препаратларда
парацетамолни аниқлашнинг ўзига хос усулларини ишлаб чиқиш кимёвий
таҳлил ва умуман фарамацевтика соҳасида долзарб вазифаларидан бири
бўлиб қолмоқда[1].
Парацетамолни миқдорини аниқлашнинг электрокимёвий
усуллардан
кондуктометрик усул билан аниқлаш ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Шу
муносабат билан парацетамолни аниқлашнинг тезкор, аниқ ва қайта
такрорлануви метрологик тавсифлари яхшиланган замонавий усулларини
ишлаб чиқиш бугунги куннинг долзарб вазифалардан бир ҳисобланад. Ишда
кўтарилган муаммони ҳал қилиш, дори воситаларидан парацетамолнинг
миқдорларини аниқлаш асосида юқори аналитик параметрларга эга бўлган
парацетамолнинг кичик концентрацияларини аниқлашнинг
янги усулини
ишлаб чиқиш керак[2].
Ҳозирги вақтда парацетамол кўпгина дори воситалари ва биологик актив
қўшимчалари таркибида кўп тарқалган. Буларга мисол қилиб "Тайлол хот",
"Сефекон Д", "Грипҳот", "Анви Мах" ва бошқа дори воситаларини келтириш
мумкин. Ушбу дори-дармонларнинг бир қисми сифатида парацетамол оғриқ
қолдирувчи ва антипиретик таъсирга ега бўлиб, у тегишли талабга эга.
Намлик ва ёруғликнинг гидролиз ва оксидланишга таъсирини ҳисобга олган
ҳолда турли дори воситалари таркибини аниқлашда уларнинг инсон
организмига таъсири масаласи бирламчи аҳамиятга эга. Шунинг учун, ушбу
тадқиқотнинг мақсади кўп компонентли
дорилар ва витаминлар
аралашмасидан парацетамолни миқдорини аниқлаш учун сезгир ва аниқ
усулни ишлаб чиқишдан иборат.
Парацетамолни аниқлаш бўйича барча синовлар Меттлер Toledo
(Швейцария) компаниясидан FЕ30 серияли “Five Easy" кондуктометрида
ўтказилди. Бунда электр ўтказувчанлик 0,1 мС/см дан 199,9 мС/см ўлчов
оралиғи олиб боралади. Ўтказилган барча тажрибалар
хона хароратида ва
нормал атмосфера босимида ўлчанган.
Парацетамол таркибини аниқлаш учун аввал таркибида фақат
парацетамол сақлаган дори воситаси танланади. Унинг стандарт 0,0200 Н
413
эритмасидан 250 мл стандарт парацетамол эритмаси тайёрланган. Натрий
гидроксиднинг стандарт 0,0200 Н концентратсияли стандарт эритмаси
тайёрланди.
Кондуктометрик титрлашни олиб бориш: Электрокимёвий ячейкага мор
пипеткаси билан 20 мл парацтамолнинг 0.0200 Н эритмасидан қуйилади,
эритмани ҳажми электроднинг ишчи қисмидан кўтарилгунга қадар
дистилланган сув қуйиб суюлтирилади. Идишга аралаштиргич ўзаги
туширилиб, магнитли аралаштиргич уланади ва унинг тезлиги танланади.
Эритма микробюреткадаги 0,0200 н ишқор эритмаси билан титрланади.
Титрантни 0,50 мл дан қўшиб 30-40 секунд давомида асбобнинг кўрсаткичи
ёзиб борилади. Олинган натижалар жадвал кўринишида расмийлаштирилиб,
кондуктометр кўрсаткичини титрант ҳажмига боғлиқлик
титрлаш эгри
чизиғи чизилади, эквивалент нуқтадаги титрантни ҳажми аниқланади.
Ҳисоб китоблар шуни кўрсатадики парацетамолнинг NаОН эритмаси
билан кондуктометрик титрлаш пайтида топилган контцентрациялари
киритилган миқдорларга тўлиқ мос келади. Бу билан ишлаб чиқилган
усулнинг аниқлигидан ва қайта такрорланувчанлигидан далолат беради.
Парацетамол миқдори у тутган дори воситаларидан аниқлашнинг
кондуктометрик усули ишлаб чиқилди.
1. Машковский М.Д. Лекарственные средства. – М. Новая волна. –2007. –
1206 с. ФС 42-0268-07 Парацетамол.
2. Будников Г.К., Майстренко В.Н., Вяселев М.Р.
Основы современного
электрохимического анализа. – М. Бином. – 2003. – 592 с.
Do'stlaringiz bilan baham: