II.БЎЛИМ. КЛИНИК АМАЛИЁТИ
1 БОБ. СУБЪЕКТИВ ВА ОБЪЕКТИВ ТЕКШИРУВ УСУЛИ
1.1.Субъектив текшириш усули (сўров)
1.1.1. Шикоятлари
Бола ёки ота-онасининг шикоятлари қисқа, аниқ ва тушунарли акс
эттирилади. Аввал асосий, сўнгра иккинчи даражали. Шикоятлар
деталлаштирилган бўлиши керак. Бемор ёки ота-она диққат билан эшитиш,
ҳамда йўналтирувчи саволлар бериш лозим.
1.1.2. Ҳозирги касаллик тарихи (anamnesis morbi).
Касаллик ривожланиши тўлиқ, яъни биринчи белгилардан кўрик
вақтигача акс эттирилиши керак. Қуйидаги саволларни аниқлаш лозим:
касаллик бошланиши (ўткир ёки аста-секин), нима билан боғлиқ, касалликка
олиб келувчи сабаблар, симптомлар динамикаси, аҳволи оғирлашишининг
вақти ва сабаблари, янги симптомларнинг пайдо бўлиши. Даво ва ташҳисий
муолажаларнинг самарадорлиги, дори моддаларининг ножўя таъсири.
Боланинг ривожланиш картасидаги маълумотларни қўллаш ҳам муҳим.
1.1.3. Беморнинг ҳаёт тарихи (anamnesis vitae).
Бу бўлимга биографик маълумотлар хронологик тартибда киритилади: бола
нечанчи хомиладорликдан, нечанчи фарзанд, туғруқ қандай кечган, бола
тезда йиғлаганми, қачон эмизишга берилган, қандай эмган, туғилган
вақтидаги вазни, бўйи, бир ёшгача ривожланиши, овқатлантириш усули,
профилактик эмловлар, қандай касалликлар билан оғриган, боланинг хулқи,
мактабдаги ўзлаштириши, ижтимоий-маиший шароитлари, оилавий анамнези
ва бошқалар. Ушбу маълумотларни йиғишдан асосий мақсад «Қандай
150
омиллар бу касалликни келтириб чиқарган?» деган саволга жавоб топишдан
иборат.
Лаборатор ва инструментал текшириш усуллари билан бир қаторда
умумий кўрик катта ташҳисий аҳамиятга эга.
1.2. Объектив текшириш усуллари
1.2.1. Умумий қўрик аҳамияти
Кўрик ёрдамида фақат бемор соғлиги ҳақида умумий маълумот эмас,
балки кўп холларда бир кўришда ташҳис кўйиш мумкин.
Объектив кўрикни она ва бола билан суҳбатлашиш давомида, унинг хулқи,
атроф муҳитга таъсирчанлиги, нутқини кузатиш билан бирга олиб борилади.
Кўрикни шошилмасдан, ўйин тарзида олиб бориш лозим. Бола ҳамширанинг
дўстона муносабатини, мулойим овозини ҳис қилиши керак.
Кўрикни кундузги ёруғликда ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Бу тери
рангини, тошмалар борлигини тўғри баҳолашга ёрдам беради.
Эрта ёшдаги болаларни йўргак столида, катта ёшдаги болаларни кушеткада
кўрикдан ўтказилади. Кўрик ўтказиладиган хона ҳарорати 20 – 24
0
С
бўлиши лозим. Кичик ёшдаги болаларни ота-оналари ёнида, катта
ёшдагиларни ота-оналарсиз кўрикдан ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Кўрик маълум режа асосида ўтказилади. Бола тўлиқ кўрикдан ўтказилиши
лозим. Кўрик кетма-кетлиги бола ёшига боғлик. Катта болаларда аввал
умумий аҳамиятга эга симптомларни аниқлаш учун умумий кўрик, сўнгра
тана соҳалари – боши, юзи, бўйни, танаси, қўл-оёқлари кўрикдан ўтказилади.
Тана ва кўкрак қафасини вертикал ҳолатда, қоринни – вертикал ва
горизонтал ҳолатларда кўрикдан ўтказиш лозим. Боланинг жисмоний
ривожланиши баҳоланади, сўнгра аъзо ва тизимларни маълум режа асосида
текширилади. Оғиз, Томок ва тананинг оғриқли соҳаларини энг охирида
кўрикдан ўтказилади, чунки у болаларда салбий таъсирланишга олиб келади
151
ва кейинги кўрикни амалга оширишда халақит беради. Кичик болаларни
онаси қўлида турганда кўрикдан ўтказиш осонрок кечади.
Do'stlaringiz bilan baham: |