Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


 Дориларни оғиз орқали ичириш техникаси



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

11.2.2. Дориларни оғиз орқали ичириш техникаси.
Ошқозон – ҳазм тизими орқали дори юбориш – энтерал йўл деб аталади. 
Қолган йўллар парентерал дейилади. Касал организмга энтерал дори юбориш 
3 хил бўлади: 
► 
оғиз орқали – перорал 
► 
зонд орқали – ошқозон ва 12 бармоқли ичакка 
► 
тўғри ичак орқали – ҳуқна ёрдамида
Оғиз орқали дори бериш усули осон, инструментлар керак эмас, лекин бир 
қанча камчилиқлар мавжуд: 
-
Аччиқ дорилар кўкрак ёшдаги болаларга ичириш қийин. 
-
Баъзи бир дориларни таъсири ошқозон шираси таъсирида камаяди. 
-
Баъзи бир дорилар ошқозон- ичак шиллиқ қаватига ёмон таъсир 
қилади. 
-
Дориларни оғиз орқали ичагада аниқ терапевтик дозаси бўлмайди. 
-
Дориларни оғиз орқали берганда таъсири тез бошланмай, маълум вақт 
ўтади. 
11.3. Дориларни сақлаш 
Дори сақлашни Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан 
қабул қилинган махсус қоидалари бор.Дориларни аптекадан олиш ва уларни 
сақлаш учун катта ҳамшира жавобгар ҳисобланади. 
Тез таъсир қилувчи ва заҳарли дориларни рецептини ёзишда қўйилган хато 
бемор соғлиғига манфий таъсир қилиши мумкин. Дорилар кунда ёзилади. Бу 
билан шифокор кўригида иштирок этаётган ҳамшира шуғулланади, касаллик 
тарихига ёзилган дориларни ёзиб олади ва аптекага талабнома ёзади. 
Кучли таъсир этувчи дориларни алоҳида қоғозга ёзиб олинади.
Дори моддалар хусусиятига қараб сақланади (порошок, эритма, шамчалар). 
Ҳамшира дорихонадан дори оларкан, уларнинг ёрлиғини текширади, 


147 
талабномадаги рецептларга солиштиради, уларнинг сифатини аниқлайди. 
Дориларни сақлаш учун махсус шкафлар бўлиб, улар яхши қулфланиши 
керак. Заҳарли ва наркотик дорилар алоҳида шкафда қулфланган ҳолда 
сақланади. Бу “А” шкаф деб аталади. Бу шкафда ушбу дориларнинг дозаси 
кўрсатилган бўлиши керак. Тез таъсир қилувчи дорилар “Б” рўйхатда бўлади 
ва алоҳида шкафда сақланади. Бу дорилар махсус зўйхатда бўлади. 
Талабнома ва ҳисоб дафтари бўлимда 3 йилгача сақланади ва комиссия 
иштирокида йўқотилади. 
Заҳарли моддалар запаси 5 кунлик меъёрдан ошмаслиги, тез таъсир қилувчи 
дориларники эса 10 кунликдан ошмаслиги керак. Махсус шкафларда стерил 
дорилар (томирларга), ичиш учун дорилар ва терига суртиладиган дорилар 
сақланади. Ўткир ҳидли дорилар махсус шкафларда сақланади. Спиртли ва 
эфирли эритмалар оғзи яхши беркиладиган идишларда сақланиши керак, 
чунки улар буғланиб кетиш хоссасига эга. Суюқ дорилар уй ҳароратида тез 
бузилади, шунинг учун улар музлатгичда сақланиши керак. Улар фақат 3 
кун давомида ишлатилади. Баъзи бир дорилар ёруғда тез бузилади, шунинг 
учун уларни махсус қора рангли идишларда сақлаш керак. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish