1.2.2. Беморни ҳозирги аҳволи (status praesens
).
Беморни умумий ҳолатини баҳолаш объектив маълумотларга
асосланади. Қуйидаги ҳолатлар тафовут қилинади: қониқарли, ўрта оғир ва
оғир. Педиатрияда умумий ҳолатни баҳолаш учун 2 асосий мезон:
заҳарланиш синдромларини аниқлаш даражаси ва аъзолар ва тизимлардаги
ўзгаришларни аниқлаш қўлланилади. Заҳарланиш клиник МАТ ўзгаришлари,
шунингдек бошқа тизимлар ўзгаришлари билан намоён бўлади.
Расм 3. Беморни умумий ҳолатини баҳолаш
Соғлом бола одатда актив, ҳаракатчан, атроф муҳитга қизиқувчан бўлади.
қониқарли ҳолатларда кучсиз намоён бўлган ҳолсизлик, камҳаракат,
безовталик кузатилиши мумкин. Тана ҳарорати меъёрда ёки субфебрил.
Териси оқимтир пушти рангда. Бошка тизимларда ўзгаришлар йўқ ёки аниқ
152
эмас. Ўрта оғир ҳолатларда заҳарланиш белгилари аниқ: бола холсиз,
хоҳишсиз мулоқотга киради. Тана ҳарорати 38 – 39
0
C. Териси қизарган ёки
оқиш – кўкимтир рангда. Нафас олиши бир оз тезлашган, тахикардия, қусиш,
суюқ ахлат, қорин дам бўлиши кузатилиши мумкин. Оғир ҳолатдаги беморда
эс-ҳуш бузилишининг турли даражалари, баъзан талвасалар кузатилади.
Ступор – бемор саволларга секин, аммо тўғри жавоб бериши билан кечадиган
эс-хуш бузилиши. Сопорда парадоксал таъсирчанлик: бемор баланд товушга
баъзан жавоб бермайди, секин товушга эса тўғри жавоб олиш мумкин.
Комада – эс-ҳуш тўлиқ аниқланмайди, ҳаракатлар кузатилмайди.
Гипертермия 39 – 40
0
C. Тери оқимтир, цианоз билан, микроциркулятор
ўзгаришлар (мармарсимон тери, хансираш, тахи- ёки брадикардия). Қорин
дам бўлиши ва ичаклар парези, диарея кузатилади. Диурез суст ёки йўқ.
Беморни умумий аҳволини ўзини ҳиссиётларидан ажрата билиш керак.
Умумий аҳволи ва ҳиссиётлари бир тусда бўлиши мумкин ёки йўк.
Беморни ҳолати фаол, суст ёки мажбурий бўлиши мумкин. Бемор ёток
ҳолатида ўз ҳолатини бемалол ўзгартириши мумкин. Суст ҳолат бемор
хушсиз ёки ўта кучсиз ҳолатида кузатилади. Баъзи ҳолатларда бемор
мажбурий ҳолатни эгаллайди (менингитда – бошини орқага ташлаб
ёнбошида, перитонитда – орқаси билан ҳаракатсиз, зотилжамда –
зарарланган томонни босган ҳолатда). Мувозанат сақлаш аномалиялари бор
ёки йўқлиги аниқланади. Бунга беморни умумий кўрикдан ўтказиш,
аҳволини баҳолаш, эс-ҳуши, ҳолати ва барча аъзолар ва тизимларни
жисмоний текшириш маълумотлари киради:
жисмоний ривожланиш
асаб-руҳий ривожланиш
тери ва тери ости ёғ қавати
суяк-мушак тизими
нафас олиш тизими
юрак қон-томир тизими
ҳазм қилиш тизими
пешоб ажратиш тизими
153
қон ишлаб чиқариш тизими
Do'stlaringiz bilan baham: |