Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Везикуло-пустулёз. 
Касалликнинг бошланишида боланинг қўлтиқ ости, 
чов бурмаларига, бошнинг сочли соҳасига, танасига оқиш рангдаги, атрофи 
қизғиш бироз шишган хошия билан ўралган, туғногич бошидан нўҳатгача 
катталикдаги ичида сероз суюқлик тутган пуфакча пайдо бўлади. Пуфакча 
ичидаги суюқлик кейин йирингга айланади. Кейинчалик пуфакча ёрилади ёки 


227 
орқага ривожланиб, қуриб, йўқолиб кетади. Одатда боланинг аҳволи деярлик 
ўзгармайди. 
Чақалоқлар терисида пуфакчалик тошмалар
(пузырчатка). Бу 
чақалоқлар пиодермиясининг энг кўп учрайдиган формаси бўлиб, ўзининг ўта 
юқумлилиги, ҳамда вақти-вақти билан эпидемия холида бирдан тарқалиб 
туриши билан ажралиб туради. 
Кўпинча чақалоқнинг 5-6 кунлигида, унинг ўзгаришсиз ёки бироз 
қизаринқираган терисида бир неча соат давомида бир нечта ёки кўп миқдорда 
нўҳатдан ўрмон ёнғоғигача катталигидаги пуфакчалар пайдо бўлади. 
Пуфакчалар ичида сероз суюқлиги бўлиб, атрофи билинар билинмас 
яллиғланиш хошиялар билан ўралган бўлади. Пуфакча суюқлиги 1-3 кун 
давомида йирингли сероз суюқлигига айланади. Пуфакча болани бутун 
баданига тарқалади ва ҳажми тез катталашиб ёрилиб, ўрнида тўқ қизил 
рангдаги қичийдиган, ҳўл очилиб қолган юза- эрозия пайдо бўлади. Эрозия 
атрофларида эпидермис қолдиқлари кузатилади. Кўпинча эрозия киндик 
атрофида, қоринда кўкрак, орқа, қўл-оёқ, думба соҳаларида пайдо бўлади. 
Кейинчалик айрим эрозиялар қуриб, сероз-йирингли қобиқга айланади. 
Бемор бола аҳволи оғирлашиб, бетоқат бўлади, тана ҳарорати 38-39 га 
кўтарилиб, эммай қўяди. Қонда лейкоцитоз кузатилиб, лейкоцитар 
формуласи чапга силжиган бўлади. Касаллик отит, пневмония, флегмона, 
сепсис асоратларини қолдириши мумкин. 
Сохта фурункулёз. 
Бунда тер безлари коптокчалари ва чиқарув 
йўлларига инфекция тушиши натижасида бола бошининг сочли соҳаларида, 
орқасида, думбасида ва сонларида нўҳатдан ловиягача бўлган катталикда, 
тўқ-қизил рангда қаттиқ инфильтрат пайдо бўлади. Тезда яллиғланган 
тугунчалар юмшаб марказ қисмида юмшоқ флюктуация пайдо бўлади ва 
кейин ёрилиб, ўзидан қон аралаш йиринг тутган суюқлик ажратади. 
Касаллик кўпинча тана ҳароратини кўтарилиши, кўкракни эммай қўйиш, 
тана вазнини пасайиши, диспепсия ўзгаришлари билан кечади. Теридаги 
ўзгаришлар чандиқ ҳосил қилиш билан якунланади. Касаллик флегмона, 


228 
отит, жигар ва қораталоқни жароҳатланиши, сепсис асоратларини 
қолдириши мумкин. 
Пиодермиянинг профилактикаси. Бола парвариши ва гигиена 
қоидаларига қаттиқ риоя қилган ҳолда тез-тез бола кийими, йўргак, 
чойшабларини алмаштириб туриш керак. Болани мунтазам равишда 
тиббиёт ходимлари кўригидан ўтказиб пиодермия ўчоқларини пайдо 
бўлишини олдини олиш лозим. Хона тоза, болага тегишлик нарсалар стерил 
ҳолда сақланиши керак. Болани совуқ қотиши ёки иссиқлаб қолишидан 
сақлаш лозим. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish