Везикуло-пустулёз.
Касалликнинг бошланишида боланинг қўлтиқ ости,
чов бурмаларига, бошнинг сочли соҳасига, танасига оқиш рангдаги, атрофи
қизғиш бироз шишган хошия билан ўралган, туғногич бошидан нўҳатгача
катталикдаги ичида сероз суюқлик тутган пуфакча пайдо бўлади. Пуфакча
ичидаги суюқлик кейин йирингга айланади. Кейинчалик пуфакча ёрилади ёки
227
орқага ривожланиб, қуриб, йўқолиб кетади. Одатда боланинг аҳволи деярлик
ўзгармайди.
Чақалоқлар терисида пуфакчалик тошмалар
(пузырчатка). Бу
чақалоқлар пиодермиясининг энг кўп учрайдиган формаси бўлиб, ўзининг ўта
юқумлилиги, ҳамда вақти-вақти билан эпидемия холида бирдан тарқалиб
туриши билан ажралиб туради.
Кўпинча чақалоқнинг 5-6 кунлигида, унинг ўзгаришсиз ёки бироз
қизаринқираган терисида бир неча соат давомида бир нечта ёки кўп миқдорда
нўҳатдан ўрмон ёнғоғигача катталигидаги пуфакчалар пайдо бўлади.
Пуфакчалар ичида сероз суюқлиги бўлиб, атрофи билинар билинмас
яллиғланиш хошиялар билан ўралган бўлади. Пуфакча суюқлиги 1-3 кун
давомида йирингли сероз суюқлигига айланади. Пуфакча болани бутун
баданига тарқалади ва ҳажми тез катталашиб ёрилиб, ўрнида тўқ қизил
рангдаги қичийдиган, ҳўл очилиб қолган юза- эрозия пайдо бўлади. Эрозия
атрофларида эпидермис қолдиқлари кузатилади. Кўпинча эрозия киндик
атрофида, қоринда кўкрак, орқа, қўл-оёқ, думба соҳаларида пайдо бўлади.
Кейинчалик айрим эрозиялар қуриб, сероз-йирингли қобиқга айланади.
Бемор бола аҳволи оғирлашиб, бетоқат бўлади, тана ҳарорати 38-39 га
кўтарилиб, эммай қўяди. Қонда лейкоцитоз кузатилиб, лейкоцитар
формуласи чапга силжиган бўлади. Касаллик отит, пневмония, флегмона,
сепсис асоратларини қолдириши мумкин.
Сохта фурункулёз.
Бунда тер безлари коптокчалари ва чиқарув
йўлларига инфекция тушиши натижасида бола бошининг сочли соҳаларида,
орқасида, думбасида ва сонларида нўҳатдан ловиягача бўлган катталикда,
тўқ-қизил рангда қаттиқ инфильтрат пайдо бўлади. Тезда яллиғланган
тугунчалар юмшаб марказ қисмида юмшоқ флюктуация пайдо бўлади ва
кейин ёрилиб, ўзидан қон аралаш йиринг тутган суюқлик ажратади.
Касаллик кўпинча тана ҳароратини кўтарилиши, кўкракни эммай қўйиш,
тана вазнини пасайиши, диспепсия ўзгаришлари билан кечади. Теридаги
ўзгаришлар чандиқ ҳосил қилиш билан якунланади. Касаллик флегмона,
228
отит, жигар ва қораталоқни жароҳатланиши, сепсис асоратларини
қолдириши мумкин.
Пиодермиянинг профилактикаси. Бола парвариши ва гигиена
қоидаларига қаттиқ риоя қилган ҳолда тез-тез бола кийими, йўргак,
чойшабларини алмаштириб туриш керак. Болани мунтазам равишда
тиббиёт ходимлари кўригидан ўтказиб пиодермия ўчоқларини пайдо
бўлишини олдини олиш лозим. Хона тоза, болага тегишлик нарсалар стерил
ҳолда сақланиши керак. Болани совуқ қотиши ёки иссиқлаб қолишидан
сақлаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |