Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Геморрагик тошмалар
менингококцемияда оч қизғиш ёки қорамтир 
олча рангида ҳар хил ҳажмда (1-2 мм дан 5-6 см гача) юлдузчасимон 
кўринишда бўлади. Баъзан тери ичида суюқлик тутган пуфакчалар некрозга 
учраган соҳалар кузатилиши мумкин. Ноинфекцион касалликлардан 
геморрагик тошмалар Верльгоф, Шенлейн-Генох касалликларида, цингада, 
лейкозда, апластик камқонликда кузатилади. 
Қипиқсимон тангачасимон қоплама (sguama) - 
эпидермис мугуз 
қаватининг тўкилишидан пайдо бўлади. Тўкилаётган қоплама ҳар хил 
катталикда бўлиши мумкин: 5 мм дан катта бўлса япроқсимон, 1-5 мм 
оралиғида бўлса пластинкасимон, жуда майда бўлса - киприксимон тери 
тўкилиши дейилади. Тери тўкилиши қизамиқ, скарлатинадан ташқари себорея 
ва псориазда кузатилади. 
Терини кўриш мобайнида соч ва тирноқлар ҳолатига ҳам аҳамият бериш 
лозим. Одатда соч ялтироқ кўринишда бўлади. Сочни баҳолашда унинг 
меъёрдаги ўсганлигига ёки меъёрдан кўп (айниқса орқа ва оёқларда) ёки 
камлигига аҳамият берилади. 
Бошда сочнинг тароқсимон ўсиши болаларда экссудатив диатезда 
учрайди. Майин тукнинг пешонада кўп ўсиши болаларда пилороспазмда, энса 
соҳасида сочни тўкилиши- рахитда, перинотал энцефалопатияда, қўл- оёқларда 
ва орқада сочни кўп ўсиши туберкулёзда кузатилади. Сочни сийрак, қаттиқ, 


220 
мўрт бўлиб ўсиши гипотериозга хосдир. Қовуқ соҳасида сочни бевақт ўсиши 
ички секреция безларининг вазифасини бузилиши билан боғлиқдир. Бел 
умуртқасида ва думғаза соҳасида бир мунча сочни кўпроқ ўсиши умуртқани 
туғма беркилмай қолишида (spina bifida) кузатилади. Бошда сочнинг ўчоқлик 
бўлмаслиги (каллик) замбуруғ касалликларига хосдир. Соч ва тирноқнинг туғма 
ривожланмаган бўлиши терини ирсий дистрофия белгиси бўлиши мумкин. 
Тирноқлар шаклини ўзгариши, нотўғри ўсиши тирноқ замбуруғ 
касаллигида, қалконсимон без касаллигида ёки тирноқни туғма эктодермал 
дистоплазиясида кузатилади. 
Пайпаслаш 
- аввал юзаки, мулойим ўтказилиб, бунда бола ҳеч қандай 
оғриқ сезмаслиги зарур. Шифокорнинг қўли илиқ, тоза, қуруқ бўлиши шарт. 
Текшириш давомида боланинг ҳолатини, мимикасини кузатиб туриш ва 
унинг диққатини текширишдан бошқа томонга чалғитиш керак. Терининг 
пайпаслаш туфайли уни қалинлигини, эластиклигини, эгилувчанлигини, 
намлигини, ҳароратини аниқланади. Терининг эластиклигини аниқлаш учун 
уни тери ости ёғ қаватсиз қисмидан ўнг қўлнинг катта ва кўрсаткич 
бармоқлари билан бурма ҳосил қилиб йиғилади ва қўйиб юборилади. Агар 
бурма бирдан текисланиб кетса, бунда терининг эластиклиги меъёрда, агар 
бурма секин аста текисланса эластиклиги пасайган ҳисобланади. Терини бурма 
ҳосил қилиб ушлаш қаерда тери ости ёғ қавати кам бўлган (кўкрак қафаси 
олди қисмида қовурғалар устида, қўл кафтининг устки қисмида, тирсак 
бўғимида) ерларда ўтказиш тавсия этилади. Кучли даражада кахексияга олиб 
келувчи касалликларда, ошқозон ичак касалликларида, қисқа вақтда суюқлик 
йўқотиш натижасида тери қисқа вақтда юпқаланади ва эластиклигини 
йўқотади.


Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish