www.ziyouz.com kutubxonasi
54
«
Жон (нафс)лари истагани ҳолда (ўз) егуликларини йўқсулга, етимга ва есирга
едирурлар». (Дахр/Инсон, 76/8) .
Утбатул Ғулом бир кун Абдуллоҳ ибн Зайдга шундай дедилар: «Фалон киши етган нафс
даражалари ҳақида гапирилади. Мен ўз нафсимда бундай даражаларни сезмаяпман».
Абдулвоҳид дедиларки: «Чунки сиз нон билан хурмо ҳам ейсиз. У эса нонга бошқа ҳеч нарса
қўшмайди». «Агар хурмо емоқни тарк этолсам, мен ҳам ўша даражага ета оламанми?» «Ҳа
шундай», деди у. Бундан сўнг Утбатуъл-Ғулом йиғлай бошладилар. «Хурмо учун
йиғлаяпсизми?», деб сўрашди дўстлари. Абдулвоҳид ибн Зайд дўстларига шундай дедилар:
«
Уни ўз ҳолига қўйинг! Чунки унинг нафси хурмони тарк этмоқ билан қарорининг тўғрилигини
англади». Жаъфар ибн Наср шундай дедилар: «Жунайди Боғдодий анжир келтиришимни
сўрадилар, олиб келдим, улар орасидан фақат бир дона анжир олдилар. Ифтор вақти уни емоқ
учун оғзига олиб бордилар. Кейин анжирларни олиб кетишимни сўрадилар. Ва шўндай дедилар:
«
Ғайб оламидан менга махфий бир нидо келдики: «Эй Жунайд! Сен уни менинг розилигим учун
тарк этган эдинг. Энди такрор унга қайтмоққа уялмайсанми?»
Сирри Сақотий шундай дейдилар: «Ўттиз йилдан бери нафсим шарбат истамоқдадир. Лекин
мен бир марта ҳам нафсимнинг хоҳишини бажармадим».
Айтишларича, бир обид зот биродарларини таклиф қилдилар. Улар келдилар ва унга ҳам
бир миқдор нон келтирдилар. Бу орада биродарларидан бири нонларни синдириш учун
маъқулини излай бошлайдилар. Обид зот бу биродарига шундай дейдилар: «Қўявер, нима
қилаяпсан, билмайсанми, излаётган нонингда нечаларнинг меҳнати бор. Шулар, шулар у учун
меҳнат қилдилар. Далага уруғини ташлаганлар бор. Уни суғормоқ учун уни у ерга ҳайдаб
келган ёмғир булутлари бор. Ерни суғорган бошқа сув манбалари бор. Унинг етилишига макон
бўлган тупроқ бор. Одам боласининг меҳнати бор. Бутун буларнинг натижаси, оқибати ўлароқ
қўлга киритилган бу нонлар сенгача етиб келади. Сен бунча машаққатлардан сўнг қисматингга
рози бўлмай ва янада қулайроғини излаб, қориштириб, ағдар-тўнтар қилиб титкилаяпсан?!»
Бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳнинг (с.а.в.) айтишларига қараганда, «Олдингизга қўйилган
бир ноннинг шу ҳолга келиши учун уч юз олтмиш борлиқнинг меҳнати бор. Улардан биринчиси
-
Микоил алайҳиссаломдирлар. Чунки у зот алайҳиссалом раҳмат хазиналаридан бўлган сув
қўлланилишига вакил бўлганлар. Сўнг булутларни бошқарувчи фаришталар, қуёш, ой,
осмонлар, ҳаводаги фаришталар ва ердаги ҳайвонлар бор. Уларнинг сўнггилари деҳқон ва
охиргиси нонвойдир. Бу неъматлар таърифи битмас-туганмасдир.
Аллоҳ таоло марҳамат этади:
Do'stlaringiz bilan baham: |