Microsoft Word uylanish odobi ziyouz com doc



Download 475,58 Kb.
Pdf ko'rish
bet66/70
Sana21.02.2022
Hajmi475,58 Kb.
#49466
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70
Bog'liq
2 5231439113361556921

 
 
ФАРЖ ВА КЎЗ ШАҲВАТИДАН ТИЙИЛИШ 
Билгилки, фарж ва кўз шаҳвати одам боласида бўладиган шаҳватларнинг энг кўпидир. 
Инсонларнинг кўпи ё ожизлиги сабабли, ё қўрқув туфайли, ҳаё қилгани ёки вужуд 
саломатлигини сақлаш кераклиги учун шаҳват мажбур қиладиган чиркин ишни бажармоқдан 
чекинадилар. Диний бир сабабга таянмаган хусусларда савоб йўқ. Юқорида зикр этилган 
тўсиқларнинг бир фойдаси бор, у эса, гуноҳларнинг дафъ этилишидир. Чунки қай сабаб 
туфайли бўлса бўлсин, зинонинг тарк этилиши сабабли гуноҳи ўзидан дафъ этилган бўлади. 
Фазилат ва мўл савоб куч-қудрати, имконияти етгани ҳолда Аллоҳ таолонинг ризоси учун тарк 
этишидадир. Бу даража - сиддиқларнинг даражасидир. Бу сабаб туфайли шундай дейдилар: 
«
Ким ошиқ бўлиб ҳам иффатини муҳофаза этса, ишқини пинҳон тутса ва шу ҳол узра ўлса, ўша 
киши шаҳиддир!» 
Гўзал ва аслзода бир аёл бир одамни ўз нафси сари таклиф этганида: «Мен оламларнинг 
парвардигори бўлган Аллоҳ таолодан қўрқаман!» деган киши қиёмат куни арш сояси остида 
бўлади. 
Юсуф (а.с.) куч-қуввати ва рағбати бўлгани ҳолда Зулайҳодан қочиши маълум бўлган 
воқеадир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда у зотнинг (с.а.в.) бу ҳаракатини мақтайди. Юсуф (а.с.) 
шайтонга қарши муваффақият қозонганларнинг раҳбари бўлдилар. Айтилишича, Сулаймон ибн 
Ясор энг гўзал юзли инсонлардан бири эдилар. Бир куни уйига бир аёл келди ва нафсини унга 
арз этди. Сулаймон ибн Ясор ундан сақланди ва аёлни қолдириб, уйидан чиқиб қочди. 
Кейинроқ ўзларининг айтишларича, ўша кеча тушларида Юсуфни (а.с.) кўрдилар: «Сиз 
Юсуф (а.с.) мисиз?», дедилар. «Ҳа», дедилар у зот (а.с) ва шу оятни ўкидилар:
«
Қасамки, аёл уни (Юсуфни) хоҳлаган эди. Агар Парвардигоридан бир ишорат 
кўрмаса эдиу ҳам уни хоҳлаган (бўлурэди». (Юсуф, 12/24). 
Бухорийнинг Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а.) ривоят этганига кўра, уч киши бир жойга 
кетаётганда тунаш учун бир ғорга кирдилар. Ўшанда тоғдан бир қоя узилиб тушиб, улар 
паналанган ғор оғзини бекитиб қўйди. «Бизни бу қоя тошдан қутқарувчи фақат солиҳ 
амалларимизни эслаб, ўша амалларимиз ҳурматидан Аллоҳ таолога дуо қилмоғимиздир», 
дейишди. Бундан сўнг улардан бири шундай дуо қилди: «Ё Раббий! Сен биласанки, менинг 
кекса ота-онам бор эдилар: Уларга оқшом сут ичмасимдан аввал ўзим ичмасдим. Бола-
чақаларимга ҳам, бошқаларга ҳам сут ичирмасдим. Бир кун узоқдаги бир дарахт тагида қолиб 
кетдим. Уларга (сут бермоққа) улгуролмадим. Иккалови ҳам ухлаб колган эдилар, улар учун 
янги сут соғдим ва бошларида бориб кутдим. Улардан аввал болаларимга ва бошқаларга 
ичирмоқни хуш кўрмадим. Сут идишни ушлаган ҳолда ота-онам уйғонишларини кутдим. 
Ниҳоят тонг вақти бўлди. Болалар оёқларимга ўралашиб очликдан ғинширдилар. Охир, ота-
онам уйғондилар ва сутларини ичдилар. Ё Раббий! Агар мен бу ишни фақат Сенинг 
розилигингга эришмоқ учун қилганим рост бўлса, бизга ёрдам бер ва бизни бу ғордан, бу 
аҳволдан қутқар!» 


Уйланиш одоби. Имом Ғаззолий 

Download 475,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish