Microsoft Word uylanish odobi ziyouz com doc



Download 475,58 Kb.
Pdf ko'rish
bet67/70
Sana21.02.2022
Hajmi475,58 Kb.
#49466
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70
Bog'liq
2 5231439113361556921

www.ziyouz.com kutubxonasi 
60
Бундан сўнг қоятош жойидан қимирлади ва ғорнинг олди бироз очилди. Лекин улар у ердан 
чиқадиган даражада ғор оғзи кенгроқ очилмади. Улардан иккинчиси шундай дуо қилди: «Ё 
Раббий! Ўзинг билурсанки, амакимнинг бир қизи бор эди. У мен учун инсонларнинг энг 
севимлиси эди. Мен унга муродимни айтим. Лекин у рад этди. Ниҳоят, бир йилдан сўнг ёнимга 
келишга мажбур бўлди: Мен унга бир юз йигирма динор бермоқчи эканимни айтдим. Эҳтиёжи 
сабабли мажбур бўлганидан пулни афзал кўрди ва менинг истагимга кўнди. Бироқ, мен унга 
яқинлашмоқчи бўлганимда: “Аллоҳ таолодан қўрқ! Никоҳсиз ҳолда менга яқинлашма” деди. 
Шундан сўнг мен ўзимни тортдим ва ўша ёмон ишни қилишдан воз кечдим. Унга берган 
пулларимни ҳам қайтиб олмадим. Ё Раббий! Агар мен бу ишдан фақат Ўзингнинг Ризоингга 
эришмоқ учун шундай йўл тутган бўлсам, бизга мадад бер ва бу аҳволдан кутқар! 
Бундан сўнг қоятош ўрнидан ҳаракатланди ва ғор олди (оғзи) яна бир оз очилди. Лекин, 
барибир сиғмадилар ва чиқмоққа имкон тополмадилар. 
Улардан учинчиси эса шундай дуо қилдилар: «Ё Раббий! Ўзинг биласанки, мен мардикор 
ёллагандим. Ҳаммасининг ҳақларини бердим. Лекин биттаси ҳаққини олмасдан чиқиб кетди. 
Мен унинг ҳаққини (ишлатдим ва) кўпайтирдим. Маълум вакглар ўтиб, ўша киши келди ва: 

Эй Аллоҳ таолонинг қули! Ҳаққимни бер! - деди. Мен эса: 

Шу кўрганингиз; туялар, сигирлар, қўйлар ва хизматчилар ҳаммаси сизнинг 
ҳаққингиз(сабаби)дан кўпайган, - дедим. 
У киши: 

Эй Аллоҳнинг қули, мени мазах қиляпсизми ё ҳазиллашяпсизми? - деди. 
Мен эса:

Йўқ, мазах ҳам, ҳазил ҳам қилганим йўқ, олинг! - дедим. 
У ҳаммасини олди. 
Ё Раббий! 
Агар мен бу ишни фақат Сенинг розилигингни кўзлаб қилган бўлсам, бу аҳволдан қутқар! 
Бундан сўнг қоятош тамоман сурилиб, ғор олди бутунлай очилди ва улар ғордан қутулиб, 
чиқиб олдилар ва йўлларида давом этдилар. 
* * * 
Шаҳватига ҳоким бўлиб, иффатини қўриганларнинг фазилати шундай. 
Зинонинг боши (бошланиши) - шаҳват билан қарамоқдир. Шу сабабли кўзни ҳаромга 
қарашдан қўриш керак. 
Чунки, уни тийиш ҳам қийин ва ҳамда у барча ёмонликларнинг бош манбаидир. 
Агар ёмон мақсади бўлмаса, биринчи қараш гуноҳ эмас. Лекин, такрор қараладиган бўлса, 
гуноҳ бўлур ва ундан ҳисоб берилади, сўроққа тортилади. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деганлар: 

Download 475,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish