Microsoft Word uylanish odobi ziyouz com doc


« Таомингизни зикр ва намоз билан хазм этингиз



Download 475,58 Kb.
Pdf ko'rish
bet60/70
Sana21.02.2022
Hajmi475,58 Kb.
#49466
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   70
Bog'liq
2 5231439113361556921

«
Таомингизни зикр ва намоз билан хазм этингиз. Бирдан ухламангиз, йўқса
кўнглингиз қаттиқлашади». (Ибнус-Санно Ҳазрати Оишадан (р.а.) ривоят қилган). 
Бунинг учун энг кам тўрт ракат намоз ўқиш ва сўнг ухлаш керак. Ёки юз марта тасбеҳ 
айтмоқ, яъни "субҳаналлоҳ" демак лозим. Ёхуд овқатдан сўнг дарҳол Қуръони каримдан бир 
жуз ўқимоқ керак. 
Суфёни Саврий Ҳазратлари кечаси қорин тўйдирсалар, тонгтача ибодат этиб ўша тунни 
жонлантирардилар. Агар кундуз қорин тўйдирсалар, ўша кунни намоз ва зикр билан 
кечирардилар. 
Бир кишининг жони ширин таомлар ва гўзал мевалар истамаса, ўша киши нон емоқни тарк 
этиб, нон ўрнига ёқтирган нарсаларни есин. Токи, улардан куч олсин, қувватланиб, ибодатида 
давом этсин. 
Агар ўша енгил ва оғир таомлар икром этилса, енгилларидан бошласин. Шу тариқа уларни 
егач, иштаҳаси ёпилади ва оғир овқатлардан емайди. 
Аллоҳ таоло марҳамат этади: 
«
Енглар ва ичинглар, ош бўлсин, бу, у дунёда ўтган кунларда қилган амаллариигиз 
мукофотидир!» (Ал-Ҳаққо, 69/24). 
Абу Сулаймон ад-Дороний дейдиларки: «Хоҳишлардан бир хоҳишни тарк этмоқ йил бўйи 
кундузлар рўза тутиб, кечалар намоз ўқимоқцан хайрлироқ ва кўнгил учун янада 
фойдалироқдир!» 
Аллоҳ таоло Ўзи рози бўладиган ишларда бизга муваффакият ато этсин! Амийн! 
ОЧЛИКНИНГ ҲУКМИ ВА ИНСОНЛАРНИНГ ҲОЛЛАРИ 
Барча ишларда орзу этилган ғоя - ўрта йўлни афзал кўрмоқдир. Чунки ишларнинг энг 
хайрлиси ўрта ҳолли бўлганидир. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:
«
Ишларнинг энг хайрлиси ўрта(ча)ларидир». (Байҳақий «Шуабул имон»да мурсал ўлароқ 
ривоят этганлар). 
Егулик ва ичимликларида ўрта ҳолликни афзал билган киши меъдасида бирор оғирлик ҳис 
этмайди. Очлик аламини ҳам сезмайди. Чунки емоқдан мақсад - ҳаётининг давом этиши ва 
ибодат учун куч йиғишдир. Ваҳоланки, меъданинг тўлалиги ҳузурли ибодатга монеълик 
қилади. 
Очлик алами ҳам кўнгилни машғул этади ва кишини Аллоҳ таолодан ғофил айлайди. 


Уйланиш одоби. Имом Ғаззолий 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
56
Фаришталар емоқ-ичмоқдан беҳожат бўлганлари учун емоқнинг оғирлигини ва очликнинг 
аламини тортмайдилар. 
Инсоннинг охирги мўлжали ва ғояси ўрта йўлни тутиб Аллоҳ таолога етишиш бўлмоғи 
лозим. 
Инсон тўклиқдан ҳам, очликдан ҳам кутулиши мумкин эмас. Шу сабабли ўрта йўлни танлаб, 
қувватини муҳофаза этмоғи даркор. 
Бир чумолини ўйлаб кўрайлик! 
Чумоли агар олов доирасида қолган бўлса, у ердан қутулишга ҳаракат қилади. Лекин олов 
чамбаридан чиқиш имконсиз эканини сезгач, энди марказга қараб чопади. Олов доирасининг 
маркази эса, ўша ҳалқанинг ўртасидир. Шу тариқа чумоли агар ўладиган бўлса марказда 
ўлмоқни истайди. Чунки ўрта нуқта ҳар томондан оловга тенг узоқликда. Инсон ҳам худди 
шундай, чумолига ўхшайди. Чунки у ҳам ҳар тарафдан шаҳват ва хоҳишлар билан қуршалган. 
Ўша доирани ёриб чиқиши қийин. Шу сабабли инсон ундан қутулмоқ учун фаришталарга 
ўхшашни истайди. Чунки фаришталарга олов таъсир қилмайди. Фаришталарга яқин бўлишнинг 
энг маъқул йўли эса емоқни озайтириб, ўрта йўлни танлашдир. Аллоҳ таоло марҳамат этади:

Download 475,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish