1. Маркетинг тадқиқотлари тушунчаси ва усуллари


Шарқда ишлаб чиқариб, шу ернинг ўзида сотиш



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/32
Sana16.03.2022
Hajmi1,05 Mb.
#493164
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   32
Шарқда ишлаб чиқариб, шу ернинг ўзида сотиш
— бу концепция 
Ғарб бизнеси учун маълум қийинчиликлар билан амалга оширилади, 
чунончи: юқори сифатли хом ашёнинг етишмаслиги, бюрократик 
келишувларнинг 
мураккаблиги, 
нархлаштириш 
механизмининг 
самарасизлиги ва, айрим ҳолларда, бозор имкониятларидан фойдаланишда 
кўзда тутиб иш қилишнинг нуқсонлари. Бунга қарамай, ишлаб чиқариш ва 
сотиш стратегияси кўпгина Ғарб фирмалари томонидан фаол амалга 
ошириляпти. Масалан, Марказий Осиё бозори ўз миқёслари билан энг йирик 
ишлаб чиқарувчилар, шу жумладан, кир ювиш воситалари, тиш пастасини 


чиқарадиган «Проктер энд Гембл» ва «Кока-кола» компанияларини, 
«Нестле» концерни ва бошқаларни қизиқтириб қолди. 
 
 
Корхона микро-муҳити 
Фирманинг микро-муҳити таркибига таъминотчилар, воситачилар, 
рақобатчилар, мижозлар (истеъмолчилар) ва алоқалар ўрнатилувчи 
аудиториялар киради. Бироқ маркетинг фаолиятини уюштириш жараёнида 
корхона қарамоғида бўлган қисмларнинг манфаати ҳам ҳисобга олиниши 
зарур, шу жумладан, юқори раҳбарият, молиявий хизмат, моддий-техника 
таъминоти хизмати, ишлаб чиқариш, бухгалтерия, илмий ва конструкторлик 
ишлари хизмати (4.1-расм). Корхонанинг умумий мақсад ва вазифалари, 
стратегия ва сиёсати юқори раҳбарият томонидан аниқланади. 
Таъминотчилар
— бу келишилган шартномаларга кўра фирмани хом 
ашё материаллари, жиҳозлар ва техник воситалар, комплектловчи 
маҳсулотлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳоказолар билан таъминлаб 
турувчи корхоналар. Улар уч турга бўлинади: эксклюзив, қонунқоидага риоя 
қиладиган ва четки. Биринчилари — фақат мазкур фирма билан ҳамкорлик 
қиладилар, иккинчилари — фирмага ҳам, унинг рақибларига ҳам хизмат 
қўрсатадилар, учинчилари — фақат рақобатчилар билан ишлайдилар. 
Табиийки, эксклюзив таъминотчиларга етарлича катта ҳажмдаги фаолият 
соҳасига эга бўлган, бундай таъминотчига барқарор ишни таъминлай олган 
фирма эга бўлиши мумкин. Қонунқоидага риоя қиладиган таъминотчиларга 
келганда эса, улар билан яқин муносабатларни сақлаб туриш керак, чунки 
улар фирма ҳақида ҳам, унинг рақиблари ҳақида ҳам бой ахборот манбаи 
бўлиб майдонга чиқиши мумкин. 
Таъминот тизимининг ташкил этилиши жиддий равишда маркетинг 
жараёнларига таъсир кўрсатади ва ресурсларнинг камчилига, товар 
жўнатишдаги узилишлар, албатта, сотиш ҳажмига ва пировард корхонанинг 
иззатобрўига зиён келтириши мумкин. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish