129
рўёбга чиқариш сари ташланган муҳим қадам бўлди. Мазкур қарорларга
мувофиқ, вилоятга ташриф буюраётган чет эллик туристлар ва мамлакатимиз
сайёҳларига қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга кўрсатилаётган сервис
хизматлари сифатини янада яхшилашда туристик фирмаларни ўрни муҳим
ҳисобланади.
Вилоятимизда сайёҳлик соҳасини изчил ривожлантириш,
туризм
индустрияси ва инфратузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида
Юртбошимиз томонидан тасдиқланган дастур асосида жами 21 та (шундан 17
таси Бухоро шаҳрида) янги меҳмонхона фойдаланишга топширилди, 7 та янги
замонавий туристик классдаги автобуслар харид қилинди. Қисқа даврда
авиақатновлар ва “Афросиёб” тезюрар поездининг ҳаракатланиш жадваллари
оптималлаштирилди. Бухоро шаҳрида янги меҳмонхоналар, маданий-
кўнгилочар масканлар ва 500 кишига мўлжалланган замонавий амфитеатр каби
объектларни ўз ичига олувчи “Қадимий Бухоро” туристик ҳудудини барпо этиш
учун 10 гектар ер майдони ажратилиб, хорижий
меъморлар билан биргаликда
лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда.
Туристик фирмалар бўлиб, ишлаб чиқариш, сервис, маданий ташкилотлар
шулардан меҳмонхоналар, ресторанлар, музейлар, кўргазма, транспорт
компаниялари, спорт муассасалари ва ҳ.к. ҳисобланади. Ўзининг
тадбиркорлиги
спецификаси бўйича малакали туроператор турмаҳсулотни яратади, ўз
турларининг умумий бош каталогини чоп этади, турларнинг улгуржи савдосини
олиб боради ва сотилган турларда туристларга хизмат кўрсатишни таъминлайди.
Ҳогирги пайтда Бухоро вилояти бўйича 124 та меҳмонхона фаолият
кўрсатмоқда. Бухоронинг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида 2018
йилда 30 дан ортиқ меҳмонхона, 50 га яқин ресторан ва 10 дан зиёд истироҳат
боғларини қуриш мўлжалланмоқда.
Минтақамиз туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга бўла туриб, узоқ
йиллар бу имкониятдан тўлиқ ва самарали фойдаланилмагани, туризм ривожи
учун қулай иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилмагани
туристик фирмалар фаолиятида бир қанча муаммоларни келтириб чиқарди ва
улар қуйидагилардан иборат.
Солиқ сиёсатининг нобарқарорлиги;
Туристик хизматлар бозоридаги юқори рақобат;
Давлат томонидан туризм ривожланишига берилаётган имкониятлардан
самарали фойдаланмаслик;
Ўз пул маблағларининг етишмовчилиги;
Истеъмолчиларнинг тўлашга қодир эмаслиги;
Туристик фаолиятни тартибга келтирадиган хуқуқий ва меъёрий
ҳужжатларнинг етишмаслиги;
Туризм инфратизилмасининг қониқарсиз ҳолати;
Сармояларнинг танқислиги;
Малакали ходимларнинг етишмаслиги ва бошқалар.
Туризм салоҳиятини оширишда солиқ тизими ва унинг имтиёзларидан
самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
"Ўзбекистон
Республикасининг
туризм
салоҳиятини
130
ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий
чора-тадбирлар тўғрисида" ги фармонига мувофиқ туризм соҳасидаги
корхоналарга солиқлардан қуйидаги имтиёзлар:
Уч йил мобайнида асосий фаолият туристик хизматларини ташкил
этувчи юридик шахслардан фойда солиғи, эр солиғи ва мол-мулк солиғи,
шунингдек ягона солиқ тўловини тўлашдан озод қилинади. Имтиёзлар муддати
- ишга туширган кундан бошлаб 3 йил.
2018 йил 1 январдан бошлаб сайёҳлик маҳсулотларини сотиш ва / ёки
сайёҳлик хизматларини онлайн тарзда бронлаштиришга хизмат қилувчи,
электрон хизматларни, шу жумладан электрон тўловларни, бронлашни, сотиб
олишни ва бошқаларни,
шунингдек, ихтисослаштирилган Интернет сайт ва
порталларни замонавий туристик хизматларни таклиф қилувчи хўжалик
юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базаси камайтирилади.
Ўз ҳудудида бепул Wi-Fi зоналарини ўрнатган хўжалик юритувчи
субъектларнинг солиққа тортиладиган базаси мос келадиган сифатли симсиз
кириш зонасини жойлаштириш учун ускуналарни сотиб олиш ва Интернет-
трафикни сотиб олишга сарфланадиган харажатлар миқдори билан камаяди.
Солиқ солинадиган базанинг камайиши ягона солиқ тўлови тўловчилари учун
ҳам белгиланади.
Мамлакатимизда шунча имтиёзлар бўлсада солиқ юки даромади ўхшаш
юртлардагига нисбатан анчайин юқори ҳисобланади. Солиқ
юкини
оптималлаштириш самарали иқтисодиётга эришиш учун асос бўлади. Бунинг
учун солиқ ислоҳотларини ўтказиш керак:
1. Солиқ юкини кескин камайтиришга ва аксарият кичик корхоналарни шу
билан туристик фирмаларга хам умумбелгиланган солиқ солиш режимига
ўтказиш мақсадида солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимини тубдан ислоҳ
қилиш, жумладан:
– умумбелгиланган режимда тушум солиқларини бекор қилиш;
– солиқлар сони (жумладан, абонент рақамидан фойдаланиш тўлови каби
ғаройибларини) сезиларли қисқартириш;
– солиқ солиш ставкаларини қисқартириш;
– инвестиция харажатларида 100 фоизли амортизация ва ҚҚС
қайтарилиши тамойилларини жорий қилиш.
2. Солиқ солишнинг соддалаштирилган режимида фаолият юритувчи
корхоналарнинг ҚҚСга ўтишини рағбатлантириш. Ёки чакана савдога солиқлар
фойдасига ҚҚСдан воз кечиш (Япония ва АҚШдаги каби).
3. Меҳнатга солиқларни кескин камайтириб, даромад солиғи тўлашнинг
“текис” шкаласига ўтиш.
4. Индивидуал ва тармоқ солиқ имтиёзларидан воз кечиш. Истиқболда –
солиқ солишнинг турфа режимлари сиёсатидан воз кечиш.
5. Солиқ маъмурияти ва солиқ ҳисоботи тизимларини соддалаштириш.
Амалий нуқтаи назардан солиқ тизимидаги ўзгаришлар минтақамиз асосий
макроиқтисодий кўрсаткичлар барқарорлигини
таъминлашда, аҳолини
ижтимоий муҳофаза қилиш ва янги иш ўринлари яратилишини