134
миллий уюшмаларининг иш юритиш бўйича долзарб ва муҳим вазифаларни
муҳокама қилиш, дунё ҳамжамиятида гид касбининг мавқеини ошириш бўйича
саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун кенг имкониятлар майдонига айланди.
Ҳозирда туризм соҳасидан олинаётган даромад дунё миқёсидаги ялпи
даромаднинг 9 фоизини ташкил қилади. Бу кўрсаткич
йилдан-йилга юксалиб
бормоқда. Бугунги кунда жаҳон аҳолисининг ўндан бир қисми саёҳлик соҳасида
фаолият олиб боради. Ушбу маълумотлар туризм йўналишининг келгусида
истиқболи порлоқ эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Туризмни янада
ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири эса бу борада таълим сифатини
яхшилаш, яъни мутахассис кадрлар тайёрлаш масаласидир. Шу сабабдан ҳам бу
йилги Тошкент ярмаркасида “туризмда таълим” мавзусига алоҳида урғу
берилди.
Ҳозирги вақтда туризм соҳасига ёшлар орасида қизиқиш ортиб бораётгани,
кўплаб билимли ва ташаббускор мутахассислар етишиб чиқаётгани ва улар
бевосита соҳада янги даромад манбаларини шакллантиришга ҳисса
қўшаётганини айтиб ўтиш жоиздир.
Дарҳақиқат, юртимизнинг бебаҳо
табиати билан таништиришга
йўналтирилган экотуризм, альпинизм ва бошқа сайёҳлик турларини равнақ
топтириш, олий ва ўрта-махсус касб таълими жараёнида экология, психология,
социология, география ва бошқа фанларнинг чуқур ўқитилаётгани мамлакатимиз
сайёҳлик салоҳиятини юксалтиришда катта аҳамият касб этмоқда.
Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти вакилларининг таъкидлашича, туризм
таълимини янада жонлантириш мақсадида 1998 йилда ташкилот қошида махсус
жамғарма ташкил этилган. Шу билан бирга барча аъзо мамлакатлардаги 120 та
бўлим ва институтларни бирлаштирувчи интерактив тармоқ ишга туширилган.
Бу эса таълим ва туризмга тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар, соҳа
янгиликлари ва
ютуқлари билан танишишга, туризм ҳамда таълим соҳасидаги фойдали
тажрибаларни оммалаштиришга имкон бермоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистонда соҳани кўптармоқли шаклда ривожлантириш
учун билимли, тадбиркор ва рақобатбардош хизматчи-ходимларни кўпайтириш,
улар малакасини ошириб боришга катта аҳамият қаратиш лозим. Маълумки,
ҳозирги пайтда Ташкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Термиз шаҳарларида жами
10 та касб-ҳунар
коллежлари, Тошкент давлат иқтисодиёт университети,
Самарқанд туризм ва сервис институти, Бухоро ва Урганч давлат
университетларида ҳамда Ташкентдаги Сингапур
менеджмент институтида
туризм соҳаси учун мутахассислар тайёрлаб берилади.
Айни вақтда Ўзбекистонда сайёҳларга хизмат қилувчи 20 мингдан зиёд
ходимлар фаолият кўрсатади. Улар сони йилдан-йилга кўпайиб бораётгани
юртимизда соҳа имкониятлари кенгайиб, ривожланиб бораётганлигидан далолат
беради.
Бу статистик кўрсаткичларни янада юксалтириш учун эса таълим
сифатини яхшилаш, янги технологияларни татбиқ этиш, ёшларга хорижий
тилларни чуқур ўргатишга катта эътибор бериш, таълим муассасалари педагог
ва ўқитувчиларининг малакасини ошириш зарур.
135
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, 2000 йилдан буён “Ўзбектуризм” МК
қошида илмий-ўқув консалтинг маркази фаолият кўрсатиб келмоқда. Марказда
ёшлар гид-таржимонлик,
проводник-стюарт, туроператорлик, меҳмонхона
бизнеси менежери, маъмурият йўналиши, официантлик ва бошқа йўналишлар
бўйича ўқитилади. Ушбу ўқув муассасаси мамлакат туризм бозорини ёш кадрлар
билан таъминлашга, ходимлар малакасини оширишга катта ҳисса қўшиб
келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: