Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
129
С-4727, С-6524, C-6541, Наманган-77, Турон-1, Тошкент-6 ва Бухоро-6
навлари билан 17 та хромосомаси алмаштирилган линияларни дурагайлаб,
153 хил дурагай комбинациялар олинди. Ҳозирда булардан Ан-Баявут-2 ва
Шодлик-9 навлари иштирокидаги дурагайларнинг иккинчи авлод уруғлари
ҳамда қолган навлар иштирокидаги дурагайларнинг биринчи авлод уруғлари
марказда яратилган ғўзанинг ноёб гермоплазмасида сақланмоқда.
Бугунги
кунда Ан-Баявут-2 нави билан алмаштирилган хромосомалари SSR (оддий
такрорланувчи кетма-кетлик) маркерлар ёрдамида ўз тасдиғини топган 11 та
хромосомаси алмаштирилган линияларни дурагайлаш асосида, 1300 дан
ортиқ рекомбинант инбред линияларни (РИЛ) ўз ичига олган 11 та популяция
яратилди. Шунингдек, Ан-Баявут-2 нави билан CS-B25 линия иштирокидаги
комбинацияда 141 та линиядан иборат бўлган
РИЛ популяцияси яратилиб,
уларнинг уруғлари сақлаш учун марказ гермоплазмасига топширилди.
Ғўзанинг ушбу РИЛ популяциялари қимматли хўжалик белгиларни
хариталашда муҳим эканлигини инобатга олиб, Ан-Баявут-2 ва CS-B25
генотиплари иштирокида яратилган РИЛ
популяцияси ДНК маркерлар
технологияси ёрдамида тадқиқ қилинди. Унга кўра, ота-она генотиплари 884
та SSR праймерлар жуфтлиги билан ПЗР (полимераза занжирли реакция)
усулида скрининг қилиниши натижасида 54 та полиморфик маркерлар
аниқланиб, улар ёрдамида 93 та РИЛ генотиплари скрининг қилинди. Ушбу
полиморфик маркерларни қимматли хўжалик белгилар билан боғлиқлигини
аниқлаш мақсадида, сўнгги йилларда нашр қилинган соҳага доир мақолалар
таҳлил қилинди. Унга кўра, 54 та маркердан 25 таси ғўзанинг тола сифати ва
агрономик белгиларига алоқадор бўлган миқдорий белгилар локуслари
(МБЛ) билан генетик бириккан ДНК маркерлари эканлиги маълум бўлди.
Улардан 17 таси
толанинг сифат белгиларига, 4 таси толанинг сифат
белгилари билан агрономик белгиларига ва қолган 4 таси эса вилт касаллиги
ҳамда стрессларга чидамлилик белгиларига алоқадор бўлган МБЛ билан мос
келди. Олинган маълумотлар мазкур популяциянинг генетик харитаси
натижаларини бойитишда қимматли манба бўлиб хизмат қилади.
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
130
Хулоса ўрнида, хромосомаси алмаштирилган линияларни маҳаллий
пахтачилигимизга қўллаш орқали, бир нечта
дурагай комбинациялар билан
бирга 12 та РИЛ популяцияси яратилганлиги ҳамда марказ гермоплазмасига
киритилганлигини айтишимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: