Генетика, геномика ва биотехнологиянинг замонавий муаммолари


ҒЎЗАДА ТУРЛАРАРО ДУРАГАЙЛАШ ВА ДНК МАРКЕРЛАР



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/123
Sana12.03.2022
Hajmi2,5 Mb.
#491646
TuriСборник
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   123
Bog'liq
konfer 2016 cgb

ҒЎЗАДА ТУРЛАРАРО ДУРАГАЙЛАШ ВА ДНК МАРКЕРЛАР 
ТЕХНОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИБ ХРОМОСОМА БЎЛАКЛАРИ 
ИНТРОГРЕССИЯЛАНГАН ЛИНИЯЛАР ПОПУЛЯЦИЯСИНИ 
ЯРАТИШ
Ачилов С.Г., Макамов А.Х., Тўраев О.С., Кушанов Ф.Н., 
Бўриев З.Т, Абдурахмонов И.Ю. 
ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази 
111215, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вил., Қибрай тум, Университет кўча, 2-уй 
Ғўзанинг ёввойи турлари табиат ноқулай шароитларига чидамлилик 
хусусиятларига эга бўлиб, уларнинг фойдали белгилари маданийлашган ғўза 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
123 
линия ва навларига анъанавий турлараро дурагайлаш йўли билан ўтказиб 
келинади. Дурагайлашнинг ушбу усулида ёввойи ғўза турларидаги салбий 
белгилар ўзининг устунлигини намоён этиб, авлодларда селекция 
жараёнларини мураккаблаштиради. Шу билан бирга, ҳар хил турлар 
геномларининг номувофиқлиги туфайли сегрегациянинг бузилиши ва 
геномлараро чегараланган рекомбинациянинг кузатилиши каби муаммолар 
улардаги қимматли белгилардан самарали фойдаланишни чеклайди. 
Сўнгги ўн йилликда дунё ўсимликлар селекциясида кенг қўлланилаётган 
ДНК маркерлар технологияси юқорида таъкидлаб ўтилган муаммоларни 
четлаб ўтиб, ёввойи ғўза турларидаги фойдали белгилардан самарали 
фойдаланиш имкониятини беради. 
Ғўзанинг 
Gossypium darwinii 
Wat ёввойи тури филогенетик келиб 
чиқишига кўра, ғўзанинг ўрта толали 
G. hirsutum
L. турига узоқ ва ингичка 
толали 
G. barbadense
L. турига яқин бўлиб, ўзининг тола сифати юқорилиги 
ҳамда 
шўрхокликка 
чидамлилиги 
билан 
пахтачиликда 
қимматли 
ҳисобланади.
Ғўзанинг Наманган-77 ва Андижон-35 навлари билан 
Gossypium darwinii 
Wat ёввойи турини турлараро дурагайлаш усули билан чатиштириш 
натижасида олинган дурагайлардан ДНК маркерлар технологиясидан 
фойдаланиб 
хромосома 
бўлаклари 
интрогрессияланган 
линиялар 
популяциясини яратиш мазкур тадқиқотнинг асосий мақсади ҳисобланади. 
Бунинг учун ғўзанинг маҳаллий Наманган-77 ва Андижон-35 навлари ҳамда 
Gossypium darwinii 
Wat ёввойи тури тадқиқотнинг бошланғич материаллари 
сифатида танлаб олинди. Мазкур тадқиқотни амалга ошириш учун ғўзанинг 
ҳар бир хромосомасига хос бўлган 10 тадан SSR (оддий такрорланувчи 
кетма-кетлик) праймерлар жуфтлиги (жами 260 та) ДНК маркерлари 
сифатида танлаб олинди. Тадқиқот учун олинган ғўзанинг бошланғич 
генотиплари дурагайланиб, улардан икки хил (Наманган-77×
G. darwinii 
Wat) 
ва (Андижон-35×
G. darwinii 
Wat) дурагай комбинациялар олинди. Биринчи 
авлод F

дурагайлари реципиент сифатида фойдаланилган Наманган-77 ва 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
124 
Андижон-35 
навлари 
билан 
бэккросс 
чатиштирилди. 
Тадқиқотда 
фойдаланилган бошланғич генотиплар ўртасида генетик полиморф бўлган 
ДНК маркерларини аниқлаш учун танлаб олинган 260 та ДНК маркерлари 
билан ПЗР (полимераза занжирли реакция) усулида скрининг қилинди. 
Олинган натижалар генотипик таҳлил қилиниши натижасида, ғўзанинг ҳар 
бир хромосомасига хос бўлган иккитадан олтитагача (жами 120 га яқин) 
бўлган полиморфик ДНК маркерлари аниқланди. Ушбу ДНК маркерлари 
ёрдамида ғўзанинг 
G. darwinii 
Wat ёввойи туридаги тегишли локуслар 
реципиент навларга маркерлар асосланган селекция усули билан 
интрогрессия қилинади. Ҳозирда, олинган биринчи авлод бэккросс 
дурагайларида танлаб олинган 120 та полиморфик ДНК маркерлари билан 
ПЗР скрининг ишлари амалга оширилмоқда. 
Мазкур тадқиқот натижасида, ғўзанинг ёввойи 
G. darwinii 
Wat турига 
хос бўлган фойдали локусларни ўзида тутган, хромосома бўлаклари 
интрогрессияланган линиялар популяцияси яратилади ва генларни 
хариталашда ушбу популяция қимматли ашё бўлиб хизмат қилади. 

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish