Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
121
филогенияси ва эволюцион йўналишининг кетиш жараёнларини аниқлашда
ҳам қўл келади.
Цитогенетик тадқиқотлар ЎзР Миллий Университетининг «Пахта
генетикаси»
лабораториясида, катта илмий ходим Э.М. Рахматуллина
бошчилигида бажарилди. Тажрибада жийданинг иккита тури (
E. orientalis, E.
angustifolia
) ўрганилди. Тадқиқотлар учун материаллар Зарафшон, Сирдарё
ва Қашқадарё воҳаларидан олиб келинди.
Жийда хромосомаларнинг сони
мейоз жараёнининг метафаза I да аниқланди. Тадқиқотлар натижасида
ўрганилган жийда турларининг ҳаммасида хромосомалар сонининг бир
хиллиги маълум бўлди. Тажрибадаги жийда
турларининг чангларидаги
хромосомалар конъюгациясининг (метафаза II да) маълум тартибдалиги, улар
жуда майда, 14 та бивалент хромосомалардан ташкил топганлиги аниқланди.
Ҳар бир бивалентлар 4 та хроматиддан иборат бўлади. Демак, хулоса қилиб
айтганда ўрганилган барча жийда турларида хромосомаларнинг диплоид
тўплами 28 (2n=28) га тенг экан. Жийданинг бошқа турларида (
E. argentea
,
E.
pungens
ва
E. umbellata
) ҳам айнан шу сондаги хромосомалар бошқа олимлар
томонидан аниқланган. А.Л. Тахтаджян (1987) нинг кўрсатишича,
жийдадошлар оиласида хромосомалар тўплами ҳар хил.
Улар гаплоид
ҳолатда х= 6, 10, 11, 12, 13, 14, диплоид холатда 2n=12, 20, 22, 24, 26, 28
бўлиши мумкин. Чакандада 2n=24, Шефердияда 2n=22. Тажрибада (метафаза
I да)
E. orientalis
нинг айрим чанг хужайраларида (0,29±0,06) бивалент
хромосомалардан ташқари 4 та хромосомали
квадривалент учраши
аниқланди. Бу ҳолат гетрозиготали ҳолатда хромосомалар ўртасида
транслокация (хромосомалар ўртасида ўрин алмашиш) жараёни асосида юз
берган. Квадривалент хромосомалар транслокация сегментларнинг ҳажмини
ҳам белгилайди. Бу жараёнда хромосомаларнинг ўртача ҳажмдаги
участкаларида алмашиниш юз берган.
E.
orientalis
квадривалент
хромосомаларнинг формаси очиқ ҳалқа шаклида ёки икки занжир шаклида
бир-бирига туташган транслокация комплекисидан иборат. Жийда
хромосомаларининг жуда майда бўлганлигидан балким буларда бошқача
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
122
квадривалентлар шакли (зиг-заг ва саккизлик кўринишида) аниқланмади.
Транслокация жараёни ўсимликларда полиморфлиликни ёки дигенерация
жараёнини келтириб чиқаради. Бу тўғрида В.В. Хвостова, Г.Л. Ячевская (1975)
лар ўзларининг ишларида тўлиқ ёритишган. Ҳужайра мейоздаги
хромосомаларнинг конъгация жараёнида яна шу маълум бўлдики,
хромосомалар доимо ҳалқаларни ҳосил қилади. Масалан, E. orientalis ва E.
oxycarpa турларида 14 та хромосомадан биттаси шундай ҳалқалар ҳосил
қилиши кузатилди. И.Ф. Жимулев (1993), Б.Ф. Чадов ва б. (1997)
фикрича
табиатда ўсимликлар генидаги транслокация жараёни турларнинг ҳосил
бўлишида ёки тур доирасида дивергенция жараёнини таъминлайди.
Жийданинг йирик серҳосил мевалари шу транслокация жараёнида пайдо
бўлиб, кейинчалик инсонлар томонидан бу сифатли белгилар кўпайтирилган
ва кенг тарқатилган бўлиши мумкин. Хромосомаларнинг сони,
шакли ва
йирик-майдалиги ҳар бир турда ўзига хос бўлади. Хромосомаларнинг сони
табиий танланишда катта аҳамиятга эга. Цитогенетика фанида тўпланган
маълумотларга кўра, айрим ҳолларда у ёки бу хромосомалар ўзаро
транслокацияда йўқолади ёки ҳосил бўлади. Кўп организмларда
хромосомаларнинг центромерга яқин қисми
генетик жихатидан инерт
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: