Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
11
КАРТОШКА
(SOLANUM TUBEROSUM L.)
БАРГ ТЎҚИМАСИГА
GUS
ГЕНИНИ АГРОИНФИЛТРАЦИЯ УСУЛИ ЁРДАМИДА
ТРАНСФОРМАЦИЯ ҚИЛИШ
Бабаджанова Ф.И., Шапулатов У.М., Мирзаахмедов М.Х., Убайдуллаева Х.А.,
Буриев З.Т. Абдурахмoнов И.Ю.
ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази
111215, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вил., Қибрай тум, Университет кўча, 2-уй
f.babadjanova@genomics.uz
Ген муҳандислиги ёрдамида генетик бойитилган ўсимликлар навларини
яратишда, трансформация жараёнини илк босқичларида
бегона генлар
экспрессиясининг нишон белгилари – репортер генлардан фойдаланилади.
Одатда репортер генларнинг маҳсулотлари оддий усуллар билан аниқланади.
Ҳозирги кунда
GUS
деб номланувчи репортер генлардан кенг
фойдаланилади, у β-глюкуронидаза ферментини
кодлайди ва субстратга
қўшилганда уни кўк рангли бирикмага қадар парчалайди
[
Susan J. K., 2002
].
Тажрибамизнинг асосий мақсади картошка барг тўқимасига
Agrobacterium
tumefaciens
орқали
pBI-121
вектори ўзида маркер
GUS
генини тутган
конструкция билан агроинфилтрация усули ёрдамида трансформация қилиш.
Тадқиқот
объекти сифатида
pBI-121
вектори ўзида маркер
GUS
гени
тутган конструкция ва картошканинг
(Solanum tuberosum L.)
Дезире ва
маҳаллий
Сарнав нави
in vitro
шароитида хона ҳарорати 22
0
С ва фотопериод
16 соат ёруғ 8 соат қоронғу, оқ ёғдули чироқда ўстирилган 1-ҳафталик
соғлом ўсимлик ниҳоллари тупроққа ўтказилиб фитотрон шароитида 2-ҳафта
давомида ўстирилди.
pBI-121
вектори ўзида маркер
GUS
гени тутган
конструкция
Agrobacterium tumefaciens
LBA 4404
штаммига трансформация
қилинди. Канамицин антибиотики ёрдамида
Agrobacterium
колониялари
скрининг қилинди. Тайёрлаб олинган инокуляция озуқаси ўсимлик
баргларига шприц ёрдамида инфилтрация усулида трансформация қилинди
[Hajela R.K., ва бошқ. 1990]. 4-кун ўтгандан кейин зарарлантирилган барглар
билан назорат баргларда
pBI-121-GUS
гени сифат реакциясини кўриш учун
тайёрлаб олинган
X-Gluc
эритмасига 37
0
С, 26
0
С ва 22
0
С ҳароратига қўйилди.
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
12
Орадан 3-кун ўтгандан кейин
β-глюкуронидаза
субстрати парчаланиб
глюкурон кислота ва хлоро-бромоиндигога ажралди. Хлоро-бромоиндиго
оксидланганда димерланиб кўк дихлоро-диброминдиго модда ҳосил
қилганлиги кузатилди [Liu Z. L., ва бошқ. 2002].
Тажриба натижалари шуни кўрсатдики, 37
0
С ҳароратга термостатга
қўйилган барг тўқималарини ҳаво ранг билан бўялиш ҳолати 26
0
С ва 22
0
С
ҳароратдагиларга нисбатан олдин кузатилди. Орадан 4-5 кун ўтгандан кейин
26
0
С ва 22
0
С ҳароратга қўйилган баргларда ҳам кўк рангга бўялаш ҳолати
кузатилди. Кейинги босқичда
pBI-121-GUS
гени барг тўқималарида
экспрессия бўлганлигини аниқроқ кўриш учун этил спиртиниг 50%, 70% ва
96% ли концентрацияларида барг яшил хлорофиллардан тозаланди ва
зангори рангга бўялганлиги яққол кўринди.
Картошка навларида турли хил ҳароратга нисбатан бўялганини
кўрадиган бўлсак, 37
0
С ҳароратда Дезире навида 90% ни, Сарнав навида 80%
ни ва 26
0
С ҳароратда Дезире навида 50% ни, Сарнав навида 40% ни ташкил
қилган бўлса 22
0
С ҳароратда Дезире навида 20% ни, Сарнав навида 25% ни
ташкил қилди. Шундай қилиб айтганда картошка барг тўқимасига
pBI-121-
GUS
генини агроинфилтрация усули ёрдамида трансформация қилиш ва
ушбу ген фаоллигини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борилди.
Тажриба
натижалари шуни кўрсатдики,
X-Gluc
эритмасида
pBI-121-GUS
гени сифат
реакциясини кўриш учун оптимал ҳарорат 37
0
С эканлиги аниқланди.
Кейинги
тадқиқотларимизда
агроинфильтрация
усули
ёрдамида
трансформация қилинган барглардан каллус тўқималар шакллантириш ва
соматик эмбриогенез усули ёрдамида регенерант ўсимликлар
олишдан
иборат.
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
13
Do'stlaringiz bilan baham: