БУҒДОЙДА
AGROBACTERIUM TUMEFACIENS
ОРҚАЛИ САМАРАЛИ
IN PLANTA
ТРАНСФОРМАЦИЯСИ.
Резаева Б.Р., Буриев З.Т., Убайдуллаева Х.А.,
Рахманов Б.К., Абдурахмонов И.Ю.
ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази
111215, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вил., Қибрай тум., Университет кўча, 2-уй
rezaeva.barno@gmail.com
Буғдой ўсимлиги (
Triticum ssp.)
дунёда энг муҳим ва катта майдонларда
етиштириладиган асосий қишлоқ хўжалиги экини ва инсон озиқ-овқат
манбаи ҳисобланади. Ҳар йили турли биотик ва абиотик стресслар, ҳамда
патогенлар туфайли экин майдонларидаги буғдой ҳосилининг катта қисми
нобуд бўлади (FAO, Food and Agriculture Organisation (2012).
Фитохромлар ёруғликни сезувчи оқсиллар бўлиб, ўсимликлар
ривожланишда муҳим бўлган қизил ва узоқ қизил нурларга жавоб беради.
Фитохром генлар оиласига
PHYA, PHYВ, PHYС, PHYD, PHYЕ
лари киради.
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
37
Хусусан, марказимизда ғўза ўсимлигида ген нокаут технологиясидан
фойдаланган ҳолда
PHYA1
гени нокаут қилиш натижасида тола сифати,
эртапишарлиги ва ҳосилдорлиги юқори бўлган навлар яратилди. Шунга кўра
биз олдимизга шу технологиядан фойдаланиб, ҳозирда кунда турли
стрессларга чидамли ва сифатли буғдой навларини яратишни мақсад қилиб
қўйдик.
Буғдойнинг қатор белгиларини такомиллаштириш бўйича олиб
бораётган тажрибаларимизда марказимизда ғўза ўсимлигидаги фитохром
PHYA1
гени асосида яратилган pHellGate-8_PHYA1 вектор конструкциясини
Agrobacterium tumefaciens
орқали
in planta
трансформацияларини амалга
оширдик.
In Planta
трансформация усули орқали қисқа вақт ва кам ҳаражат
эвазига бошқа усулларга қараганда самаралироқ натижаларга эришиш
мумкин.
In Planta
трансформацияси учун маҳаллий “Бардош” навининг сара
уруғлари танлаб олиниб, меристемалари бошланғич илдиз кўрингунча
ўстирилди. Ўсган ёш меристемалар жароҳатлантирилиб, pHellGate-8_PHYA1
вектор конструкциясини ўзида тутган агробактерия суспензиясида
инокуляция қилинди. Шундан сўнг уруғлар агробактериядан тозалаш учун
цефотаксимдан фойдаланилди. Трансформациядан сўнг яровизация қилиш
учун 25 кун + 4
0
С ҳароратда сақланди (Supartana, P ва бошқ 2006). Ниҳоят
ўсимликлар тупроққа ўтқазилиб, фитотронда ўстирилди. Т
0
ўсимликларни
уруғлари йиғиб олинди ва молекуляр таҳлиллар учун тувакларга экилди.
Таҳлил натижаларига кўра 38 дона Т
1
ўсимликлардан 3 (7%) дона
ўсимликларда вектор конструкцияси борлиги аниқланди. Ҳозирда
буғдойнинг ушбу трансформант ўсимликлари устида тўлиқ таҳлиллар олиб
борилмоқда.
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
38
Do'stlaringiz bilan baham: |