Генетика, геномика ва биотехнологиянинг замонавий муаммолари



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/123
Sana12.03.2022
Hajmi2,5 Mb.
#491646
TuriСборник
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   123
Bog'liq
konfer 2016 cgb

 
 
ҒЎЗА ЭПИГЕНЕТИКАСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН 
ТАДҚИҚОТЛАР 
 
Рахманов Б.К., Буриев З.Т., Тураев О.С., Мирзахмедов М.Х. 
Шерматов Ш.Э., Абдурахмонов И.Ю. 
ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази 
111215, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вил., Қибрай тум., Университет кўча, 2-уй 
bakhtiyor.rakhmanov@gmail.com 
Эпигенетика - организмнинг авлоддан-авлодга ўтувчи хусусиятларини 
ўрганадиган фан ҳисобланиб, ушбу эпигенетик жараёнда ДНК кетма-
кетликлари ўзгармайди ва генлар геномга бевосита боғлиқ бўлмаган ҳолда 
кодланади, бу эса фанда эпигенетик феноменал ҳодиса деб тан олинган. 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
35 
Геномда қачон ва қайси генлар экспрессияланиши (“ўчирилиши” ёки 
“ёқилиши”) эпигеном томонидан бошқарилади. 
Эпигенетика янги фан йўналишларидан бири бўлиб, ҳозирги шиддатли 
глобаллашув даврида асосан тиббиёт, молекуляр генетика, қишлоқ хўжалиги 
каби йўналишларда кўплаб долзарб илмий-изланишлар амалга оширилаётган 
энг “қайноқ” соҳа ҳисобланади.
Ж. Эккер [1] бошчилигидаги олимлар гуруҳи бутун дунё бўйлаб 
арабидопсис ўсимлигини эпигенетик жиҳатдан тадқиқ қилиб, барча 
ўсимликлар турли иқлим минтақалари ва шароитларига узоқ йиллар 
давомида адаптация қилганини ва уларнинг фенотиплари турлича бўлсада, 
бироқ улар ягона ДНК кетма-кетлигига эга эканлигини маълум қилишган. 
Олимлар О. Бигрин ва М. Пемпбрей [2] атроф-муҳитда рўй берадиган 
ўзгаришлар (ноқулай табиий шароитлар, очарчилик, турли касалликлар) 
таъсирида одам геномида “ўчиш” ва “ёқилиши” ҳодисаси содир бўлишини ва 
бунинг таъсири кейинги узоқ авлодларда ҳам такрорланиши мумкинлигини 
ёритиб беришган. Уларнинг кузатув ва тажрибалари эпигенетика соҳасининг 
ривожланишига асос бўлиб хизмат қилди. 
Эпигенетик механизмларга (сигналлар) қуйидагилар киради: ДНК 
метилланиши, гистон модификацияси ва генларнинг кичик РНК лар (miRNA, 
siRNA) томонидан “ўчирилиши” ва “ёқилиши”, яъни бирон геннинг 
функциясини тўхтатиши ёки қайта ишга тушириши мумкин.
Эпигенетик тадқиқотлар олиб бориш, яъни организмнинг ДНК 
метилланиши даражасини аниқлаш учун масс спектрометрия, суюқлик 
хромотографияси ва бисульфит реакцияси каби бир қанча усуллар мавжуд. 
Геномика ва биоинформатика марказида ғўза эпигенетикаси бўйича 
қатор тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ўсимликда ДНК метилланиши 
даражасини аниқлаш учун тажрибаларимизда махсус реагентлар тўплами, 
специфик тузилган праймерлар ва бисульфит реакцияси усулидан 
фойдаландик. Тажриба ва назорат ғўза намуналаридан ДНК ажратилди, 
махсус бисульфит реакциясидан сўнг ПЗР (полимераза занжир реакцияси) 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
36 
амалга оширилди. Кейинги босқичларда ДНК ПЗР маҳсулотлари клонланди 
ва ДНК кетма-кетликлари секвенс (ўқилди) қилинди. Ҳозирда олинган ДНК 
секвенс натижалари махсус эпигенетика дастурлари ёрдамида таҳлил 
қилинмоқда. Тадқиқотларимиздан мақсад, танланган ғўза навларининг ген 
экспрессиясига эпигенетик сигналларнинг таъсири ва унинг оқибатларини 
ўрганиш ҳисобланади. 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
1. 
Robert J. Schmitz, Matthew D. Schultz, Mark A. Urich, Joseph R. Nery, 
Mattia Pelizzola, Ondrej Libiger, Andrew Alix, Richard B. McCosh, Huaming 
Chen, Nicholas J. Schork, Joseph R. Ecker. Patterns of population epigenomic 
diversity. Nature 2013, doi:10.1038/nature11968. 
2. 
Kaati, G., Bygren, L.O., Pembrey, M., and Sjostrom, J. Transgenerational 
response to nutrition, early life circumstances and longevity. European Journal of 
Human Genetics 2007, 15: 784-790. 

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish