185
IX-БОБ. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ВА ТАБИИЙ
МОНОПОЛИЯНИ НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАННИНГ
РАҚОБАТ ҚОНУНЧИЛИГИНИ БУЗГАНЛИК БИЛАН
БОҒЛИҚ ИШЛАРНИ ҚЎЗҒАШИ ВА КЎРИБ ЧИҚИШИ.
9.1. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик
ҳақидаги ишларни қўзғатиш ва кўриб чиқишга доир ҳуқуқий асослар
.
9.2. Рақобат қонунчилигини бузганлик аломатлари билан иш
қўзғаш ва уни кўриб чиқиш тартиби.
9.3. Монополияга қарши органнинг рақбат қонунчилиги бузилиши
билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш тартиби.
9.4. Ишни қўзғаш учун асослар.
9.5. Табиий монополия фаолиятини тартибга солувчи орган ва
монополияга қарши органинг қарор қабул қилиш ва кўриб чиқиш
жараёни.
9.6. Монополияга қарши органнинг кўрсатмаларини ижро этиш.
9.1. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик
ҳақидаги ишларни қўзғатиш ва кўриб чиқишга доир ҳуқуқий
асослар .
Ўзбекистон қонунчилигида товар ва молия бозорида хўжалик
юритувчи
субъектлар, жисмоний шахслар, давлат бошқарув
органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоя қилишга доир алоҳида нормалар мавжуд
бўлиб, улар тартибга солинадиган муносабатларнинг кенг
қамровлиги ва ранг-баранглиги билан бошқа ҳуқуқий нормалардан
ажралиб туради.
Рақобат қонунчилигини бузиш билан боғлиқ
ишларни судлар
ва бошқа органлар томонидан кўриб чиқишга доир масалалар ЎзР
ФПК, ЎзР ХПК, ЎзР МЖТК, шунингдек, 1996 йил 26 апрелдаги
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги,
1998 йил 25 декабрдаги “Реклама тўғрисида”ги, 1999 йил 19
августдаги “Табиий монополиялар тўғрисида”ги (янги таҳрири),
2012 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги
рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунларда ўз
186
аксини топган. 1991-2012 йилларда рақобат қонунчилигини бузиш
билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар юқоридаги қонунлар ва
бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган
бўлса, бугунги кунга келиб бу соҳадаги муҳим ҳужжат 2012 йил 6
январда қабул қилинган “Рақобат тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни ҳисобланади.
Рақобат қонунчилигини бузганлик билан боғлиқ ишларни қўзғаш
ва кўриб чиқишга оид қонуности норматив ҳужжатлар
сифатида
қуйидагиларни келтириш мумкин:
-
2012 йил 13 ноябрдаги “Ўзбекистон
Республикасининг
Хусусийлаштириш,
монополиядан
чиқариш
ва
рақобатни
ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-
4483-сон Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони;
-
2005 йил 12 октябрдаги “Рақобат, табиий монополиялар,
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама
тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва
уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида”ги 225-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
қарори;
-
2012 йил 14 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг
Хусусийлаштириш,
монополиядан
чиқариш
ва
рақобатни
ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш
тўғрисида”ги 322-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси қарори;
-
2012 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг
Хусусийлаштириш,
монополиядан
чиқариш
ва
рақобатни
ривожлантириш давлат қўмитаси
фаолиятини ташкил этиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги 374-сон Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси қарори;
-
2013 йил 15 августдаги “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги
рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари
ҳақида”ги 225-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
қарори
-
2013 йил 20 августдаги “Товар ва молия бозорларида
монополияга қарши тартибга солишни
такомиллаштириш чора-
187
тадбирлари тўғрисидаги 230-сон Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси қарори;
-
2013 йил 27 декабрдаги “Монополияга қарши курашни
тартибга солиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларидан
ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 344-
сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори.
Рақобатни ҳуқуқий тартибга солишда хориж тажрибасига назар
солсак, МДҲ давлатларида ушбу соҳадаги миллий қонунларнинг
мақсади ва вазифалар бир-бирига яқин бўлсада,
турлича
номланиши мумкин. Жумладан, Россия Федерациясида 2006 йил 26
июлда “Рақобатни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун
37
, Беларусь
Республикасида 2013 йил 12 декабарда “Монополистик фаолиятни
чеклаш ва рақобатни ривожлантириш тўғрисида”ги Қонун
38
қабул
қилинган.
Европа Иттифоқи доирасида 2007 йил 13 декабрда қабул
қилинган Европа иттифоқи фаолияти тўғрисидаги шартнома (Treaty
on the functioning of the European Union)
39
аъзо давлатлар ўртасида
божхона сиёсати, ички бозор фаолиятини таъминлашда рақобат
қоидаларини белгилаш, валютаси евро ҳисобланган давлатларнинг
пул-кредит сиёсатини белгилаш, балиқчилик соҳасида
денгиз
биологик ресурсларни сақлашда умумий сиёсатни амалга ошириш,
умумий савдо сиёсатига тадбиқ этилади. Бундан ташқари, Европа
Иттифоқига аъзо давлатлар томонидан рақобат соҳасида алоҳида
ички ҳужжатлар ҳам қабул қилинган бўлиб, уларда юқоридаги
шартномага ҳаволалар келтирилади. Масалан, Швеция Рақобат
актининг 3-моддасида Европа иттифоқи фаолияти тўғрисидаги
шартнома амалда бўлиши, 4-моддасида рақобат билан боғлиқ
айрим низолар Европа Иттифоқининг тегишли органларида кўриб
чиқилиши белгиланган.
40
1985 йилда қабул қилинган (2015 йил 9 мартда сўнгги марта
ўзгартиш киритилган) Канада Рақобат актининг мақсади давлат
иқтисодиётида рақобатни сақлаш ва кенгайтириш, шу орқали дунё
37
http://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_61763/
38
http://www.wipo.int/wipolex/ru/details.jsp?id=14969
39
http://eur-lex.europa.eu/resource.html?uri=cellar:41f89a28-1fc6-4c92-b1c8-03327d1b1ecc.0007.02/ DOC_1&
format=PDF
40
http://www.konkurrensverket.se/globalassets/english/competition/the-swedish-competition-act.pdf
188
бозорида фаол қатнашишдан иборат.
41
2002 йилда қабул қилинган
Ҳиндистон Рақобат актида рақобатни ҳуқуқий
тартибга солиш
масаласи кенг ёритилган.
42
Do'stlaringiz bilan baham: