Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Монополияга қарши орган томонидан рақобат



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/99
Sana11.03.2022
Hajmi2,8 Mb.
#490512
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   99
3. Монополияга қарши орган томонидан рақобат 
қонунчилиги бузилишига доир ишларни қўзғаш 
 
Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ҳақидаги 
ишларни қўзғатиш ва кўриб чиқиш монополияга қарши орган 
43
http://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_61763/ 
44
http://www.wipo.int/wipolex/ru/details.jsp?id=14969 
45
https://www.slaughterandmay.com/media/64569/an-overview-of-the-eu-competition-rules.pdf 
46
http://www.cci.gov.in/sites/default/files/cci_pdf/competitionact2012.pdf 
47
http://laws.justice.gc.ca/PDF/C-34.pdf 


194 
томонидан 
амалга 
оширилади. 
Қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги иш жисмоний 
шахсга, хўжалик юритувчи субъектга, давлат бошқаруви органига 
ва маҳаллий давлат ҳокимияти органига нисбатан улар жойлашган 
жой бўйича тегишли монополияга қарши орган томонидан 
қўзғатилади. 
Давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти 
органларининг ва хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор 
шахслари томонидан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари 
бузилганлиги ҳақидаги ишларни монополияга қарши орган 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Маъмурий 
жавобгарлик 
тўғрисидаги кодексига мувофиқ кўриб чиқади. 


195 
Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ҳақидаги 
ишларни қўзғатиш ва кўриб чиқиш учун монополияга қарши 
органнинг ўз текширувлари, ўрганишлари, юридик ва жисмоний 
шахсларнинг, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат 
ҳокимияти органларининг аризалари ҳамда оммавий ахборот 
воситаларидаги ҳуқуқ бузилиши белгилари мавжудлигини 
кўрсатувчи маълумотлар мавжуд бўлган хабарлар (кейинги 
ўринларда матнда “ариза” деб юритилади) асос бўлади. 
Ариза монополияга қарши органга қонун ҳужжатлари 
бузилганлиги 
ҳолатлари 
(белгилари)дан 
далолат 
берувчи 
ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ёзма шаклда берилади. 
Аризада ариза берувчи ва унга нисбатан ариза берилган шахс 
тўғрисидаги маълумотлар бўлиши, қонун ҳужжатлари бузилиши 
ҳолатлари (белгилари) тавсифланиши зарур. 
Монополияга қарши орган берилган аризани олдиндан кўриб 
чиқади ва ариза билан бирга берилган ҳужжатлар ва материалларни 
ўрганади. 
Монополияга қарши орган аризани олдиндан кўриб чиқишда 
ҳамда бошқа ҳужжатлар ва материалларни ўрганишда: 


196 
Монополияга қарши орган ариза ва материалларни олдиндан 
кўриб чиқиш давомида: 
хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва 
маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ва фуқаролардан 
танишиш учун зарур материаллар ва ҳужжатларни сўраб олишга, 
улардан нусха кўчиришга ҳамда уларни иш материалларига қўшиб 
қўйишга; 
ариза берувчи, шунингдек жисмоний шахс уларга нисбатан 
ариза берилган хўжалик юритувчи субъект, давлат бошқаруви 
органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари 
билан суҳбат ўтказишга; 
ариза берувчидан ва уларга нисбатан ариза берилган 
шахслардан ариза билан мурожаат қилишга сабаб бўлган ҳолатлар 
(белгилар) бўйича ёзма ёки оғзаки тушунтиришлар олишга; 
ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона кўриб чиқиш учун зарур 
бўлган бошқа чора-тадбирларни кўришга, аризани олдиндан кўриб 
чиқиш материаллари бўйича хулосалар ва тушунтиришлар бериш 
учун ваколатли экспертлар ёки мутахассисларни жалб этиш 
ҳақлидир. 


197 
Қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги ишларни кўриб 
чиқиш учун монополияга қарши органда қонун ҳужжатлари 
бузилганлигини кўриб чиқиш бўйича монополияга қарши 
органнинг масъул ходимларидан иборат махсус комиссиялар 
(кейинги ўринларда «комиссия» деб юритилади) ташкил этилади. 
Комиссия таркибига комиссия томонидан қабул қилинадиган 
қарорлар юзасидан жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида 
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорлик 
субъектлари фаолияти эркинлиги кафолатларини таъминлаш 
соҳасидаги бошқа давлат бошқарув органларининг ҳамда нодавлат 
нотижорат ташкилотларининг вакиллари киритилиши мумкин. 
Аризани олдиндан кўриб чиқиш натижалари бўйича, тақдим 
этилган материаллар асосида комиссия раиси қонун ҳужжатлари 
бузилганлиги тўғрисида иш қўзғаш ёки мурожаатда кўрсатилган 
масалалар, монополияга қарши органнинг ваколатига тегишли 
эмаслиги ёхуд қонун бузилганлиги белгилари йўқлиги муносабати 
билан иш қўзғаш рад этилиши тўғрисидаги масалани ҳал қилади.
Қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолати (белгиси) бўйича иш 
қўзғаш ёки иш қўзғаш рад этилиши тўғрисида комиссия раиси 
томонидан ажрим чиқарилади. 

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish