Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/99
Sana11.03.2022
Hajmi2,8 Mb.
#490512
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   99
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


209 
10 БОБ. РАҚОБАТ ҚОНУНЧИЛИГИНИ БУЗГАНЛИК 
УЧУН ЖАВОБГАРЛИК 
 
10.1. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик 
тушунчаси.
10.2.Жавобгарликка тортиш асоси сифатида айб.
10.3.Рақобат қонунчилигини бузганлик учун фуқаролик-ҳуқуқий 
жавобгарлик.
10.4.Рақобат қонунчилигини бузганлик учун маъмурий-ҳуқуқий 
жавобгарлик. 
 
10.1. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик 
тушунчаси 
 
Ривожланишнинг беш тамойилларидан бири бўлган бозор 
муносабатларига босқичма-босқич ўтиш тамойили мамлакатимизда 
изчиллик билан амалга оширилиб келинмоқда. Йилдан йилга 
тадбиркорлик субъектлари сони ортиб улар томонидан товар ишлаб 
чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш турларининг 
кўпайишига ҳамда уларнинг сифат жиҳатдан истеъмолчи талабидан 
келиб чиқиб белгиланмоқда. Мазкур ҳол ривожланган бозор 
муносабатларининг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Шу 
билан бирга, товар бозорида рақобат муҳитини қарор топтириш сўз 
юритилаётган тамойилни қарор топтиришнинг асосий шарти 
ҳисобланади.
Рақобат муносабатларини тартибга солиш ушбу соҳада мавжуд 
норматив ҳуқуқий ҳужжатлар орқали амалга оширилади. Мазкур 
норматив 
ҳуқуқий 
ҳужжатлар 
рақобат 
муносабати 
иштирокчиларининг ҳатти-ҳаракатларини йўналтириш ва ҳуқуқий 
баҳолашдаги ҳуқуқий таъсир чораларини ўзида мужассам этади. 
Зеро, муносабат иштирокчиларининг ҳар қандай даромад топишга 
қаратилган ижтимоий ҳолатга зид бўлган ҳатти-ҳаракатлари 
тегишли қонун ҳужжатларида белгиланган у ёки бу ҳуқуқий таъсир 
чораларини қўллаш орқали тартибга солиб туришни назарда 
тутади.


210 
Рақобат қонунчилигини бузганлик учун шахснин (ёки шахслар 
гуруҳи)нинг ҳатти-ҳаракатларига нисбатан қонунларда белгиланган 
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш бу уларнинг фаолиятига тўсиқ 
бўлиш эмас балки, у билан рақобатлашаётган бошқа шахсларнинг 
ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иш муомаласи одатларига 
даҳил қилишнинг олдини олишдан иборат.
Рақобат муносабатларини бузганлик учун шахсга ҳуқуқий 
таъсир чорасини қўллаш шахс ёки шахслар гуруҳининг рақобатни 
чеклаш ва тўхтатиш билан боғлиқ ҳуқуққа хилоф ҳатти-
ҳаракатларидан келиб чиқиб белгиланади. Ҳуқуқий таъсир чораси 
рақобат 
қонунчилигини 
бузган 
шахсга 
нисбатан 
қонун 
ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чорасини қўллашдан 
иборат.
Рақобат қонунчилигини бузганлик ҳолати шахснинг атайин 
онгли равишда товар ва молия бозорида бир шахсга ёки шахслар 
гуруҳига унинг ишчанлик обрўсига путур етказувчи ҳаракат ёки 
ҳаракатсизлик орқали содир этиладиган ижтимоий хавфли қилмиш 
ҳисобланади. 
Мазкур 
ҳатти-харакатларнинг 
бошқа 
ҳуқуқбузарликлардан ўзига хос фарқли жиҳати шахс рақобат 
қонунчилигини бирон-бир шахсга нисбатан қандай ижтимоий хавф 
келтиришини билади ҳамда атайин ушбу инсофсиз ҳаракатларини 
содир этади. Бунда ҳуқуқни бузган шахс ёки шахслар гуруҳининг 
қонунга зид ҳаракатлари ўзининг иқтисодий даромад кўриш 
имкониятини янада кенгайтириш ёки ўзи билан рақобатлашаётган 
шахснинг синдириш мақсади кўзланади. Инсофсиз рақобат 
сифатида қараладиган ҳар қандай рақобат қонунчилигини 
бузганлик билан боғлиқ ҳолатнинг объекти, субъекти, объектив 
томони ҳамда субъектив томониларини ўзида мужассам этган 
бўлиши талаб этилади.
Объекти
Субъектив 
тономи
Объектив 
томони
субъекти
Шахснинг рақобат қонунчилигини бузганлик ҳолатини ҳуқуқий 
баҳолашда қуйидаги тўрт ҳолат бўлиши талаб этилади


211 
Рақобат муносабатлари субъекти бўлиб, тадбиркорлик 
фаолияти сифатида товар ишлаб чиқарувчи ва молия хизматини 
кўрсатувчи ўзаро бири бирига рақобатчи бўлган шахс ёки шахслар 
гуруҳини тушуниш мумкин.
Субъектив томони товар ва молия бозорида шахснинг ёки 
шахслар гуруҳининг ўзига рақобатчи бўлган бир шахсга ёки икки 
ва ундан шахсларга онгли равишда содир этадиган бунинг 
натижасида ҳуқуқий оқибатни келтириб чиқарадиган инсофсиз
ҳатти-ҳаракатларини тушуниш мумкин.
Рақобат қонунчилигини бузганликнинг объектив томони 
шахснинг ёки шахслар гуруҳининг инсофсиз ҳатти-ҳаракатлари 
натижасида келиб чиққан оқибат ва уни келтириб чиқарувчи сабаб 
билан ўзаро боғлиқлигидир. 
Товар ва молия бозорида шахс (ёки шахслар гуруҳи)нинг 
инсофсиз рақобатга олиб келувчи ҳатти-харакатлари одатда икки 
гуруҳга ажратиш мумкин.
Иккинчи гуруҳ,
Биринчи гуруҳ ҳўжалик юритувчи субъектнинг бир томонлама ҳаракатларини содир этиш 
орқали амалга оширилиб буларга жамладан
:
бозорда тақчилликни келтириб чиқариш ва нархларни ошириш мақсадида 
товарларни муомаладан олиб қўйиш
бошқа тадбиркорлик субъектларининг бозорга киришига тўсқинлик қилиши
тегишли товарни ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш имкониятлари мавжуд 
бўлганда шартнома тузишдан бош тортиш
монопол қиммат ёки монопол арзон нархларни белгилаш
хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан шартнома тузишда 
намоён бўлади. Буларга жумладан:
контрагентга шартнома моҳиятига таалуқли бўлмаган шартларни мажбуран 
киритиш


212 
Рақобат қонунчилигини бузиш билан боғлиқ юқорида санаб 
ўтилган ҳолатлар рўйхати қатъий тугал хусусиятга эга эмас. 
Рақобат қонунчилигини бузганлик ҳолатини ўрганиш ва унга 
ҳуқуқий баҳо беришда махсус ваколатли давлат органи Ўзбекистон 
Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва 
рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳисобланади. Мазкур 
давлат органи товар ва молия бозорида ўзаро рақобатлашиш 
муносабатларини кузатиб боради. Агар рақобат бузиш ҳолати 
аниқланадиган бўлса, тегишли ҳуқуқий таъсир чорасини 
қонунчиликда белгиланган тартибда қўллаш ваколатига эга.
Рақобат қонунчилигига кўра, ҳуқуқбузарлик турларини 
қуйидаги гуруҳга бўлиб ўрганиш мумкин бўлиб: 
-
бозорда шахснинг устун мавқение суиистеъмол қилиш 
шаклида ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни 
чеклайдиган 
битим 
ва 
келишилган 
ҳатти-харакатлари 
кўринишидаги; 
-
рақобатлашиш муносабатларига зид бўлган методлардан 
фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик (инсофсиз рақобат). 
-
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти 
органлари ва юридик шахслар бирлашмаларининг рақобатни 
чеклайдиган ҳужжатлари ҳамда ҳаракатлари.

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish