Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


 Рақобат қонунчилигини бузганлик учун маъмурий-



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/99
Sana11.03.2022
Hajmi2,8 Mb.
#490512
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   99
10.4. Рақобат қонунчилигини бузганлик учун маъмурий-
ҳуқуқий жавобгарлик 
 
Рақобат қонучилигини бузганлик учун ҳуқуқни бузган 
фуқарога ва мансабдор шахсга нисбатан маъмурий-ҳуқуқий таъсир 
чорасини қўллаш қонун ҳужжатларида белгиланган. Ўзбекистон 
Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 12-
моддасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат 
ҳокимияти органлари ва юридик шахслар бирлашмаларининг 
рақобатни чеклайдиган ҳужжатлари ҳамда ҳаракатлари натижасида 
келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибат маъмурий-ҳуқуқий таъсир 
чорасини қўллашга асос бўлади. Рақобат қонунчилигини бузганлик 
учун маъмурий-ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш одатда ҳуқуқи 
бузилган шахснинг рақобат қўмитасига ўз ҳуқуқлари бузилганлиги 
тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши асос бўлиб хизмат 
қилади. Шунингдек, рақобат қўмитасининг ташаббуси билан ҳам 
мансабдор шахсга ёки фуқарога рақобат қонунчилиги тўғри 
қўлланалиши билан боғлиқ текширилиши натижасида аниқланган 
камчилик юзасидан тегишли маъмурий-ҳуқуқий таъсир чорасини 
қўллаш тартиби белгилаб ўтилади. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Рақобат 
тўғрисида”ги 
қонуннинг 12-моддасига мувофиқ, давлат бошқаруви органлари, 
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва юридик шахслар 
бирлашмаларининг рақобатни чеклайдиган ҳужжатлари ҳамда 
ҳаракатлари: 
-
фаолиятнинг бирор бир соҳасида янги хўжалик юритувчи 
субъектларни ташкил этишга чекловлар жорий этиши, шунингдек 
фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишни ёки муайян 
товарлар ишлаб чиқаришни ман этиши 
-
шартномалар 
тузишда 
устунлик 
бериш, 
сотиб 
олувчиларнинг муайян доирасига товарларни биринчи навбатда 
реализация қилиш, молиявий маблағларнинг манбаларини танлаш 


224 
ва улардан фойдаланиш йўналишларининг афзаллиги тўғрисида 
хўжалик юритувчи субъектга кўрсатмалар бериши 
-
айрим хўжалик юритувчи субъектларга уларни товар ёки 
молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи 
субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, 
преференциялар ва енгилликларни асоссиз равишда бериши 
-
хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав 
капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиши 
-
хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятига 
оқибатда рақобат чекланиши мумкин бўлган тарзда аралашиши 
-
ўз вазифаларини хўжалик юритувчи субъектларнинг 
вазифалари билан қўшиб бажариши 
-
айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти учун 
бошқа камситувчи ёки имтиёзли шартлар (шароитлар) белгилаш 
каби шу ва бошқа ҳолатларни санаб ўтиш мумкин.
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти 
органлари ва юридик шахслар бирлашмаларининг товар ёки молия 
бозорининг 
нормал 
фаолият 
кўрсатишига, 
рақобатни 
ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи ҳамда истеъмолчиларнинг 
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситувчи ҳаракатларига, 
шу жумладан: 
-
нархларни ёки тарифларни оширишга, пасайтиришга, сақлаб 
туришга; 
-
тегишли бозорни ҳудудий принцип бўйича, реализация 
қилиш ёки харидлар ҳажми бўйича, товарларнинг хиллари бўйича 
ёхуд товарларни сотувчилар ёки сотиб олувчилар, товар 
буюртмачилари доираси бўйича бўлиб олишга; 
-
хўжалик юритувчи субъектларнинг бозорга киришини 
чеклашга ёки уларни бозордан четлатишга олиб келадиган келишиб 
олинган ҳаракатлари ва битимларига йўл қўйилмайди. 
Юридик шахсларнинг мансабдор шахслари, якка тартибдаги 
тадбиркорлар хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни 
чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган келишиб 
олинган ҳаракатлари ва битимлари учун, шунингдек товар ёки 
молия бозоридаги устун мавқени суиистеъмол қилганлик, хўжалик 
юритувчи субъектларни қўшиб юборишда, қўшиб олишда ва устав 
фондидаги акцияларни ҳамда бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш 


225 
бўйича 
битимлар 
тузишда 
рақобат 
тўғрисидаги 
қонун 
ҳужжатларини 
бузганлик, 
рақобат 
тўғрисидаги 
қонун 
ҳужжатларини бузиш ҳолларини тугатиш ҳақидаги, дастлабки 
ҳолатни тиклаш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажаришдан бўйин 
товлаганлик ёки ўз вақтида бажармаганлик, монополияга қарши 
органга ахборотни тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим 
этмаганлик, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этганлик, 
танлов (тендер) ёки биржа савдоларига доир монополияга қарши 
талабларни бузганлик учун ҳам тегишли равишда маъмурий 
жавобгарликка чорасини қўллашга асос бўлади. 
Маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги хўжалик юритувчи 
субъектни монополияга қарши органнинг қарорини (кўрсатмасини) 
бажариш ёки рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда 
тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятидан озод 
этмайди. 
Рақобатни 
чекловчи 
ва 
рақобат 
тўғрисидаги 
қонун 
ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйиб бўлмайдиган битимлар 
тузганлиги ҳамда келишиб олинган ҳаракатлар содир этганлиги 
ҳақида монополияга қарши органга биринчи бўлиб ихтиёрий 
равишда маълум қилган шахс маъмурий жавобгарликдан озод 
қилиш ҳолати қонунчиликда белгилаб ўтилади. 

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish