Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


 Жавобгарликка тортиш асоси сифатида айб



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/99
Sana11.03.2022
Hajmi2,8 Mb.
#490512
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   99
10.2. Жавобгарликка тортиш асоси сифатида айб 
 
Рақобат қонунчилиги бўйича шахснинг ҳаракатларини 
инсофсиз рақобат сифатида баҳолаш ва тегишли ҳуқуқий таъсир 
контрагентни бошқа бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан тенг бўлмаган 
вазиятга солиб қўядиган камситувчи шартларни шартномага киритиш
контрагент томонидан бошқа товарларни сотиб олиш ёки сотиш ёхуд 
контрагентнинг бошқа хўжалик юритувчи субъектлардан товарлар сотиб олишидан 
ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектларга товарлар сотишидан тийиш шарти 
билан шартнома тузишга розилик бериш


213 
чорасини қўллашда ушбу шахснинг ёки шахслар гуруҳининг 
айбнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги аниқлаштирилиши 
лозим бўлади. Чунки, ҳар қандай ҳолатда ҳам шахснинг ҳатти-
ҳаракатларини рақобатга зид бўлган ҳолат сифатида баҳолаб 
бўлмайди.
Шахс (ёки шахслар гурухи)нинг ҳатти-ҳаракатларида рақобат 
қонунчилигини бузганлик учун унга жавобгарлик чорасини қўллаш 
учун энг аввало ҳуқуқни бузган шахснинг айблилик даражаси 
аниқлаштириш лозим бўлади. Чунки, айбнинг даражасини аниқлаш 
ушбу шахсга қонун ҳужжатларида белгиланган у ёки бу даражадаги 
жавобгарлик чорасини қўллашда аҳамияти катта.
Рақобат муносабатларида шахснинг айбдорлилигини намоён 
этувчи жиҳати бу унинг товар ва молия бозорида инсофсиз 
рақобатга олиб келувчи ҳар қандай ҳатти-ҳаракатлари ёки 
ҳаракатсизлиги ҳисобланади.
Шахс (ёки шахслар гуруҳи)нинг рақобат қонунчилигига зид 
бўлган ҳатти-ҳаракатларида айбнинг мавжудлигини аниқлашда 
унда инсофсиз рақобат фактлари хусусан шартномада камситувчи 
шартларнинг киритилиши, келишиб олинган ҳаракатлар, рақобатга 
қарши ҳаракатларнинг мавжудлигидан келиб чиқилади.
Рақобат муносабатларида шахс (ёки шахслар гуруҳи)нинг 
инсофсиз рақобатга олиб келиши мумкин ҳатти-ҳаракатлар доираси 
жуда кенг бўлиб, унинг чегарасини белгилаш ва тегишли қонун 
ҳужжатларида мустаҳкамлашнинг имкони йўқ. Чунки, бозор 
муносабатлари шароитида шахс (ёки шахслар гуруҳи)нинг ўзига 
рақобатчи бўлган шахсга нисбатан қонунга зид бўлган турли 
Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддаси биринчи 
қисми иккинчи бандига кўра, 
инсофсиз рақобат — хўжалик юритувчи 
субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг иқтисодий фаолиятни амалга 
оширишда 
афзалликларга 
эга 
бўлишга 
қаратилган, 
қонун 
ҳужжатларига, иш муомаласи одатларига зид бўлган ҳамда бошқа 
хўжалик юритувчи субъектларга (рақобатчиларга) зарар етказадиган 
ёки зарар етказиши мумкин бўлган ёхуд уларнинг ишчанлик обрўсига 
путур етказадиган ёки путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатлари 
ҳаракатлари тушунилади. 


214 
таъсир чораларини қўллаши мумкин. Масалан, товарнинг монопол 
юқори нархи ёки товарнинг монопол паст нархини белгилаш, 
муомалада бўлган товарларнинг ҳажмини товар ёки молия 
бозорида тақчилликни келтириб чиқариш ёки сақлаб туриш 
мақсадида нархларнинг ошишига олиб келадиган тарзда 
қисқартириши; 
-
шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни, шу 
жумладан молиявий маблағларни, бошқа мол-мулкни, мулкий 
ҳуқуқларни ўзга шахсга ўтказишга доир асоссиз талабларни, 
шунингдек рақобатнинг чекланишига олиб келадиган ёки олиб 
келиши мумкин бўлган бошқа ҳаракатларни содир этиш 
талабларини мажбуран қабул қилдириши 
-
шартномага камситувчи шартларни киритиши, хўжалик 
юритувчи субъектларнинг бошқа хўжалик юритувчи субъектлар 
(рақобатчилар) томонидан ишлаб чиқариладиган товарларни 
олишини ёки реализация қилишини тақиқлаши ёхуд чеклаши; 
-
контрагент томонидан бошқа товарларни олиш ёки 
реализация қилиш ёхуд контрагентнинг товарларни ўзга хўжалик 
юритувчи субъектлардан олишдан ёки бошқа хўжалик юритувчи 
субъектларга реализация қилишдан ўзини тийиши шарти билангина 
шартнома тузишга розилик бериши; 
-
тегишли товарни ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш 
имконияти бўла туриб, шартнома тузишдан асоссиз равишда бош 
тортиши; 
-
товар ёки молия бозорига бошқа хўжалик юритувчи 
субъектларнинг киришига тўсиқлар қўйиши; 
-
сунъий равишда нархлар, тарифлар, чегирмалар, устамалар, 
қўшимча тўловларни ёки устама нархларни белгилашга ёки сақлаб 
туришга; 
-
нархларни сунъий равишда оширган ёки пасайтирган ҳолда 
эркин бозор нархларининг қарор топишига тўсқинлик қилишга; 
-
ишлаб чиқариш устидан, маҳсулот сотиш бозорлари ва 
капитал қўйилмалар устидан назорат ўрнатишга; 
-
таклиф ҳажмини сунъий равишда ўзгартириш мақсадида 
ишлаб чиқариш ҳажмларини келишиб олишга; 
-
шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни, шу 
жумладан молиявий маблағларни, бошқа мол-мулкни, мулкий 


215 
ҳуқуқларни ўзга шахсга ўтказишга доир асоссиз талабларни, 
шунингдек рақобатни чекловчи бошқа ҳаракатларни содир этиш 
талабларини мажбуран қабул қилдиришга; 
-
аукционларда, биржаларда ва бошқа савдоларда нархларни 
оширишга, пасайтиришга ёки сақлаб туришга; 
-
шартномага камситувчи шартларни киритишга; 
-
тегишли бозорни ҳудудий принцип бўйича, реализация 
қилиш ёки харидлар ҳажми бўйича, товарларнинг хиллари бўйича 
ёхуд товарларни сотувчилар ёки сотиб олувчилар, товар 
буюртмачилари доираси бўйича бўлиб олиш каби шу ва бошқа 
ҳолатларни санаб ўтиш мумкин. Юқорида таъкидланганидек, 
рақобатга зид бўлган мазкур ҳатти-ҳаракатларнинг тугал рўйхатини 
ташкил этмайди.
Рақобат муносабатларида нафақат шахс (ёки шахслар 
гуруҳи)нинг балки давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат 
ҳокимияти органлари ва юридик шахслар бирлашмаларининг ҳам 
рақобат қонунчлигини бузганлик учун жавобгарликка тортиш 
ҳолати рақобат қонунчилигида белгиланиб ўтилади. Ўзбекистон 
Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 12-
моддасида Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат 
ҳокимияти органларининг рақобатга зид ҳатти-ҳаракатлари 
рўйхати келтириб ўтилиб жумладан: 
фаолиятнинг бирор бир соҳасида янги хўжалик юритувчи 
субъектларни ташкил этишга чекловлар жорий этиши 
шартномалар тузишда устунлик бериш, сотиб олувчиларнинг 
муайян доирасига товарларни биринчи навбатда реализация қилиш, 
молиявий маблағларнинг манбаларини танлаш ва улардан 
фойдаланиш йўналишларининг афзаллиги тўғрисида хўжалик 
юритувчи субъектга кўрсатмалар бериши 
айрим хўжалик юритувчи субъектларга уларни товар ёки молия 
бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи 
субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, 
преференциялар ва енгилликларни асоссиз равишда бериши 
хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав 
капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиши 
хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятига 
оқибатда рақобат чекланиши мумкин бўлган тарзда аралашиши 


216 
ўз 
вазифаларини 
хўжалик 
юритувчи 
субъектларнинг 
вазифалари билан қўшиб бажариши каби шу ва бошқа ҳолатларни 
санаб ўтиш мумкин. давлат ҳокимияти органларининг мазкур 
ҳаракатларга йўл қўйиши уларнинг айбдор сифатида қараш ва 
тегишли жавобгарлик чорасини қўллашга йўл қўйилади. 
Шахс (ёки шахслар гуруҳи)ни рақобатга зид ҳатти-
ҳаракатларининг хусусиятидан келиб чиқиб турли жавобгарлик 
чорасини қўллашни ўзида намоён этади. Жумладан фуқаролик 
ҳуқуқий жавобгарлик, маъмурий ҳуқуқий жавобгарлик ҳамда 
жиноий ҳуқуқий жавобгарлик турларига бўлиш мумкин.

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish