Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқИҚот институти



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/31
Sana11.03.2022
Hajmi0,89 Mb.
#489898
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
abdivaxob

Етакчи ташкилот: 
 
 
Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот
институти
Фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш 
агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Qx.42.01 рақамли 
Илмий кенгашнинг «____» ______ 2019 йил соат_____ даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 
111202, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ботаника М.Ф.Й, ЎзПИТИ кўчаси, ПСУЕАИТИ. Тел.: 
(+99895) 142-22-36; факс: (99871) 150-61-37; e-mail: piim@agro.uz 
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси билан Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш 
агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин 
(№_____ рақами билан рўйхатга олинган). Манзил: 111202, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, 
Ботаника М.Ф.Й, ЎзПИТИ кўчаси, ПСУЕАИТИ. Тел.: (+99895) 142-22-35. факс: (99871) 150-61-37. 
Диссертация автореферати 2019 йил «____» _______ да тарқатилди. 
(2019 йил «___» __________ даги ____ рақамли реестр баённомаси) 
 
 
Ш.Н.Нурматов 
Илмий даражалар берувчи илмий 
кенгаш раиси, қ.х.ф.д., профессор 
 
Ф.М.Хасанова
Илмий даражалар берувчи илмий 
кенгаш 
илмий 
котиби, 
қ.х.ф.н., 
профессор 
Ж.Х.Ахмедов 
Илмий даражалар берувчи илмий 
кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, 
б.ф.д. профессор 



КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. 
Дунё бўйича 
ҳозирги кунда 2,1 млрд тонна дон етиштирилмоқда, шундан, буғдой дони 
ялпи ҳосилнинг 759,6 млн. тоннасини ташкил этади. Буғдой экин майдони 
243,5 млн/га бўлиб, жумладан, АҚШ, Германия, Хитой, Ҳиндистон, 
Бразилия, Австралия, Канада, Россия, Украина каби мамлакатларда 
замонавий технологиялар асосида буғдой етиштирилиб, дунё бўйича 
суғориладиган шароитида ўртача дон ҳосилдорлиги гектаридан 3,1 т. ни, 
лалмикор ерлар шароитида эса 1,5 т. ни ташкил этади. 2050 йилларга бориб 
дунёда дон етиштириш 3 млрд тоннага етиши кўзда тутилмоқда. Интенсив 
деҳқончилик шароитида Осиё мамлакатларининг суғориладиган ерларида 
йилига икки марта ҳосил олиш имконияти мавжуд
1
.
Дунё миқёсида буғдойдан юқори ва сифатли ҳосил олиш учун тупроқ 
унумдорлигини сақлаш ва ошириш ҳамда бошқа мавжуд имкониятларидан 
самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Суғориладиган 
ерлар шароитида бир йилда 2-3 марта ҳосил олиш имкониятига эга бўлиб, 
деҳқончиликда тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишда, мақбул 
ўтмишдош ва такрорий ҳамда оралиқ экинларни танлаш бевосита боғлиқдир. 
Буғдойнинг экологик шароитларга мос навларини танлаш, етиштириш 
технологияларини мақбуллаштириш каби вазифалар кенг миқёсда 
ўрганилмоқда ва ижобий натижаларга эришилмоқда. Шундан келиб чиққан 
ҳолда, кузги буғдойни қисқа навбатлаб экишда дуккакли дон экинлари ҳамда 
оралиқ экинлардан кенг фойдаланиш ва амалиётга жорий этиш бугунги 
кунда долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Республикамизда тупроқ унумдорлигини оширишда қишлоқ хўжалик 
экинларини илмий асосда алмашлаб экиш, ўтмишдошларни алмашлаб 
экишдаги мақбул ўрнини аниқлаш, уларни етиштириш технологиясининг 
илғор усулларини қўллаш, барча агротехнологик тадбирларни уйғунлашган 
ҳолда ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш ғаллачилик соҳасидакенг 
қўлланилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг 
2017-2021 йилларга 
мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «3.3...қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини 
янада мустаҳкамлаш, ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, энг 
аввало, замонавий агротехнологияларни жорий этиш»
2
муҳим стратегик 
вазифалар сифатида белгилаб берилган. Юқоридаги вазифаларни бажариш 
зарурати муҳим аҳамиятга эга эканлигини эътиборга олганда, танланган 
мавзу ҳар томонлама долзарб ва заруратдан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-
4947-сонли 
«2017-2021 
йилларда 
Ўзбекистон 
Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар 
1
www.fao.org.
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «2017-2021 йилларда 
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида»ги Фармон 



стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 1-июндаги ПҚ-3027 сонли 
«2017 йилда бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларга такрорий 
экинларни жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника 
ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 январдаги 25-сонли «Фермер 
хўжаликларининг ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш ва 
қўшимча даромад олишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация 
тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. 

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish