20
униб чиқиш даражасини 1,1-1,9%
ошишини таъминлаб, ўсимликнинг
кейинги ўсиши, ривожланишига ижобий таъсири сезиларли даражада
бўлганлиги эътироф этилди.
7.
Тажрибада ўтмишдош экинлар таъсирида кузги буғдойни илдиз
тизимини шаклланишига таъсири ўрганилганда, аниқландики, назорат
вариантига нисбатан дуккакли-дон ва рапс экинларининг, кузги буғдой илдиз
тизимини шаклланишига ижобий таъсири сезиларли даражада фарқланди.
Ўрганилган қатламда илдиз массаси назорат вариантига нисбатан ўтмишдош
экинлар таъсирида 24,89-30,66 г миқдорда ошганлиги кузатилиб, бу ҳолат
бошқа ўтмишдош экинлар таъсирида ҳам ижобий томонга ортиб боришини
таъминлади.
8.
Тажрибада
ўтмишдош
экинларнинг
кузги
буғдойнинг
ривожланишига
таъсири жумладан, ўсимлик бўйининг баландлиги,
тупланиши, барг сатҳининг юзасига, умумий ва маҳсулдор поялар сонига
таъсири кузатилганда, ўтмишдошлар таъсирида
назорат вариантига нисбатан,
бўйининг баландлиги 2,8-7,2 см га, қишлашдан кейин 1 м
2
даги ўсимлик сони
1,6-20,6 донага, умумий поялар сони 9,2-61,3 донага, маҳсулдор поялар сони
эса 7-65 донагача кўп сақланиб қолганлиги яққол намоён бўлди.
9.
Тажрибанинг назорат вариантида ҳосилдорлик 49,7 ц/га бўлган
бўлса, ўтмишдош экинлар таъсирида, 53,1-65,1 ц/гача кўтарилиб, қўшимча
ҳосилдорлик 3,4-15,4 ц/га тенг бўлди. Бунда бошоқ узунлиги 0,6-1,2 см, бир
бошоқдаги бошоқчалар сони 0,9-1,1 дона, бир бошоқдаги донлар сони 0,2-0,9
дона, бир бошоқдаги донлар массаси 0,04-0,14 г, 1000 дона дон массаси 0,5-
3,6 г, ҳамда доннинг технологик кўрсаткичларидан натураси 3-33 г/л,
шишасимонлиги 4,2-8,5%, оқсил 0,6-2,1%, клейковина 0,2-1,2%, га каби
кўрсаткичлар ҳам назорат вариантга нисбатан юқори бўлиши таъминланди.
10.
Ўтмишдош экинлар экилган вариантларда
назорат вариантга
нисбатан юқори самарадорликка эришилди. Назорат вариантда, соф фойда
гектаридан 283500 сўм олинган бўлса, 1 ц дон таннархи 492957 сўмга тенг
бўлиб, рентабеллик даражаси 11,5% га етди ва ўтмишдош
экинлар
нўхат¸мош, рапс таъсирида соф фойда 486500-766500 сўмга ортиб, 1 ц дон
таннархи 71791-96644 сўмга камайганлиги, рентабеллик даражаси эса, 18,9-
27,2% кўтарилган. Бу ўтмишдош экинларнинг тупроқ унумдорлигига ижобий
таъсир этиш натижасидир.
11.
Қашқадарё вилояти шимоли-шарқий ҳудудининг типик бўз тупроқлари
шароитида кузги буғдойдан бўшаган майдонларнинг унумдорлигини сақлаш ва
ошириш мақсадида такрорий экин учун нўхатнинг (нигретум) «К-95», мошнинг
«Радость», рапснинг «Регина» навларини ўтмишдош экин сифатида экиб,
етиштирилган ҳосилни октябр ойининг иккинчи ун кунлигига қадар йиғиштириб
олиб, бўшаган майдонларга агротехнологик тадбирларга риоя қилган ҳолда
буғдойнинг ўрганилган «Таня» навини асосий экин сифатида ҳудуд шароитида
қабул қилинган муддатларда экиш ва унинг етиштириш технологиясига қатъий
риоя қилиш тавсия этилади.